Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Мактаб ўқитувчиларига 50 ва 20 фоиз устама тўланадиган сертификатлар рўйхати эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023/2024 ўқув йилида устама тўланадиган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.

▪️ Жумладан, рўйхатга янгидан қўшилган ёки устама тўлаш баллари ўзгартирилган сертификатлар:

GRE (Graduate Record Examinations) Quantitative Reasoning (бали ўзгартирилмоқда 155 баллга тенглаштирилган ўзгариш математика, физика, биология ва кимё фанларига ҳам тегишли);
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган тарих, география ҳамда бошланғич таълим (она тили ва адабиёт (Ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) ёки математика фанидан);
Teaching English as a Foreign Language (TEFL);
Teaching English as a Second Language (TESL);
SAT subject score ( янгидан қўшилмоқда математика, физика, биология ва кимё фанларига тегишли);
A levels (А) ҳамда Astrum СCertified IT Educator (80) (информатика ва ахборот технологиялари фанидан).

Telegram | Instagram | Facebook
👍20👏123😱2❤‍🔥1
Мактабга қабул ёши қанчалик тўғри белгиланган? Ёш чегараси ўзгартириладими?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев:

«Бу масала [мактабга қабул ёши] вақтлими ёки кеч, бундай муҳокамалар доим бўлган. Олдинги қонунчиликни кўрадиган бўлсак, бола 6-7 ёшида мактабга чиқади дейилганди.

Ҳозирги ҳолатда ҳам бола ўқув йили сентябрь ойидан бўлса, 6 ёш-у 8 ойлигида, яъни деярли [6 ёш-у] 7,5 ойга етгунгача мактабга чиқиш имконияти мавжуд. Агар олдинги ҳолатга ўхшаб, қонунчиликда мавҳум норма қўйиладиган бўлса, қайсидир жиҳатдан жойлардаги талқинни ўзига мослаш ҳолатига олиб келади. Яъни 6-7 ёш деганда, 6 ёш-у 1 кун ҳам, 6 ёш-у 11 ой ҳам назарда тутилади.

Ҳаммамиз негадир 7 ёшли боланинг режасини ўйлаймиз-да. Эртага у бола 10-11 ёшда балоғатга етади, керак бўлса 15-16 ёшда яна организмида ўзгариш даври бўлади. У вақтли чиқиб қолиши натижасида, балки 7 ёшида билинмас, унинг дунёқараши, жисмоний ривожланиши ўзи билан ўқиётган тенгқурлари билан қанчалик мос бўлади?

Бу саволга мен ҳеч қанақасига жавоб беролмайман. Буни илмий асослаб кўриш керак. Амалдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши салкам 3 йил давомида яратилиб, муҳокамадан ўтган эди. Майдонларда бу қонун моддама-модда муҳокама қилинган, қанча баҳсларга сабаб бўлганидан сўнг шу қарор қабул қилинган».

❗️Эслатиб ўтамиз, 2020 йил сентябрь ойида «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилиб, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар биринчи синфга 7 ёшга тўладиган йилда қабул қилинадиган бўлганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43😱4😢3❤‍🔥1
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Тоғаев Ботир Нормаҳмадович вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шукуров Алишер Нематуллаевич вазир ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😱52❤‍🔥1
Мансуров Бахрам Маматмуратович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Ниматуллаев Илхом Анварович Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱3🎉1
❗️Иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори оширилади

“Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–120-сон, 28.07.2023 й.) қабул қилинди.

▪️Фармонга кўра, 2023 йил 1 августдан:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига
568 000 сўм;

ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори – ойига
568 000 сўм;

боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 000 сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 000 сўм этиб белгиланади;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 000 сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍437😱2
Ишмухамедов Зохиджон Бахтиёрович “Олмалиқ кон-металлургия комбинати“ АЖ Бошқарув раисининг истиқболли ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

З.Ишмухамедов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Хитой Халқ Республикасидаги ваколатхонаси директори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хизматчиси ким ва у қандай бўлиши керак?

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали ташаббуси билан тайёрланган роликдан ушбу саволга жавоб топасиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍14😱3❤‍🔥11🔥1
Камалов Айбек Кудабаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар А.Камалов Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Қорақалпоғистон Республикаси шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2611
Боболов Тўра Абдиевич Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Т.Боболов Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍72😱27😢14🔥63🎉3❤‍🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ UZUM'дан ҳозир харид қилинг, 1 кунда етказиб берилади!

UZUMнинг янги бозори билан танишинг:

🔸 20 тоифадаги товарлар: иш юритиш ва ўйинчоқлардан бошлаб кийим-кечак ва электроникагача.

