Segment.uz
59.1K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.9K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

“Дунёнинг “Топ-100”та олийгоҳига грантга кираётган ўғил-қизларимиз сони
тобора кўпаймоқда. Мамлакатимизнинг “Олтин фонди” бўлган ушбу иқтидорли ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз зарур.

Энди, уларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

“Топ-500”та олийгоҳ грантини олган фарзандларимизга авиачипта ва ётоқхона харажатлари тўлиқ қоплаб берилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 миллион доллар ажратилади”.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити арафасида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон ҳамда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг собиқ раиси, муфтий, марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар, барчангизни Қурбон ҳайити билан чин қалбдан муборакбод этамиз!

Сизларга оилавий бахту саодат, сиҳат-саломатлик ва катта муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирма олинг!

Шунингдек, муддатли тўлов ҳам мавжуд!

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/eb9cc5ac971c

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлик – бу умидлар ва ўз ҳаёт йўлини излаш, ҳаракат қилиш истаги жўшадиган, ғаройиб ғоялар ва ютуқлар билан дунёни ҳайратга солиш вақти

Ўз кучингизга ишонинг, энг улкан режаларни тузинг ва эсда тутинг – ҳамма нарсага ҳаракатингиз эвазига эриша оласиз!

Ўқинг, ўрганинг, янги чўққиларни забт этинг, оқилона ва меҳр билан ишга ёндашинг ва сиз, албатта, муваффақият қозонасиз. Ёшликнинг ажойиб дамлари сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Ёшлар куни муборак!

Telegram | Instagram | Facebook
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирма олинг!

Шунингдек,
UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/69613fb98ad1

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
❗️Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
▪️Президент қарори:

2023 йил 1 июлдан бошлаб “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” жорий этилади. Бунда:

стипендия тўловлари учун маблағлар спортчи лавозими учун белгиланган иш ҳақи, терма жамоалар ва уларнинг захираси, спортчилар энергия сарфини қоплаш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун ажратиладиган мақсадли тўловларни мақбуллаштириш ҳисобидан ажратилади ва унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 (уч) баравари этиб белгиланади;

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси” тайинланган спортчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4742-сон қарорида белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
«Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Закиров Фаррух Каримович «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан, Алиев Аббос Саидович, Тохтаев Жавлон Рамзитдинович, Халиков Игор Якубович, Халиков Тимур Пулатовичлар эса «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Telegram | Instagram | Facebook
UZUM'дан 150 000 сўмлик харид қилинг ва 35 000 сўмлик чегирма олинг!

Шунингдек,
UZUM'да муддатли тўлов ҳам мавжуд.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг: https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/7010cc86bc6b

Етказиб бериш ҳам бепул!

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда кейинги узоқ дам олиш кунлари қачон бўлади?

2022 йилнинг декабрь ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрель куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.

Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябрь (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

▪️ Шу тариқа, сентябрь ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:

1 сентябрь (жума) — дам олиш куни;
2 сентябрь (шанба) — олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
3 сентябрь (якшанба) — тақвим бўйича дам олиш куни.

Telegram | Instagram | Facebook