Президент Шавкат Мирзиёевнинг умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ёшларига табригидан:
"Юртимиздаги 210 та олийгоҳ, 330 та касб-ҳунар мактаби, қарийб 400 га яқин коллеж ва техникумлар сизларга ўзингиз танлаган соҳалар бўйича етук кадр ва малакали мутахассис бўлиш учун имконият майдони бўлиб хизмат қилади.
Талабаларнинг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олишини таъминлаш мақсадида 154 та олийгоҳда сиртқи, 15 та олийгоҳда эса масофавий таълим шакли фаолият кўрсатмоқда.
Шу билан бирга, давр талабидан келиб чиқиб, ёшларни замонавий касбларга ўргатадиган мономарказлар, Ай-Ти ва технопарклар бунёд этилиши уларнинг ўз бизнеслари билан шуғулланишига хизмат қилмоқда.
Сизларнинг жамиятда муносиб ўрнингизни эгаллашингиз учун жойлардаги ҳокимликлар, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги ҳам яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлади. Бундай эзгу мақсад йўлида уларнинг эшиклари доимо сизлар учун очиқдир".
▪️ Табрикнинг тўлиқ матни
Telegram | Instagram | Facebook

👍56👏2❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова битирувчиларга табрик йўллади
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍28😱8👏3❤🔥2🎉2
Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат 25 май куни эълон қилинган. Унда ёзилишича, қонун талаблари ҳужжат эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Қонунга кўра:
➖таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;
➖Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;
➖Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;
➖Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;
➖савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.

👍50🔥2😱2
❗️Вазирлик ва идораларда ҳужжат айланишининг ягона тизими жорий этилади
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақамли технологиялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–76-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, ЯИДХП рақамли хизматлар ва сервислар кўрсатиш ҳамда уларнинг натижасини олишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.
▪️ 2023 йил 1 декабргача фуқаролар рақамли хизматлардан мустақил фойдаланишлари учун давлат хизматлари марказларида биринчи босқичда 14 та “Рақамли хизмат нуқта”лари ташкил этилади.
▪️ 2024 йил 1 январгача рақамли хизмат ва сервислар, электрон тўловлар, медиа ресурслар имкониятини бирлаштиришни назарда тутувчи Ягона портал орқали хизматларни тақдим этишнинг янги дастурий таъминот шакли жорий этилади.
▪️ 2023 йил 1 сентябрдан ижро этувчи ҳокимиятнинг марказий аппаратлари edo.ijro.uz тизимига ўтказилади.
▪️ 2024 йил 1 майдан ижро этувчи ҳокимиятнинг ҳудудий бўлинмалари ва улар тасарруфидаги ташкилотлар edo.ijro.uz тизимига тўлиқ ўтказилади.
▪️ 2023 йил 1 августдан давлат органларида рақамли технологияларни жорий этишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи келгуси молия йилида мазкур давлат органлари фаолиятида рақамли технологияларни ривожлантиришга йўналтирилади.
Шунингдек, 2023 йилда мобил интернет фойдаланувчилари сонини ошириш чоралари кўрилади. Бунда улар сонини 31,5 млн нафарга етказиш назарда тутилган.

