Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Марказий сайлов комиссияси:

Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.

Шу муносабат билан 2023 йил 10 май куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.

▪️Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Москвага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
Маъмурий судларда давлат божи айбдор тарафдан ундириладиПрезидент фармони

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Янги сайлов тизими жорий этилади Президент фармони

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахс ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади Президент фармони

2023 йил 1 августга қадар ушбу тартибни жорий этиш бўйича Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

олий таълим ташкилотлари юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштириладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
Давлат хизматчилари янги таҳрирдаги Конституция бўйича ўқитилади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда:

▪️ бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2023–2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлайди:

алоҳида график асосида барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш;

давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг конституциявий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва баҳолаш тизимини янги таҳрирдаги Конституцияга мослаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича Қонун ўз кучини йўқотади

Эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлашга бўлган конституциявий ҳуқуқларни таъминлашга тўсқинлик қилиб келаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича Қонун ўз кучини йўқотган деб топилади (Конституциянинг 32-моддаси).

▪️ Президент фармонига берилган шарҳдан

Telegram | Instagram | Facebook
Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил этилди

Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан чиқарилиб, республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлди.

Агентлик раҳбарига икки ҳафта муддатда:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) билан биргаликда Миллий антидопинг агентлигини малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент қарори билан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда Жаҳон шахмат федерациясининг (FIDE) навбатдаги конгресси 2026 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Маълумот учун, Халқаро шахмат федерациясининг 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат

1️⃣ Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

2️⃣ Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

3️⃣ Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

4️⃣ Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.

5️⃣ Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

6️⃣ Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

7️⃣ Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.

8️⃣ Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.

9️⃣ Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёғингарчилик мавсумида юздан ортиқ ёмғир сувлари тўпланадиган манзиллар кузатилди. Мутахассислар томонидан ушбу барча манзилларда ўрганиш ўтказилиб, муаммолар нималар билан боғлиқлиги аниқланган. Шунга кўра, чора-тадбирлар режаси белгиланиб, иш олиб борилмоқда.

Бугунгача 9 та объектда сув йўллари очилиб, қувур кўприклар ўрнатилди. Шаҳар миқёсида иш жараёни давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик учун ташаккур... Озодлик учун ташаккур... Ҳаёт учун ташаккур! Келажагимизни ҳимоя қилганларга чуқур таъзим ва абадий хотира. Сизнинг жасоратингиз бебаҳо ва ўлмас, сиз авлодлар қалбида абадийсиз.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Telegram | Instagram | Facebook