Segment.uz
68.3K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгилик

⚡️ Коррупцияга қарши курашишда навбатдаги механизм ишга тушади

❇️ Ҳукумат қарори (829-сон, 31.12.2020 й.) билан Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган шахслар бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Бу шахслар тегишлича БҲМнинг 3 бараваридан 25 бараваригача (669 минг сўмдан 5 млн 575 минг сўмгача) миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилиши мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Соқили ислими”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бадантарбия

Хайрли тонг. Сизлар билан эрталабки бадантарбия машқларини бажарамиз.

🔷 Эрталабки бадантарбия – соғлиқ гарови

Ёшлигингиз, саломатлигингиз ҳамда ишчанлик қобилиятингизни сақлашга ҳаракат қилинг!

☝️ Ҳар тонг, соат 07.00 да барчамиз биргаликда бадантарбия қиламиз.

Тонгингиз хайрли бўлсин! Кунингиз эса мазмунли ўтсин!

#Саломат_бўлинг

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
#Кун_ҳикмати

Ҳақ йўлинда ким санга бир ҳарф ўқутмиш ранж ила,
Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила.

Алишер Навоий

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Сатрларда_ватан_мадҳи

Гиёҳларда она тупроқ бўйи бор,
Дилда меҳрин йўллагувчи куйи бор.
Қайда юрма, ўз юртингни эслатур,
Кундуз қуёш, тунда юлдуз, ойи бор...

🔷 Ушбу ватан ҳақидаги дилтортар шеърни муаллиф Барот Исроил ижросида тинглашингиз мумкин.

Унутманг, энг кўнгилга яқин ва умрбоқий шеър — ватанни мадҳ этган шеърдир.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Инвестиция дастури доирасида 34 мингдан зиёд киши иш ўрнига эга бўлади

Президент қарори (ПҚ–4937-сон, 28.12.2020 й.) билан Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури тасдиқланди.

☝️ Дастур доирасида қатор вазифалар белгиланди.
Жумладан, 226 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 34 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур ҳам белгиланди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 4 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Сенат_йиғилиши

🇺🇿Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлиси 2021 йил 6 январь куни чақирилади

🔷 Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалар шулар жумласидандир.

☑️ Бундан ташқари, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари муҳокама қилиниши назарда тутилган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёш оилалар ажримининг олдини олиш мақсадида махсус марказ очилади

🇺🇿 “Оила институтини янада ривожлантириш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (820-сон, 31.12.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳузурида Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари ташкил этилади.

📌 Марказ никоҳланувчиларни оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича тизимли тайёрлайди.

📝 Марказларда ФҲДЁ органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган 30 ёшдан ошмаган никоҳланувчи шахслар махсус дастур асосида бепул ўқитилади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Амалий_қўлланма #Барчага_фойдали

Давлат хизматчилари ва кенг жамоатчилик учун муҳим қўлланма

🔰 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида тақдимот ўтказилди.

🔷 Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш Департаменти Фанлар академиясининг Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти ҳамкорлигида тайёрланган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳамда “Давлат тилида иш юритиш” (амалий қўлланма) китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

❇️ Тақдимотда мамлакатимизда она тилимизга юқори даражада эътибор қаратилаётган ҳозирги даврда ушбу китобларнинг барча ташкилот ва муассасалар фаолиятида аҳамиятли эканлиги таъкидланди.

Тадбир сўнгида мазкур китоблар вазирлик ходимларига тақдим этилди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ижтимоий_ҳимоя

➡️ Эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб бораётган ишларимиз кўлами янада кенгайтирилади. Бунда 27 мингта ёки бу йилга нисбатан 2,5 баробар кўп оиланинг ипотека кредити бўйича дастлабки бадалларини тўлаш ва кредит фоизларини субсидиялаш учун 2,4 триллион сўм йўналтирилади – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#Мақом_вақти

🔷Ҳар бир халқ руҳиятини ифодаловчи миллий куй-оҳанглар — азиз она тили каби қадрли ва муқаддасдир.

“Мухаммаси бузрук”

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

2021 йил 1 февралдан
бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

🔷 Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

🔷 2021 йил 11 январдан
барча ОТМларнинг тегишли курсларида ўқув жараёни анъанавий шаклда бошланади.

❗️Айрим бетоб ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларнинг ўқишлари онлайн шаклда давом эттирилиши мумкин. Бу ҳолатда ОТМлар талабаларнинг шароитларини ўрганиб чиқади. Барча имкониятлари мавжуд бўлган талабалар анъанавий таълимга тўлиқ жалб этилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
⚡️Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди (830-сон, 31.12.2020 й.).

📝 Қарор билан қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида кўп болали оила тушунчасининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида, жумладан:

Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
#Жадидлар_дафтари

Ёмон хў тузалмайди дармон ила,
Ипак ўлмас ип, ранги алвон ила.
Боқинг, бир дарахт мевасидур ёмон,
Бўлур яхши пайванд, парво билан.

Абдулла Авлоний

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Audio
#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Ҳар куни соат 18:00 да «Ҳикмат излаб» рукнидаги ибратли ҳикояларни тингланг!

Ҳикоя номи: Яхшиликка шерик
Давомийлиги: 03:03 дақиқа

#Hikmat_izlab

Инстаграм: https://instagram.com/yangiuzbekiston.uz

Каналга уланиш:
@yangiuzbekiston_uz
#Cифатли_таълим #Имтиёз

Ўқувчилари халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган мактаб директорларига ойлик устамалар тўланади

Бу борада Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 31 декабрда тегишли қарорни қабул қилди. Унга кўра, Ҳукуматнинг 2019 йилдаги умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантиришга оид қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

🔷 Педагогларга халқаро тадқиқотларга ўқувчиларни тайёрлашга муносиб ҳисса қўшса базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ой 100 фоиз устама тўланади. Илгари ушбу устама педагоглар фаолияти давомида юқори натижалар кўрсатган тақдирда тўланган.

Устамага даъвогар педагогларнинг ўқувчилари халқаро баҳолаш дастурлари интеграция қилинган назорат материаллари асосида текширилади ҳамда баҳоланади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Парламентга_Мурожаатнома #Иқтибос #Ижтимоий_ҳимоя

☝️ 2021 йилда биринчи марта буджетдан 900 нафар чин етим ёшларни уй-жой билан таъминлашга 50 миллиард сўм ажратилади – Шавкат Мирзиёев

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Халқ_учун_қулайлик #Рақамли_иқтисодиёт

🇺🇿 Биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун онлайн ариза топшириш мумкин

Юртдошларимизнинг ҳам вақтини, ҳам маблағини тежаш мақсадида ягона портал (my.gov.uz) орқали биометрик паспортни ID-картага алмаштириш учун ариза топшириш имкони яратилди.

Бу ҳақда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ахборот хизмати хабар берди(видео).

Эслатиб ўтамиз, айни дамда биопаспортларни ID-картага алмаштириш жараёни бошланган.

👉 Хизматдан фойдаланиш учун ушбу ҳаволага ўтишингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz