Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏14😱1
❗️Мактаб директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаши” тавсиясига асосан очиқ танлов асосида амалга оширилади

▪️2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида энг тажрибали умумий ўрта таълим муассасалари директорларидан иборат бўлган “Директорлар кенгаш”лари ташкил этилади;

умумий ўрта таълим муассасалари директорларини лавозимига тайинлаш “Директорлар кенгаш”и тавсиясига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан очиқ танлов асосида амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😢3
2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошди.

❗️Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63😢18👏53😱3🕊2
⚡️Registon хусусий мактабида барча синфларга қабул бошланди

Фарзандини хусусий мактабга беришни ўйлаган ота-оналарда танлов борасида иккиланиш бўлиши табиий. Чунки, хусусий мактаблар сони кўп ва улар сизга турли таклифларни тақдим этишади.

Registon мактаби нимани таклиф этади?

🗺 Қулай жойлашув

Registon хусусий мактаби Тошкент шаҳрининг ҳартомонлама қулай марказида, Шайҳонтоҳур туманининг "Тинчлик" метро бекатига яқин манзилда жойлашган. Зеъро, мактабнинг қулай жойлашуви муҳимдир. Айниқса, фарзандини мактабга олиб келадиган ота-оналар учун.

💪 Кучли ўқитувчилар

— Бу жиҳат бизнинг фахрланадиган устун томонимиз. Registon хусусий мактаби устозларнинг билими бўйича энг сараси ва етарли тажрибага эгаларини тўплашга муваффақ бўлди.

Баҳолашнинг сифат назорати

— Баҳолашга жиддий эътибор қаратилади. Мактабимиздаги ўқувчиларнинг билими доимий сифат назоратидан ўтади, яъни Assessment centre томонидан ҳар чоракда имтиҳон олинади. Адолатли тарзда баҳоланган ҳақиқий баҳо боладаги камчиликларни эрта аниқлаш ва уни тўлдириш имконини беради.

👤 Индивидуал ёндашув

— Дунёда иқтидорсиз боланинг ўзи йўқ. Ҳар бир бола алоҳида дунё ва унинг қайси соҳага иқтидори борлиги фақатгина индивидуал ёндашув орқали аниқланади. Registon хусусий мактаби ҳар бир боланинг иқтидорини кашф этиш, шунга мос соҳа танлашига ёрдам бериш ва соҳанинг етук мутахассиси, ҳақиқий лидери бўлиши учун йўналиш беришни мақсад қилган.

🇺🇸 Инглиз тилини native speaker'лар ўргатади

Registon хусусий мактабида 1-тили инглиз бўлган (native speaker) хорижлик тажрибали педагоглар дарс беришади ва бу болаларнинг чет тилини самарали ўрганишларига хизмат қилади.

Мактаб ҳақида тўлиқроқ маълумот олиш учун қўнғироқ қилинг ёки рўйхатдан ўтинг, ўзимиз боғланамиз!

💬 @Registan_school_infobot
📞 +998910022700

📍Мактаб манзили: Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Тинчлик метро, Чустий маҳалла, Ғунчанинг рўпарасида

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍19
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😢42
Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашмоқда. Унда номзод келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

Сурхондарё вилоятида мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж 100 фоиз қопланади. Бунинг учун 2 мингта янги давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади (ҳозирда 60 фоиз).

Замонавий мактаблар барпо этиш, уларнинг қувватини ошириш, хусусий секторга шароит яратиш ҳисобига, 2030 йилга қадар, қўшимча 100 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилади.

Шу билан бирга, вилоятдаги барча мактаблар замонавий компьютер синфлари ва интерактив доскалар билан жиҳозланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27😢31
Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади — Шавкат Мирзиёев

“Ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтирамиз.

Бунинг учун:

— контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади;

— йил якунигача ҳарбийларимиз учун 2 мингдан ортиқ, келгуси етти йилда эса, яна 20 мингта уй-жой қуриб берилади;

— 15 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийлар учун уй-жойга дастлабки бадалнинг 50 фоизини давлат ажратади;

— боқувчисини йўқотган, ногирон бўлиб қолган ҳарбийларнинг кредит қарздорлиги эса бюджетдан қопланади;

— пенсиядаги ҳарбийларнинг фарзандларига алоҳида квота доирасида олийгоҳга кириш учун имтиёзлар берилади;

— оғир касалликка чалинган ҳарбийларнинг чет элда даволанишига алоҳида маблағлар ажратилади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍433🕊3😱1
Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади — Шавкат Мирзиёев

“Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади. Бунда:

— барча вилоятларда Ҳаж марказлари ташкил этилади;

— 2030 йилга қадар ҳаж зиёратига борадиган фуқаролар сони босқичма-босқич йилига 24 минг нафарга етказилади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍373🔥2🎉1💯1
Шавкат Мирзиёев Ўзбек тили ва адабиёти фанидан юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатларини қоплаб бериш кераклигини таъкидлади

Ҳозирги вақтда, чет тиллари бўйича халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилмоқда.

