Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.

У.Мамадаминов тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33👏73
Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳокими этиб тайинланди.

К.Эрназаров тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍411
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent shahrida O‘zbekiston Savdo-sanoat palatasi vakillari va tadbirkorlar o‘rtasida ochiq muloqot bo‘lib o‘tibdi. Unda tadbirkorlar o‘zlari qiziqtirgan savollarga javob olib, mas’ullarga bir qator muammolarni ko‘rsatib berishgan.

Tadbirkorlikni rivojlantirmoqchi bo'lsak, bu bilan chambarchas bog'liq bo'lgan bank tizimiga e'tibor qaratishimiz kerak. Hozir ”Bank mijoz uchun” iborasi emas, ”mijoz bank uchun” iborasi ishlayapti.

Jarima, penya, foiz va asosiy qarzni to'lash tartibini takomillashtirish zarur. Hozirgi tartib shunday o'rnatilganki, avval penya to'lanadi, keyin jarima, keyin foiz to'lanadi, undan so'ng asosiy qarzga o'tiladi
”, – dedi tadbirkor Baxtiyor Abidov.

Tadbirkorlar konkret savollar berib, talaygina muammolarga yechim topish lozimligini ta’kidlab o‘tishdi. Bir so‘z bilan aytganda, dahshat! O‘zingiz ko‘ring.

https://www.youtube.com/watch?v=PSPKePw7pz0
👍382👏21
Тижорат банкларидан қайси бирининг хизматлари қулай ва сиз учун ҳар томонлама маъқул? (1-қисм)
Anonymous Poll
20%
Халқ банки
8%
Асакабанк
11%
Ҳамкорбанк
7%
Алоқабанк
6%
Капиталбанк
16%
Саноат қурилиш банк
20%
Агробанк
4%
Туронбанк
6%
Ипак йўли банки
2%
Давр банк
😱36👍25🔥8😢3❤‍🔥1👏1
Тижорат банкларидан қайси бирининг хизматлари қулай ва сиз учун ҳар томонлама маъқул? (2-қисм)
Anonymous Poll
23%
Ўзмиллийбанк (NBU)
1%
Равнақ банк
30%
Ипотека банк
4%
Универсалбанк
7%
Инфинбанк
13%
Қишлоқ қурилиш банк
12%
Анорбанк
2%
Гарантбанк
1%
Пойтахт банк
7%
Узумбанк
👍26😱23😢16🔥4👏4
⚡️ UZUM'дан ҳозир харид қилинг, 1 кунда етказиб берилади!

UZUMнинг янги бозори билан танишинг:

🔸 20 тоифадаги товарлар: иш юритиш ва ўйинчоқлардан бошлаб кийим-кечак ва электроникагача.

🔸 1 кун ичида етказиб бериш пунктларига бепул етказиб бериш, 490 000 сўмдан бепул курьер, арзон нархлар, чегирмалар ва акциялар.

PWYCY7VR - промокод орқали 150 000 сўмдан юқори биринчи буюртмага 35000 сўм чегирма берилади. 

Иловани юклаб олинг ва 1 кун учида харидингизни қабул қилиб олинг!

Махсус промо-код:
PWYCY7VR
👍222🤩2💯2🔥1🥰1😱1🎉1
24-26 июль кунлари тоғларда ҳам +35 даражагача юқори иссиқлик кутилмоқда

Бугундан иссиқ ҳаво оқими фаол босқичи республика марказидан шарққа томон ҳаракатлана бошлайди.

Кундуз кунлари чўл ва жануб вилоятларида ҳарорат максимумлари +45°C гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.

Бугун республиканинг барча текислик ҳудудларида +40° С ва ундан юқори иссиқлик кутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍17😱12👏5😢2🥰1
❗️Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍87😱14😢822❤‍🔥1
Ҳикматов Санъаттилло Нусратович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Ҳикматов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Жондор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28🔥3😱1
Салихов Жасур Шавкатович
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ректори этиб тайинланди.

Ж.Салихов Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ректори сифатида ҳам фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏5🕊21🔥1
Султанов Бахрам Бегдуллаевич Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Б.Султанов бунга қадар «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик тижорат банки департамент директорининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍203
❗️Аҳоли учун оқова сув хизмати нархи 700 сўмдан 850 сўмга кўтарилмоқда

«Ўзсувтаъминот»га кўра, 20 августдан бошлаб Тошкент вилоятида сув тарифлари оширилади.

Аҳоли учун оқова сув хизматлари тарифи 1 кубометр учун 700 сўмдан 850 сўмга, бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 1300 сўмдан 1850 сўмга оширилади.

«Тошкент сув таъминоти» корхонаси абонентлари учун аҳолига сувнинг кубометри тарифи 950 сўмдан 1700 сўмга (ҚҚСсиз), бюджет ва улгуржи ташкилотлари учун 4000 сўмдан 7000 сўмгача оширилади. (нархлар қўшимча қиймат солиғисиз кўрсатилган)

Компания сув нархлари оширилиш сабабини тизимни модернизация қилишга талаб этиладиган харажатлар зарурлиги билан изоҳлади.

Telegram | Instagram | Facebook
😱29👍17😢51👏1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизнинг яширин истеъдодидан хабардормисиз?

🧬 Ҳар бир бола ота-онасидан генлар орқали уларнинг характери, фикрлаши, қобилиятларини мерос қилиб олади ва умри давомида турли муҳитларда олинган қобилиятларни ишлатади.

Тўғри муҳит бўлмаса, генлар орқали ўтган қобилиятлар ривожланмай қолиб кетиш хавфи бор.

🟢 Айнан шу истеъдодларни кашф қилиш ва тўғри муҳит орқали шакллантириш учун Rahimov School мактаби электроенсефалограммадан фойдаланади.

Уни ёрдамида:
1️⃣ Генетик қобилиятлар аниқланади
2️⃣ Психолог суҳбати орқали қобилиятнинг шакллантириш йўллари ўрганилади
3️⃣ Ўқув йили давомида турли тўгараклар орқали қобилиятни тўғри шакллантириш йўлга қўйилади

Сиз ҳам фарзандингизнинг истеъдодини эрта аниқлаб, тўғри йўналтиришни истасангиз биз билан боғланинг:

@rahimovschool_bot
● +998(78)113-0005

📍Манзил:
Toshkent shahar, Mirzo Ulug'bek tumani, Lokomotiv parki ro'parasida

P.S. Электроенсефалограмма орқали текширтириш БЕПУЛ
👍18
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24
❗️Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🔥2😱2👏1💯1
Эртадан, 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😍81
Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Бунга қадао С.Мелибаев Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20👏1
Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍512😱2
Президент фармонига кўра, Тошкент шаҳрида қўшимча 4 минг гектар яшил ҳудудлар ташкил этилади.

Ҳужжат билан маданият ва истироҳат боғлари, хиёбонлар ва бульварлар қиёфасини ўзгартириш, яшил ҳудудларни кескин кўпайтириш орқали пойтахтни тоза ҳаволи мегаполислардан бирига айлантириш Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍156😱72🔥1
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Д.Эргашев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар ”Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг саноат объектларини қуриш бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2021👏1