Segment.uz
70.4K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
🇺🇿 Ўзбекистон Open Data Inventory очиқ маълумотлар рейтингида 195 та мамлакат орасида 70 балл билан 30 ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди. Бир йилда мамлакат 10 поғонага кўтарилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бекзод Нариманов Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари лавозимига депутатлар томонидан сайланди.

Тегишли қарор Сенатга юборилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ҳукумат қарори билан давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Бунда талабаларга навбатни онлайн кузатиш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари учун давлат ОТМ талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва my.gov.uz орқали бепул электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Аризалар 20 августдан қабул қилинади.

2-курс ва ундан юқори курс талабаларини талабалар турар жойига жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда ётоқхонага жойлашиш учун ариза ОТМ талабалар турар жойларига жойлаштириш комиссиясига 2023 йил 25 августгача топширилади.

2024/2025 ўқув йилидан барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Отемуратов Байрам Пердебаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Отемуратов Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ходжаев Жамшид Бахтиёрович Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Ҳоджаев Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Жабборов Исроил Исмоилович Самарқанд вилоятининг Пайариқ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкентда тирбандликни камайтириш учун метрополитеннинг охирги ва серқатнов бекатлари ёнида автотураргоҳлар барпо этиш режалаштирилган.

Мақсад – одамлар шахсий автомобилини шу ерда қолдириб, шаҳар ичкарисига жамоат транспортида боришига шароит яратиш.

Telegram | Instagram | Facebook
Мамадаминов Умид энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шарипов Бахром Қурбонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Фурқат Жалолович Рахимов Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Администрациясида қуйидагилар тугатилди:

Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;

Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;

Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Рашидов Музаффар Аброрович Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Президент тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони асосида бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
Қишлоқ қурилиш банки Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Бизнесга яқинроқ одам банкка раҳбар бўлади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook