Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Maqsadli_Kvota_SSV-2023 Lot.pdf
539.1 KB
❗️ Соғлиқни сақлаш соҳаси учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти

2023/2024-ўқув йилида республика ОТМлари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (таълим йўналишлари ва туман (шаҳар)лар кесимида).

Telegram | Instagram | Facebook
👍7
Pedagogika_maqsadli_qabul_2023.pdf
340.2 KB
❗️Олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти

2023/2024-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг кундузги таълим шакли бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларидан давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мактаб таълими соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул параметрлари тақсимоти (олис, чекка ва тоғли ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактаблари учун).

Telegram | Instagram | Facebook
👍13
⚡️Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди

Жорий йилда жами 10 та ОТМда 83 та йўналишда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон олинади.

Эслатма: ушбу йўналишлар учун ҳужжатлар қабули 10 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Бошқа йўналишларда қабул 20 июлгача давом этади.

Шунингдек, чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 10 та ОТМнинг тегишли таълим йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади. Бошқа ОТМлардаги йўналишларни танлаб бўлмайди (чунки уларда чет тилидан тест бўлади, буларда эса касбий (ижодий) имтиҳон).

Бунда, чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентларга чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган таълим йўналишларни танлашга йўл қўйилмайди.

▪️Юқоридаги таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар В1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади.

❗️Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширган абитуриентларга ОТМларга кириш тест синовларида чет тили фанидан белгиланган максимал баллга нисбатан фоиз ҳисобида табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍10😢31
⚡️ “Kompromatuzb иши” бўйича тасдиқланган айблов хулосасига кўра, мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи ва 10 нафар фуқаровий даъвогар мавжуд бўлиб, жиноят оқибатида уларга жами 5 138 000 000 сўм миқдорида моддий зарар етказилганлиги аниқланган — Олий суд

Telegram | Instagram | Facebook
😱8👍2👏2
Kvota_Magistratura-2023 Lot..pdf
491.6 KB
❗️Магистратура бўйича қабул квотаси тасдиқланди

Давлат комиссияси баёни билан 2023/2024-ўқув йилида республика олий таълим муассасалари магистратурасига ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти.

Жами: 17 128 нафар;

Давлат гранти: 8 938 нафар;

Контракт: 8 190 нафар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍9
Magistratura turdosh 2023-signed (1).pdf
3 MB
Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати

Сиз, мазкур рўйхатдан қайси таълим йўналиши бўйича давлат ОТМ магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари мослигини билиб олишингиз мумкин.

Шунингдек:

республикада белгиланган тартибда ташкил этилган хорижий давлатлар ОТМ ёки филиаллари ҳамда нодавлат ОТМ битирувчилари мос (мувофиқ) таълим йўналишлари бўйича танловда қатнашади;

турдош таълим йўналишлари рўйхатига кирмаган йўналишлар битирувчилари фақат шу таълим йўналиши мутахассисликлари бўйича танловда қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍114
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Алишер Агзамов «UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у «UzGasTrade» АЖ Табиий газни харид қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😍4
Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида халқаро муносабатлар тизимида рўй бераётган туб ўзгаришлар – геосиёсий кескинлик кучайиб, зиддиятлар авж олаётгани, глобал барқарорлик ва изчил тараққиётга хавф солаётган янги хатар ва таҳдидлар пайдо бўлаётгани, экология, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги соҳасидаги хавфлар ортиб бораётганини қайд этди.

Ўзбекистон низо ва зиддиятларни ҳал қилиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ечимларни излаш ва муросали қарорларни қабул қилишда БМТнинг марказий ўрнига нисбатан принципиал позицияга риоя қилиши таъкидланди.

ШҲТ фаолияти тўғрисида сўз юритар экан, Ўзбекистон президенти ушбу ташкилот муваффақияти унинг асосий тамойилларига қатъий риоя этишга асосланганлигига эътибор қаратди. Булар — ташкилотнинг блокдан ташқари мақоми, очиқликка қатий содиқлик, тенглик ва консенсус асосида қарор қабул қилиш тамойилларидир.

Тадбир якунида Эронни ШҲТ аъзолигига қабул қилиш тартиботини якунлаш ва унга ШҲТга аъзо давлат мақомини бериш тўғрисида қарор ва Беларуснинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш учун мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумни имзолаш ҳақида қарор қабул қилинди.

ШҲТга раислик Қозоғистонга ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍117🎉2💯21👏1🤩1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат" СДПдан президентликка номзоднинг вакили Ойдин Абдуллаева:

— Судьяларнинг маҳаллий кенгаш депутатлари олдида ахборот бериш амалиётини бекор қилиш тарафдоримиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍15😱3😢3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХДПдан президентликка номзоднинг вакили Абдуғаффор Қирғизбоев:

— Вилоят, туман, шаҳар судлари раислари бир йил ишлагандан кейин, ротация қилиниши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👏10👍21😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экологик партиядан президентликка номзоднинг вакили Наврўз Юсупов:

— Фуқароларимизга, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган ҳар қандай тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни чеклаш керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍202😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеПдан президентликка номзоднинг вакили Бобур Бекмуродов:

— Суд тизимидаги ислоҳотлар натижасида 2016 йилдан бугунгача 6 мингга яқин шахс судлар томонидан оқланди. 2007—2015 йилларда бу кўрсаткич 100 тани ташкил қилган холос.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16😢4👏2❤‍🔥11🔥1🤩1
Асронқулов Элёрбек Мадаминович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏16👍72😍2🥰1
Байзақов Адхам Абдуллаевич — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Байзақов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍351❤‍🔥1
UZUM'да харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўмлик чегирма оласиз!

Айтганча, UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/aadf164416b2

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
👍73
Тўланов Акмалжон Муҳаммадумарович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Тўланов тайинловга қадар Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39👏4😱4
Ходжиев Иброҳим Икрамович — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22💯21
Мавланова Наргиза Эшқўзиевна — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Мавланова тайинловга қадар Жиззах вилояти ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😱1