Segment.uz
70K subscribers
5.37K photos
1.28K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Сенат «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

Қонун билан давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига, устав фондида давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Шуниндек, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг яқин қариндошлари, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг устав фонди акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс ушбу ходимга алоқадор шахс ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.

Эндиликда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, давлат ташкилотларининг одоб-ахлоқ комиссиялари, кадрлар бўлинмалари ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни амалга оширадиган органлар сифатида мустаҳкамланмоқда.

Қонунда давлат ташкилоти ходимларига нисбатан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чекловлар, манфаатлар тўқнашувига оид талабларни бузганликнинг ҳуқуқий оқибатлари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган ҳолда қабул қилинган ва тузилган битимларни суд тартибида ҳақиқий эмас деб топиш асослари, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Ҳужжат энди президент томонидан имзоланиши керак.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🤩52👏2
Табиатни муҳофаза қилишда Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига зарур ваколатлар берилмоқда

Ички ишлар ва Миллий гвардия органларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда белгиланган экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 7 та моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тегишлилиги белгиланмоқда.

Ушбу ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо қўллашга ҳақли бўлган мансабдор шахслар, шунингдек, Ички ишлар ва Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузишга ҳақли бўлган ушбу органлар тузилмаларининг мансабдор шахслари белгиланмоқда.

Шу билан бирга ички ишлар ва миллий гвардия органлари мансабдор шахсларига экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги баъзи ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларни маъмурий йўл билан ушлаб туриш ваколати берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱5❤‍🔥21🥰1🕊1
Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍202👏2😱2💯2
Бу йилги ёз фасли қандай бўлади?

Жорий йилнинг июнь ойи иқлимий меъёрдан 2-3 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 34-37 даражадан 40-43 даражагача кўтарилади. Ёғингарчилик миқдори эса меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда.

Июль ва август ойларида 60-70% эҳтимоллик билан ҳарорат фони меъёрдан бироз юқори ва унинг атрофида бўлиши кутилмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, бироқ ҳарорат 40-42 даражагача, республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 43-45 даражагача кўтарилиб, жуда иссиқ об-ҳавонинг айрим даврлари ҳам истисно қилинмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢12
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

▪️ Лойиҳада Давлат байроғига нисбатан зарур ҳурматни таъминлаш шарти билан қуйидагилар таклиф этилмоқда:

Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда фойдаланилишга рухсат бериш;

байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;

давлат органларининг рамзларида (байроқ, геральдик белги) ва уларнинг расмий веб-сайтларида Давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан фойдаланишга ҳуқуқий асос ўрнатиш;

Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш;

Давлат байроғига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлинишига йўл қўйилмайдиган ҳоллар аниқ белгилаб берилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍426
Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар М.Оллоёров Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍75😱14👏114
Қўшма баёнот

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), UNICEF ва Жаҳон банки Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ташкил этилишини олқишлайди

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ва Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Миллий ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилганини олқишлайди. Жаҳон миқёсида ва Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ислоҳотини қўллаб-қувватловчи етакчи ташкилотлар сифатида ишончимиз комилки, бу Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги кун тартибини илгари суришда ҳамда бутун ҳаётлари давомида алоҳида шахслар ва оилаларнинг камбағаллик, заифлик ва ижтимоий четланишини камайтиришга ва олдини олишга қаратилган Миллий ижтимоий ҳимоя стратегиясини, шунингдек Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадамдир.

ХМТ, UNICEF ва Жаҳон банки мамлакатда барчанинг манфаати йўлида ижтимоий ҳимояни ривожлантириш учун Ўзбекистон ҳукуматини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

▪️Баёнотнинг тўлиқ матни

Telegram | Instagram | Facebook
👍34🕊2
Кейинги ҳафта Ўзбекистонда ҳаво жуда иссиқ бўлади

Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати марказининг бош директори маълум қилди.

Жорий йилнинг 5-8 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келади. Бунинг ҳисобига максимал ҳаво ҳарорати республиканинг аксарият ҳудудларида 40-42 даражагача кўтарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍13😱2🔥1
❗️ Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, вазирликда алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат экологик назорат инспекцияси ташкил этилди.

2023 йил 1 декабргача туманларда (шаҳарларда) атмосфера ҳавоси ифлосланиши фон мониторингини амалга ошириш учун автоматлашган кичик станциялар ўрнатилади.

2024 йилдан, жумладан, қуйидагилар учун ҳар йили 500 миллиард сўм ажратилади:

▫️“яшил белбоғ”, “яшил боғ” ва “яшил жамоат парк”лар ҳамда “яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорларини барпо этиш ва доимий фойдаланувчига топширилгунга қадар сақлаб туриш;
▫️асосий темир йўл ва магистрал автойўллар бўйида дарахт кўчатларини экиш;
▫️ҳар бир туман ва шаҳарда 5 гектардан кам бўлмаган майдонларда боғлар барпо этиш.

Шунингдек, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😱3👏2🕊21😢1
2024 йил 1 январдан уй шароитида ёки касаначилик асосида дарахт ва бута кўчатларини (ниҳол) етиштириш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият ҳисобланади.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍136🕊2😱1
Шерзод Рабиев Адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ш.Рабиев Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍49😱42🎉2👏1
Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);

ва қайта тикланган талабалар учун.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27
Чўлпонотадаги учрашув иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги "Марказий Осиё — Европа Иттифоқи" саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍13🕊42👏2
❗️Расман: тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.

▪️ Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😱3
❗️Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги таркибига қуйидаги ташкилотлар босқичма-босқич ўтказилади

Жумладан:

▪️ 2023 йил 15 июндан бошлаб:
Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ҳамда унинг ҳудудий марказлари;
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари;
Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази;
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун “Мурувват”  ва “Саховат” интернат-уйлари;
Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар;

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб:
болалар уйлари; болалар меҳрибонлик уйлари; вояга етмаганлар билан ишлаш секторлари ҳамда оилавий болалар уйлари;

▪️ 2024 йил 1 августдан бошлаб:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари;

▪️ 2025 йил 1 январдан бошлаб:
муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари;
Ижтимоий суғурта жамғармаси.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54112
❗️Яна бир ташкилотга ходимлар танлов асосида ишга қабул қилинади

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги учун камида 10 фоиз ходимлар ногиронлиги бўлган шахслар орасидан танлов асосида ишга олинади.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 30 май куни ўз сайловолди дастури юзасидан сўзлаган нутқида эълон қилганди.

Ижтимоий ҳимояга ажратиладиган барча маблағлар Агентлик ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида жамғарма орқали манзилли йўналтирилади ва унинг харажатлари очиқ-ошкора бўлади. Агентлик жамоатчилик билан яқин мулоқот ўрнатиб, улар билан бамаслаҳат иш юритади.

▪️ Манба

Telegram | Instagram | Facebook
👍726🕊4😱2
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 3 июнь куни Анқара шаҳрида Туркия Президентининг лавозимга киришиши муносабати билан тантанали тадбирларда иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👏37👍20
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Одиша штатида рўй берган темир йўл ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Ҳиндистон президенти Драупади Мурму ва бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Одиша штатида бир неча поездлар тўқнашуви оқибатида камида 288 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин одам турли даражада жароҳат олди. Бу Ҳиндистонда 1980 йиллардан бери содир бўлган энг йирик темирйўл ҳалокатидир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😢18😱83
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирокида инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍71👏43
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний 5-6 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Олий мартабали меҳмон ташрифининг асосий тадбирлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Қатар Давлати Амирининг юртимизга ташрифи икки мамлакат ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 25 йилдан зиёд тарихида биринчиси бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍60👏61🔥1