🔸 1 кун ичида етказиб бериш пунктларига бепул етказиб бериш, 490 000 сўмдан бепул курьер, арзон нархлар, чегирмалар ва акциялар.

PWYCY7VR - промокод орқали 150 000 сўмдан юқори биринчи буюртмага 35000 сўм чегирма берилади. 

Иловани юклаб олинг ва 1 кун учида харидингизни қабул қилиб олинг!

👉 https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/c3849302c48a

Махсус промо-код: PWYCY7VR
👍18
Президент Шавкат Мирзиёев фойдали қазилмалар захираси ва ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга оид тақдимот билан танишди.

Қайд этилганидек, бу йил 6,7 миллион тонна кўмир қазиб олиш режа қилинган.

Каолин бўйича қиймати 620 миллион долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ундан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига жорий йилда экспортни 81 миллион долларга, 2030 йилга бориб 180 миллион долларга етказиш мўлжалланган.

Шунингдек, уран захирасини ўстириш бўйича хорижий компаниялар билан ҳамкорликда геология-қидирув ишлари давом эттирилади.

Сурхондарёдаги тошкўмир бўйича 5 та истиқболли майдонни хусусий секторга бериб, геология-қидирув ишларини жадаллаштириш, Ангренда қазиб олинадиган кўмир сифатини яхшилаш ва саралаш технологияларини жорий этиш бўйича кўрсатма берилди.

Янги каолин конларини топиш ва оқ каолин захирасини 200 миллион тоннага етказиш, уни қайта ишлаш лойиҳаларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Гидротермал ва қора сланецли уран конларини ўзлаштиришга хорижий инвесторлар жалб қилиниши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27😢8😱21
Ўзбекистон кенг полосали (симли) интернет тезлиги рейтингида 24 поғона кўтарилди.

Cable.co.uk нашрининг дунёдаги кенг полосали интернет тезлиги солиштирма жадвалига эътибор қаратсангиз дунёдаги нотинчлик туфайли аксарият қўшни давлатларда интернет тезлиги рейтингида пасайиш кузатилган бўлсада, Ўзбекистон 24 поғонага кўтарилганини кўрса бўлади.

"Албатта, Ўзбекистонни IT-хабга айлантириш йўлида интернет тезлигини ошириш бўйича хали жуда кўп иш қилишимиз керак", — дейди Ш.Шерматов.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44😢7🔥3😱2
Зайтов Зияуатдин Имаматдинович Қорақалпоғистон Республикаси Нукус тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар З.Зайтов Нукус шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолияти мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюради. Йирик саноат мажмуалари ва спорт объектлари билан танишиш, янги корхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.

Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1413🕊3
Жамшид Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😢32
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№328, 02.08.2023й) биноан:

Хасанов Азизбек Бахтиярович Термиз давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Мадрахимова Феруза Рузимбаевна Урганч давлат педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😢4😱32🔥2
Ҳасанов Ҳамид Алишер ўғли Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ҳ.Ҳасанов шу вақтга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК директори лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😱31🔥1
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида ишларни лозим даражада ташкил қилмагани учун:

Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Файзиев, Қибрай тумани ҳокими М.Мирқосимов ва Янгийўл тумани ҳокими У.Ялгашев ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини лавозимидан озод қилиш;

вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга масъул ўринбосари Н.Шарипов, қурилишга масъул ўринбосари Ш.Маҳмудовга ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12👏12😱5
❗️ Қўнғирот, Тахтакўпир, Улуғнор, Олот, Пахтакор, Наманган, Мингбулоқ, Чуст, Косон, Муборак, Деҳқонобод, Ургут, Каттақўрғон, Нуробод, Музработ, Хива, Хонқа, Китоб туманлари ҳамда Бухоро, Когон, Самарқанд, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Нурафшон, Урганч шаҳарлари, жами 26 та солиқ идоралари раҳбарларини ишдан олишга қарор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏9😢3😱1
Бюджет тушумларини таъминлаш ва тадбиркорлар фаолиятини текширишда йўл қўйган камчиликлари учун:

Андижон
ва Сирдарё вилоятлари солиқ бошлиқлари ҳамда Солиқ қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар билан ишлаш инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчисини лавозимидан озод қилиш;

Иқтисодиёт ва молия вазирининг солиққа масъул ўринбосари Д.Султонов, Солиқ қўмитаси раиси ўринбосарлари М.Мирзаев, Ж.Абдиев, С.Эшматов, М.Маҳкамов, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғига ҳайфсан эълон қилишга кўрсатма берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43👏52😱2😢1