👍29
❗️B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқароларга халқаро IT-сертификатларни олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади
“Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–162-сон, 24.05.2023 й.) қабул қилинди
Қарор билан, жумладан, қуйидагилар тасдиқланди:
▪️ “Рақамли ҳукумат” ва “Рақамли ҳудуд” дастурлари доирасида 2023–2024 йилларда амалга ошириладиган 300 та устувор лойиҳалар рўйхати;
▪️ 2023 йил якунигача Ягона интерактив давлат хизматлари порталида кўрсатилаётган хизматлар сонини 570 тага етказиш доирасида порталда биринчи навбатда жорий этиладиган 95 та хизмат ва сервислар рўйхати;
▪️ 2023 йил 1 декабрдан аҳоли ва тадбиркорлардан талаб қилиш бекор қилинадиган 47 турдаги маълумотлар рўйхати;
▪️ аҳоли ва тадбиркорларга хизматлардан фойдаланиш ҳолати бўйича юбориладиган эслатма ва хабарномалар рўйхати.
▪️ 2023 йил 1 июндан республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ташқи кредит ва беғараз кўмак маблағлари асосида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг рақамли компонентларга йўналтириладиган қисми Рақамли технологиялар вазирлиги билан мажбурий тарзда келишилади.
▪️Қарорга кўра, “Рақамли геопортал” ахборот тизими ва “Халқ назорати” платформаси:
▫️2023 йил 1 сентябргача Ангрен, Оҳангарон, Янгийўл, Чирчиқ ва Нурафшон шаҳарларида;
▫️2023 йил якунигача Жиззах ва Урганч шаҳарларида ишга туширилади.
2023 йил 1 октябрдан тадбиркорларга электрон тижорат фаолияти доирасида эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарлар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга рухсат берилади.
❕“Бир миллион дастурчи” лойиҳасининг навбатдаги босқичи сифатида хорижий нуфузли таълим платформаларида IT-йўналишдаги онлайн ўқув курсларда таҳсил олиш имконияти йўлга қўйилади.
▪️ 2023 йил 1 октябрдан B2 ва ундан юқори хорижий тил билиш даражасига эга фуқаролар томонидан тегишли йўналишларда халқаро IT-сертификатларни олиш харажатларининг 100 фоиз қисмини қоплаш тизими жорий этилади.
Битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи IT-парк резиденти бўлган компанияларга ишга жойлашган нодавлат ўқув марказларига ҳар бир битирувчи учун БҲМнинг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёшлар учун эса 105 бараваригача бир марталик субсидия ажратиш йўлга қўйилади.

👍42👏2
❗️Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади — Президент фармони
▪️ Фармонга кўра:
Бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.
▪️ Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:
➖ таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
➖ hrm.argos.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;
➖ ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;
➖ кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
❗️Шунингдек, 2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали “UzASBO” дастурий мажмуаси, “E-qaror” тизими “E-huquqshunos” тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.

👍64⚡4❤3🤩2❤🔥1🔥1👏1🎉1💯1
Ёқилғи-энергия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича фото ва видео хабар бериш тизими йўлга қўйилади
▪️ Президент фармони билан 2023 йил 1 сентябрдан:
➖ аҳоли томонидан Энергетика вазирлигининг Интернетдаги махсус ахборот тизимига юборилган электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
➖ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
➖ ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш Энергетика вазирлигининг ҳудудий органлари сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
❗️Ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги фотосуратлар, видеоёзувлар ва хабарларни тақдим этган шахслар тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайди.
Шунингдек, Ўзэнергоинспекция фаолиятига “Энергоназорат” платформаси ҳамда унинг мобил иловасининг синов версияси 2024 йил 1 мартгача тажриба тариқасида Қашқадарё вилоятида, 2024 йил 1 октябргача тўлиқ версияси жорий этилади.

👍33❤3😱2😢2👏1
1 июндан қонунчиликда нималар ўзгаради?
➖ Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинларига имтиёзлар берилади;
➖ Туғилганлик бўлимларида қайд қилинганлиги ҳақида QR-кодли “метрика” берилади;
➖ «Тўмарис издошлари» пайдо бўлади;
➖ Контрафакт маҳсулотдан ҳимояланишнинг яна бир усули ишга тушади;
➖ Айрим тартиб ва чекловлар бекор бўлади. Жумладан:
▪️тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар тақдим этиш ва расмийлаштириш тартиби;
▪️чакана савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг фаолият кўрсатиш вақтига нисбатан чекловлар.

👍30❤3👏3
Мактабдаги баҳолар ОТМга кириш имтиҳонларида ҳисобга олиниши бўйича тартиб қайта кўриб чиқиляпти – БМБА
Мактабда олинган ўртача баҳоларни кириш имтиҳонларида ҳисобга олиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган ва бу тартиб 2023 йилги қабулдан амалга оширилиши керак эди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан қабул масалаларига бағишланган аудиочатда маълум қилинишича, бу тартиб қайта кўриб чиқиляпти. Бу бўйича яқин орада тўлиқ маълумот берилади.
Шунингдек, кириш имтиҳонларида тушадиган саволларнинг даражаси қандай бўлиши ҳақида ҳам маълумот берилди.
Унга кўра, енгил ва қийин даражадаги саволлар битта вариантда 15 фоиздан 25 фоизгача бўлиши мумкин. Ўрта қийинликдаги саволлар эса битта вариантда 50 фоиздан 70 фоизгача нисбатда бўлади.

