Президент фармонига кўра, Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилади.
Ҳужжат билан маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Telegram | Instagram | Facebook

👍156😱7❤2🔥1
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Д.Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ”Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Д.Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ”Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍20⚡2❤1👏1
Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тасдиқланди
Президентнинг тегишли фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
Президентнинг тегишли фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Telegram | Instagram | Facebook
👍70😢14❤3👏2⚡1
Президентнинг тегишли қарори билан:
Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

👍29😱2⚡1❤1
ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда
ЮНEСКО синфлардаги бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди. Айтилишича, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги мобил телефонлардан кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, экранга узоқ муддат тикилиб туриш эса болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади.
Таъкидланишича, технология «даставвал таълим учун мўлжалланмаган», шунинг учун у инсонга йўналтирилган концепцияга мос келиши ва ўқитувчи билан бевосита мулоқот ўрнини эгалламаслиги керак.

👍58👏5🔥3❤2🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

👍131👏1😱1
❗️“Ўзбектеатр” ҳамда “Маданият таълими маркази” давлат муассасалари ташкил этилди — Президент фармони
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👏17👍11😱6😢3❤2😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида
Президент ташрифини Олтиариқдан бошлади ҳамда тумандаги узумзорни кўздан кечирди. 2020 йилда туманда “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда узумчилик плантацияси ташкил этилган эди.
Олдинлари бу майдонда пахта экилиб, ўртача 25 центнердан ҳосил олинган. Энди узумнинг нархи билан солиштирганда, бир гектардан даромад қарийб 10 баробар ошган.

👍55👏5⚡4🥰2😱1😍1
❗️Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И.Худайбердиев (Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 18 нафар судланувчи) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган ҳукмга кўра, И.Худайбердиевга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.
Қолган 17 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

👍45😱7❤4⚡3
Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида иштирок этди.
Унда Ўзбекистон бўйича криминоген вазият мураккаб бўлган, “қизил” тоифага киритилган маҳаллалар энг кўп Тошкент шаҳри, Фарғона, Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларига тўғри келгани кўрсатиб ўтилди.
Ўтган олти ойда маҳалладаги ўта оғир ва оғир жиноятлар Фарғона, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри, Бухоро, Андижон, Қашқадарё вилоятларида энг кўп содир этилган.
Фарғона шаҳрида ўғрилик, Наманган шаҳрида безорилик, Қўқон шаҳрида тан жароҳати, Самарқанд шаҳрида номусга тегиш ва товламачилик, Миробод туманида қотиллик кўп юз берган.

👍109👏2
Шавкат Мирзиёев:
— Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.
Тизимда стажи 3 йилгача бўлган, энди тажриба тўплаётган профилактика инспекторларини криминоген оғир маҳаллага қўйиш амалиёти ҳалигача давом этмоқда.
Аксинча, “яхши” маҳаллаларда эса кўп йиллик тажрибаси бор ходимлар хизмат қилмоқда.

👍47💯6❤1😱1
⚡️ Жиноятчиликни жиловлаш ва аҳоли билан ишлашда сусткашликка йўл қўйганлиги учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди.
Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.
Шунингдек, жиноятчиликка қарши курашишда сусткашликка йўл қўйган:
➖ Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;
➖ Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

👍24❤2👏2😢1