Ўзбек тили ва адабиёти фани учун ҳам мана шундай тартибни жорий этишни таклиф қиламан.

Шунингдек, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун 50 фоизли устама жорий қилсак, адолатдан бўлади (ҳозир – 20 фоиз)”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3212🔥2👏2🎉1💯1
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Нодиржон Холбўтаев (Нодир Жонузоқ) Давлат тилини ривожлантириш департаменти мудири лавозимига тайинланди.

Н.Холбўтаев бунга қадар Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👏32👍253😱3😍21❤‍🔥1🕊1
Чиройли авторақамлар рўйхати ва нархи янгиланди

Ҳукумат қарори (253-сон, 21.06.2023 й.) билан “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Қарор билан оширилган тўлов ставкалари бўйича бериладиган I, IA, IE, IАE, III, IIIA, IIIE, IIIАE типидаги автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг рўйхати янгиланди.

2023 йил 1 июлдан аукцион савдолари орқали сотилиши белгиланмаган, ҳарфлари бир хил комбинацияда бўлган 680 жуфт давлат рақами белгилари 6-тоифага доир бошланғич нархда аукцион савдоларига қўйилади.

▪️ Шунингдек, автомобиль бошқа шахсга ўтказилганда унинг оширилган ставкада олинган “чиройли рақами” йўл ҳаракати хавфсизлиги органларида 12 ойга сақланиши мумкин. Ундан кейин яна 12 ойга сақлаш учун БҲМнинг 1 баравари (330 минг сўм) миқдорида пул тўланади.

Илгари қўшимча 12 ой сақлаш тартиби бўлмаган, 12 ойдан кейин “чиройли рақам” олиб қўйилган.

Аукционда рақобат тартиботи амалга ошмади деб эътироф этилганда (иккинчи ғолиб рад этган ёки харидорлар мавжуд бўлмаганда), ахборот тизимида автотранспорт воситалари учун РЎДРБни оширилган тўлов ставкаси бўйича беришни 5 кун муддат ичида автоматик равишда қайтадан эълон қилинади.

Илгари аниқ муддат белгиланмаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍374🔥32😱1
2030 йилга қадар Қашқадарёда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда таълимни ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.

“Энг аввало, 2030 йилга қадар вилоятда мактабгача таълим соҳасидаги қамров юз фоизга етказилади. Шу мақсадда, қарийб 1 триллион 300 миллиард сўм маблағ ҳисобидан, 1 минг 745 та янги боғча ташкил этилади.

Олис ва чекка ҳудудларни мактабгача таълим билан қамраб олиш учун 1 минг 500 ўринли 28 та мобиль гуруҳ ташкил этилади.

Боғчаларда 12 ўринли 350 та бир йиллик бепул тайёрлов гуруҳлари ва 50 та қисқа муддатли гуруҳлар тузилади.

Келгуси етти йилда мактаб таълимида қўшимча 130 минг ўқувчи ўрни яратилади, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан ортиқ бўлган синфлар қолмайди (ҳозирда 4 мингдан зиёд синфда 35 та бола ўқийди).

Шунингдек, 237 та мактаб мукаммал таъмирланади, 591 та мактаб замонавий ўқув анжомлари, лаборатория ва компьютерлар билан жиҳозланади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24
Сенат Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги Шартномани ратификация қилиш ҳақидаги Қонунни маъқуллади.

Шартномага кўра Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги Давлат чегарасининг демаркация қилинган чизиғи узунлиги 2 356  километрдан ортиқдир.

Шартнома билан Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегарасини белгилаш бўйича ишлар тўлиқ якунланди ҳамда чегара хавфсизлиги ва дахлсизлигини таъминлаш учун энг муҳим шарт-шароитлар яратилди.

