Segment.uz
69.6K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғиз Республикалари электр энергиясини ўзаро товар айирбошлайди

Таъкидлаш керакки, Марказий Осиё давлатлари энергетика тизими, хусусан, Қирғиз ва Ўзбекистон Республикалари энергетика тизими параллел равишда ишлайди.

Шуни ҳисобга олган ҳолда икки мамлакат энергетика компаниялари ўртасидаги келишувга асосан, электр энергиясини етказиб бериш ўзаро товар айирбошлаш (олган миқдори ҳажмида қайтариш) шарти билан амалга оширилади.

Шунга асосан, 2023-йил баҳор мавсумида Ўзбекистондан Қирғиз Республикасига (ички истеъмол паст даврда) 150 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилган.

Ўз навбатида, келишувга асосан, ушбу ҳажмдаги электр энергиясини Қирғиз Республикаси Ўзбекистонга ёз мавсумида қайтаради. Шу билан бирга, Қирғиз Республикаси мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги учун шу даврда Норин дарёси орқали сув етказиб беради.

Ўзбекистон Республикаси арзимаган маблағ эвазига Қирғиз Республикасига катта миқдорда электр энергияси етказиб бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар шу жиҳатдан мутлақо асоссиздир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍287🔥2
❗️Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишда қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилди

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) ахборот хизмати маълум қилди.

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун шарт-шароитлар яратиш масаласида комплекс ўрганишлар ва 558 маротаба мониторинг ўтказилган. Ўрганиш натижалари бўйича 3 минг 828 қонунбузилиш аниқланиб, 492 тақдимнома, 475 огоҳлантириш хати киритилди ҳамда 31 нафар айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ваколатли органларга таклиф берилган.

◾️ Кўрилган чоралар натижасида 430 нафар ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлашга оид бузилган ҳуқуқлари тикланди, 66 ноқонуний буйруқ (ишга қабул қилиш тўғрисидаги) бекор қилинди. 24 нафар айбдор шахс маъмурий жаримага тортилди, қонунбузилиш ҳолатлари сабаб 51 та танлов жараёни тўхтатилган.

Шунингдек, Агентлик томонидан “Рақамли давлат фуқаролик хизмати“ лойиҳаси доирасида қуйидаги платформалар фаолияти йўлга қўйилган:

hrm.argos.uz — давлат фуқаролик хизмати соҳасида инсон ресурсларини бошқариш ахборот тизими;

samaradorlik.uz — сектор раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг автоматлаштирилган ахборот тизими;

zaxira.argos.uz — маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган номзодларни танлаб олиш платформаси.

Telegram | Instagram | Facebook
👍573🤩31
Санжар Обидов Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари в.в.б. этиб тайинланди.

Бугунга қадар у қатор масъул лавозимларда – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б. бўлиб ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😱75😢3🕊1
Ражабов Қаҳрамон Раззоқович – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Қ.Ражабов тайинловга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Навоий вилояти филиали бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍445🕊4🔥31😱1😍1
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1921🤩1
❗️Мактаб директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаши” тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади

▪️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😢9👏62🔥2❤‍🔥1
❗️Олий маълумотли боғча тарбиячиларининг ойлиги оширилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023-й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

▪️ Шунингдек, 2024 йил 1 январдан:
давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифасини беришнинг янги тартиби жорий қилинади;

давлат боғча, мактаб ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагогларига малака тоифаси учун синовлар 1 йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади;

мактабга биринчи марта ишга қабул қилинаётган ўқитувчиларни касбий сертификатлаш жорий этилади.

❗️2024 йил 1 июндан боғчалардаги олий маълумотли тарбиячиларнинг ойлиги мактаб ўқитувчилари ойлигига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍51🔥21😢1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши етакчиларининг биринчи саммитида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26👏54🔥1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев муқаддас Макка шаҳрига борди ва умра амалларини бажарди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍77😍9👏4😱41❤‍🔥1
Жорий йилнинг 24-27 июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли 41-44 даражагача кўтарилади.

24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
11👍10😢2🕊2🔥1
6 нафар раҳбар мансабдор шахс қонунчиликка зид равишда тадбиркорлик субектларининг таъсисчилари эканлиги маълум бўлди — Аксилкоррупция

1.
Миллий антидопинг агентлиги директори А.Садиков “Total Oil” МЧЖ;

2. “Ахборотлаштириш Бош маркази” ДУК раҳбари Д.Сариходжаев “Musammo” МЧЖ;

3. Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими С.Носирова “Sabina Issiq Nonlari 777” ва “Ko‘mir Sanoati” МЧЖлар;

4. Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими У.Файзиев “Zarafshan Golden Group” ва “Zarafshon Grand Invest” МЧЖлар, “Ғани Бобо Чорваси” фермер хўжалиги;

5. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокими А.Сайфутдинов “Sanico Group” ва “Uv-Maks” МЧЖлар;

6. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбари Б.Шарипов “Каромат Ойижон-Сурхон” фермер хўжалигида таъсисчи сифатида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

❗️Аниқланган ҳолатлар бўйича мазкур давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, уларнинг юқори турувчи идораларига тегишли тақдимномалар киритилиб, юқоридаги манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига барҳам берилиши (мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларидаги фаолияти тугатилиши) чоралари кўрилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍65😱11🤩72😢2
Forwarded from REDTAG
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥 Diqqat! SUPERTAKLIF!

19-iyuldan
barcha REDTAG do‘konlarida “2+1” aksiyasi bo‘lib o‘tadi.
Aksiya BARCHA BO‘LIMLAR: kiyim, poyabzal, aksessuar va uy uchun buyumlar bo‘limlari uchun amal qiladi⚡️!

*Aksiya chegirmali tovarlar uchun amal qilmaydi.
*Sovg‘aga teng yoki tanlangan tovarlardan eng arzoni taqdim etiladi.

MANZILLAR 📍 INSTAGRAM
👍131🔥1