Segment.uz
69.2K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат

1️⃣ Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

2️⃣ Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

3️⃣ Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

4️⃣ Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.

5️⃣ Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

6️⃣ Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

7️⃣ Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.

8️⃣ Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.

9️⃣ Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19
Сафаров Ҳалимжон Салимович Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у "Бухоро Агро Экспорт ташқи савдо" масъулияти чекланган жамияти раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍462
Жамшид Ражабович Худоев Бухоро вилоятининг Жондор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Ж.Худоев бугунги кунда қадар Жондор туманидаги “Чинор” фермер хўжалигини бошқариб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱74😢4
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (345-сон, 08.08.2023 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг алоҳида фаолият йўналиши ҳисобланиб, мазкур фаолият фақат маҳаллий туроператор томонидан амалга оширилиши белгиланди.

Туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилади:

100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўйиш;

“Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлаш;

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлиши;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатмаслик;

“Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга ошириш.

“Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор мурожаати асосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассисини зиёратчиларга гуруҳ раҳбари (элликбоши) сифатида жалб этиш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилади:

мутахассиснинг зиёратчилар гуруҳларига раҳбарлик қилиши билан боғлиқ хизмати беғараз амалга оширилади, унинг сафар харажатлари (транспорт, меҳмонхона, озиқ-овқат, суғурта, виза тўловлари ва бошқалар) “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор томонидан қопланади;

мутахассис туроператорнинг сўровига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 3 иш кунида ажратилади;

1 нафар гуруҳ раҳбарига 50 нафардан ошмаган зиёратчилар гуруҳи бириктирилади.

2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади ҳамда улардан лицензияни қайта расмийлаштиришда аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим ва лицензия учун давлат божи ундирилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍352
Генерал-майор Даврон Назармухамедов Ички ишлар вазири ўринбосари — Маънавий - маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган. Бундан ташқари, Д.Назармухамедов 2017-2019 йилларда Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍52😱32
Анвар Каримов қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😱5🤩42👏21
Maktabga tayyorgarlik endi oldingidek katta xarajat talab qilmaydi!

Yangi o'quv yiliga tayyorgarlik ko'rish vaqti keldi! Maktab uchun kerakli bo'lgan narsalar ro'yxati uzun bo'lishi mumkun, lekin Uzum Market bilan buni juda oson va foyda bilan amalga oshirishingiz mumkun.

Barcha kerakli narsalar: o'quv qurollari, portfellar, poyabzal, kiyim - hammasini 12 oylik nasiyaga, oldindan va ortiqcha to'lovlarsiz olishingiz mumkun.

Yanada ko'proq pulingizni tejab qolishingiz uchun: havola orqali ilovani yuklab oling va 150 000 so'mdan boshlab qilingan birinchi xarid uchun 35 000 so'mlik chegirma beruvchi promokodni ishlating.

Промо-код: SEGMENT

Yangi o'quv yilini qulaylikda boshlang! 👉 https://rassrochka.prfl.me/segmentuz/8474af589d16
👍284🤩1
Президент қарори билан ҳарбий хизмат муддатини ҳисоблашни имтиёзли ҳолатларига аниқлик киритилди.

Ҳарбий хизматчилар учун қуйидаги даврларнинг бир куни имтиёзли равишда ҳарбий хизматнинг уч кунига тенг ҳисобланади:

жанговар ҳаракатларда, жанговар вазифаларни бажаришда, террорчиликка қарши махсус операция ўтказишда ёки фавқулодда ҳолат режимини таъминлашда (сақлаб туришда) иштирок этган даври;

юқоридаги вазиятларда бевосита иштирок этиш натижасида шикастланиш (ярадорлик, жароҳатланиш) ва касалланиш сабабли даволаш муассасаларида узлуксиз бўлган даври;

қонунга хилоф равишда озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган ва кейинчалик реабилитация этилганларга – ушлаб турилган, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда сақланган ёки тиббий муассасага жойлаштирилган даври.

Telegram | Instagram | Facebook
👍336👏1
Ўзбекистон Барқарор ривожланиш мақсадлари халқаро рейтингида 8 поғона кўтарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади.

Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган. Улар орасида мамлакатда камбағалликни қисқартириш, соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш, сифатли таълим билан таъминлаш ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱3😢21😍1
Адлия катта маслаҳатчиси Икром Наримов Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14❤‍🔥8😱32🔥2
Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍132
Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍202
Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

М.Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱41
Тўхтабоев Шерзод Жалолович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍233👏3😱3🥰2
Адлия катта маслаҳатчиси Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ж.Ҳатамов тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54💯6🤩43😱1
Бухоро вилояти ҳокимига икки ўринбосар тайинланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари Жалол Арашов лавозимидан озод этилиб, Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2022 йил апрелидан туризм ва маданий мерос вазирининг оммавий тадбирлар ва маданий мерос масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган ва 2023 йилнинг январида ушбу лавозимдан озод қилинган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢21
❗️Адвокат бўлиш учун 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинди

“Адвокатура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-1-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун (ЎРҚ–862, 09.08.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра:

Адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида 3 ой муддат стажировка ўташи керак ҳамда малака имтиҳонини топшириши шартлиги белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍451
Президент икки кун Бухорода бўлади

Шавкат Мирзиёев икки кунлик ташриф билан Бухоро вилоятида бўлади. Илғор саноат корхоналари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, мамлакатимизда табиий газ ва электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда инфляцияни жиловлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍145👏103🥰32
❗️Тез тиббий ёрдам стратегияси: соҳада қандай янгиликлар кутилмоқда?

Абдувоит Гафуров
, Республика тез тиббий ёрдам маркази директори:

“Тез тиббий ёрдамнинг 2022-2023 йиллардаги чора-тадбирлар стратегияси”га кўра, тизимни рақамлаштиришда қуйидагилар кўзда тутилган:

Ягона Call-марказ яратиш;

хизмат доимийлигини таъминлаш мақсадида узлуксиз электр энергияси, юқори тезликдаги интернет ва телефон алоқаси, планшетлар, компьютер, рақамли транкинг радиоалоқа тизимини йўлга қўйиш,

рациялар билан таъминлаш,

cоҳада комплекс ахборот тизимларини жорий этиш мақсадида Call-марказларда ягона интеллектуал чақирув платформаси яратиш,

тез тиббий ёрдам автотранспортлари учун GPS ёрдамида сунъий йўлдош мониторинги тизимини йўлга қўйиш,

ягона электрон автоматлаштирилган бошқарув AБТ “MedData 103”ни жорий этиш,

ягона қўнғироқларни қабул қилиш тизимлари ҳамда шифохоналарда мавжуд бўш койкаларни онлайн тарзда кўриш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36👏3😱21