Ҳужжат Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тоқаев томонидан унинг 2022 йил 21 декабрь куни мамлакатимизга давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18👏3😢2❤‍🔥1🎉1🕊1💯1
Ватандошлар учун Ўзбекистонда ишлаши учун лицензия талаби бекор қилинади — Шавкат Мирзиёев

“Мамлакатимизда ишлаш ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги ватандошларимиз учун:

— кириш визалари муддати 1 йилдан 3 йилга узайтирилади, давлат божлари 3 карра пасайтирилади (ҳозирда – 250 долларгача);
Ўзбекистонда ишлаши учун лицензия талаби бекор қилинади, барча ҳуқуқлардан фойдаланиш имконияти яратилади;
Ўзбекистонда доимий яшаш тартиби соддалаштирилади;
— мамлакатимизда уй-жой ва кўчмас мулк сотиб олиш, таълим, тиббиёт ва бошқа давлат хизматларидан тенг ҳуқуқлилик асосида фойдаланиш имконини берадиган “Ватандош гувоҳномаси” жорий қилинади”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😱5🕊2🔥1🎉1
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Сума Чакрабартини қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍82👏2🤩2💯21🔥1😱1
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси:

Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида амалда бўлган жамоат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга, Россия ва Украинанинг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилмасликка, одамлар гавжум жойларга ташриф буюрмасликка чақиради.

Ахборот майдонида тарқатилаётган тасдиқланмаган маълумотларга берилмаслик ва мамлакат расмий вакилларининг кўрсатмаларига амал қилишни сўраймиз.

Сизга қулайлик яратиш мақсадида мамлакатимизнинг Россиядаги барча дипломатик ваколатхоналари тўлиқ иш режимида ишлайди.

Зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонасининг ягона Call-марказига зудлик билан мурожаат қилишларини сўраймиз: +7-499 230-00-76, +7-499 238-36-20.

Telegram | Instagram | Facebook
👍572😱1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукроналик_ҳисси

Аввал хабар қилинганидек, Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ҳудудларда аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олмоқда.

Ушбу видеода давлат кўмаги асосида Умра зиёратига бориб келган Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшовчи Малоҳат ая Мадимарованинг ички кечинмалари акс этган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3443😢3👏2😱1🕊1😍1
❗️Қурбон ҳайити муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади

Президент фармонига биноан 29 июнь (пайшанба) куни ҳам иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида эълон қилинди.

Демак, қуйидаги кунлар дам олиш куни бўлади:

28 июнь, чоршанба (Қурбон ҳайити);
29 июнь, пайшанба (барча учун қўшимча дам олиш куни);
30 июнь, жума (барча учун қўшимча дам олиш куни);
1 июль, шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
2 июль, якшанба.

Telegram | Instagram | Facebook
👍66🎉7👏622😱2🕊2💯1
Шавкат Мирзиёевнинг самарқандлик сайловчилар билан учрашиб, ўзининг сайловолди дастури билан таништирмоқда:

 барча халқаро аэропортларда хорижий туристларга Ўзбекистонда сотиб олган маҳсулоти учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш йўлга қўйилади;

 хориждан турист олиб келган тур-операторларга экспортчи корхоналар каби, қўшилган қиймат солиғи тўлиқ қайтариб берилади;

 тур-операторлар транспортига шаҳардаги туристик маршрут ва объектларга бориш учун қулай ҳаракатланиш шароитлари таъминланади;

 чет элдан олиб келинган туристик транспорт воситалари учун қўшилган қиймат солиғини 3 йил ичида фоизсиз ва бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

"Ҳозирги кунда туризм экспорти бу маррадан ошиб ўтди. Агар уни 3-4 баробар оширсак, жайдари қилиб айтганда, “пахта экмасак” ҳам бўлаверади" — деди Ш.Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21🕊3😱1
Водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади

Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.

Ички туризмни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. 2030 йилга бориб, камида 25 миллион аҳолимиз мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилиши учун барча имкониятлар ишга солинади.

Хусусий шериклик асосида:

 водийдан Тошкент, Нукус, Бухоро ва Урганч шаҳарларига кунлик авиарейслар кўпайтирилади;
 мамлакатимиз миқёсида шаҳарлараро автобус қатновини таъминлайдиган компаниялар ташкил этилади;
 водийнинг туман ва шаҳарларини боғловчи “Олтин водий сайёҳлик ҳалқаси”, Хоразм ва Қорақалпоғистон бўйлаб “Қалъалар ҳалқаси” каби янги туристик йўналишлар очилади;
 яхши қўшничилик сиёсатини давом эттириб, Наманганда Нанай ва Фарғонада Шоҳимардон ҳудудларининг туризм салоҳиятини тўлиқ ишга соламиз;
 ҳудудларда яна 4 мингта меҳмонхона, меҳмон уйлари ва хостеллар ташкил этилиб, меҳмон ўринлари сони камида 2 баробар оширилади (120 мингдан 250 мингга)”, – деди номзод.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🔥21😱1😍1