Segment.uz
70K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
70 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Аҳоли учун оқова сув хизмати нархи 700 сўмдан 850 сўмга кўтарилмоқда

«Ўзсувтаъминот»га кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга, бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилади.

«Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади. (нархлар қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган)

Компания сув нархлари оширилиш сабабини тизимни модернизация қилишга талаб этиладиган харажатлар зарурлиги билан изоҳлади.

Telegram | Instagram | Facebook
😱29👍17😢51👏1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизнинг яширин истеъдодидан хабардормисиз?

🧬 Ҳар бир бола ота-онасидан генлар орқали уларнинг характери, фикрлаши, қобилиятларини мерос қилиб олади ва умри давомида турли муҳитларда олинган қобилиятларни ишлатади.

Тўғри муҳит бўлмаса, генлар орқали ўтган қобилиятлар ривожланмай қолиб кетиш хавфи бор.

🟢 Айнан шу истеъдодларни кашф қилиш ва тўғри муҳит орқали шакллантириш учун Rahimov School мактаби электроенсефалограммадан фойдаланади.

Уни ёрдамида:
1️⃣ Генетик қобилиятлар аниқланади
2️⃣ Психолог суҳбати орқали қобилиятнинг шакллантириш йўллари ўрганилади
3️⃣ Ўқув йили давомида турли тўгараклар орқали қобилиятни тўғри шакллантириш йўлга қўйилади

Сиз ҳам фарзандингизнинг истеъдодини эрта аниқлаб, тўғри йўналтиришни истасангиз биз билан боғланинг:

@rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005

📍Манзил:
Toshkent shahar, Mirzo Ulug'bek tumani, Lokomotiv parki ro'parasida

P.S. Электроенсефалограмма орқали текширтириш БЕПУЛ
👍18
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24
❗️Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🔥2😱2👏1💯1
Эртадан, 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😍81
Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадао С.Мелибаев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20👏1
Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍512😱2
Президент фармонига кўра, Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Ҳужжат билан маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍156😱72🔥1
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Д.Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ”Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2021👏1
Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Давлетов тайинловга қадар Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍231👏1
Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига тасдиқланди

Президентнинг тегишли фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍70😢143👏21
❗️Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19😱9
Президентнинг тегишли қарори билан:

Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱211
ЮНEСКО глобал миқёсда мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирмоқда

ЮНEСКО синфлардаги бузилишларни бартараф этиш, ўқишни яхшилаш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда смартфонларни тақиқлашга чақирди. Айтилишича, ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасининг пастлиги мобил телефонлардан кўп фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, экранга узоқ муддат тикилиб туриш эса болаларнинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади.

Таъкидланишича, технология «даставвал таълим учун мўлжалланмаган», шунинг учун у инсонга йўналтирилган концепцияга мос келиши ва ўқитувчи билан бевосита мулоқот ўрнини эгалламаслиги керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍58👏5🔥32🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев 27-28 июль кунлари Фарғона вилоятида бўлади.

Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалиги ва саноатда ишга туширилган янги ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Шунингдек, ҳудудларнинг иқтисодий ўсишини таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш учун жойлардаги мавжуд салоҳиятни ишга солиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍131👏1😱1
❗️“Ўзбектеатр” ҳамда “Маданият таълими маркази” давлат муассасалари ташкил этилди — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👏17👍11😱6😢32😍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида

Президент ташрифини Олтиариқдан бошлади ҳамда тумандаги узумзорни кўздан кечирди. 2020 йилда туманда “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги томонидан 75 гектарда узумчилик плантацияси ташкил этилган эди.

Олдинлари бу майдонда пахта экилиб, ўртача 25 центнердан ҳосил олинган. Энди узумнинг нархи билан солиштирганда, бир гектардан даромад қарийб 10 баробар ошган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏54🥰2😱1😍1
Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😱51
Фаолиятида йўл қўйган камчиликлар учун Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Жўраев лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26🔥1
❗️Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И.Худайбердиев (Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқаларга (жами 18 нафар судланувчи) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган ҳукмга кўра, И.Худайбердиевга ўташ учун узил-кесил 2 йил 6 ой муддатга давлат ташкилотларида мансабдорлик лавозимлари ва моддий жавобгарлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўтаттирилиш белгиланди.

Қолган 17 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга тегишлилиги бўйича жарима, 1 йил 9 ой 15 кундан 2 йил 3 ойгача ахлоқ тузатиш ишлари ва 3 йил 6 ойдан 9 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😱743