👍27❤1
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Чилонзор саноат зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.
Мазкур саноат ҳудудида бугунги кунда 510 та корхона бўлиб, яна кўплаб янгилари ташкил этилмоқда. Шу ерда Чилонзор туманида саноатни ривожлантириш режалари бўйича тақдимот ўтказилди.
➖ Чилонзор туманида жуда катта инфратузилма, бўш турган бинолар, кафолатланган энергия ресурлари бор. Фақат тадбиркорларга маблағ бериб, хорижий технологиялар олиб келиб, Чилонзорни индустрия хабига айлантириш керак, - деди президент.
Ш.Мирзиёев иқтисодий лойиҳалар ижтимоий соҳада ҳам натижа келтириши зарурлигига алоҳида тўхталди. Тадбиркорларга кўмак бериб, фаолиятини кенгайтириб, маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига ҳисса қўшиш зарурлигини таъкидлади. Бу борада бошланган янги дастурдан фойдаланиб, тумандаги 3 минг камбағал ва 10 минг ишсиз фуқарони иш билан таъминлаш вазифаси қўйилди.

👍31👏1
Президент жамоат транспортида юриб, хизмат сифатини кўрди
Президент автобусларга сифатли сервисни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади. Йўлкира тўлови тизимини тартибга солиш, ҳаракат назоратини рақамлаштириш, бекатларда шароитларни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берди.
— Янги автобуслар, албатта, халқимизга қўшимча шароит яратди. Эндиги вазифа йўлларда тирбандликни камайтириб, автобусларнинг эркин ҳаракатини таъминлаш. Пировард мақсад — Тошкентда жамоат транспорти қамровини 2 млн йўловчига етказиш, — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.

👍36❤2⚡2
Президент Шавкат Мирзиёев Ғофур Ғулом номидаги боғга ташриф буюриб, одамлар билан мулоқот қилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍86😍8🔥4😱3❤2⚡2👏2🕊2❤🔥1
Қашқадарёда контрафакт тамаки маҳсулотларининг катта партияси қўлга тушди
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари вилоятнинг томонидан Кўкдала туманида ўтказилган рейдда “Ласетти” русумли автомобил кўзан кечирилганда, ичидан 27 млн 500 минг сўмлик 1100 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари топилган.
Айни шу туманда яна бошқа бир ҳолат фош этилган. Олдиндан олинган маълумотлар асосида “Isuzu” юк машинаси кўздан кечирилиб, 31 млн сўмлик 2000 қути акциз маркасисиз тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Маълумотларга кўра, 2023 йил бошидан буён биргина Қашқадарё божхоначилари томонидан 76 млн 450 минг сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотлари қўлга олинган. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари (DNP) Ўзбекистон бўйлаб ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг улуши Қашқадарё вилоятида 11%ни ташкил қилмоқда.
Бироқ истеъмолдаги контрафакт тамаки маҳсулотлари улуши пасайиш ўрнига, кўтарилишда давом этяпти. Аслида буни биргина божхоначиларнинг ўзига ташлаб қўйиш ҳам тўғри эмас. Ички ишлар органлари, қолган тузилмалар ҳам ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишса, натижага эришилади.

👍27😱6
❗️Келаси ой ўзбекистонликларни узун дам олиш кунлари кутмоқда
Июнь ойининг охирида Ўзбекистон аҳолиси кетма-кет камида уч кун, кўпи билан беш кун дам олади.
Президентнинг 20 апрелдаги қарорига биноан, иш ҳафтаси туридан қатъи назар, 30 июнь (жума) барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди. Бундан ташқари, 6 кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ишчилар учун 1 июль (шанба) қўшимча дам олиш куни бўлади.
▪️ Юқоридаги маълумотларга асосланиб, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайитида кетма-кет камида уч кун дам олади, деган хулосага келиш мумкин (ҳужжатга кўра):
➖ 30 июнь (жума) - иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 1 июль (шанба) - 6 кунлик иш ҳафтаси бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
➖ 2 июль (якшанба) - тақвим бўйича дам олиш куни.
Аммо Қурбон ҳайити 29 июнь (пайшанба) куни нишонланадиган бўлса, ўзбекистонликлар тўрт кун, агар 28 июнь куни нишонланса - кетма-кет беш кун дам олишади.
Аниқ сана байрамга яқин белгиланади. Қонунчиликка кўра, байрам куни бир кунга кечиктирилиши мумкин.

👍89👏6🔥3❤2😱1