Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️ Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

▪️Шундай қилиб, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39🥰10😢4😱3🎉3
▪️Референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиби

▪️Референдумда даўыс бериў бюллетенин толтырыў тәртиби

▪️Порядок заполнения бюллетеня для голосования на референдуме

Telegram | Instagram | Facebook
👍13🔥1
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги муборак айём ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилди.

Республика бўйича 2 755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4111
Шавкат Мирзиёев фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 36 нафарини чет эл фуқаролари, 136 нафарини аёл, 75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

❗️ Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47🕊3😱2😍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ҳар бир хонадонда бахт, меҳр ва фаровонлик ҳукм сурсин, байрам шукуҳидан қалблар янада нурафшон бўлсин.

Дуоларингиз ижобат бўлсин, азизлар!

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🎉4👏1
2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошади.

Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢16😱61❤‍🔥11🤩1
⚡️Айрим тадбиркорларга 50 млн сўмгача кредитлар гаровсиз берилади

“Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ажратишни такомиллаштириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (161-сон, 19.04.2023 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, оилавий дастурлар бўйича кредитлар фоизи йиллик 14 фоиздан ошмайди. Бунда:

кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорларга ажратилади;

дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида тўлаган кичик тадбиркорларга ўз фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади.

Шунингдек:

ҳокимликлар деҳқон хўжаликларига ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда “бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулотлар етиштириш ва етиштирилган маҳсулотлар бозорини топишга кўмаклашади;

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси нархлар асоссиз ўсишининг олдини олиш, етказиб берилаётган маҳсулотлар (кўрсатилаётган хизматлар) нархларининг ҳудуддаги ички бозор нархларига мутаносиб бўлишини таъминлайди;

ҳоким ёрдамчиларининг кредит ажратиш бўйича тавсия беришига маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аралашувига йўл қўйилмайди.

“маркетплейс” тизими “Е-актив” ахборот тизими билан интеграция қилинади.

▶️ Дастурлар доирасида 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар:

Президент қарорига асосан заргарлик иши йўналиши бўйича махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган шахсларга заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш учун;

аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш мақсадида узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорларга ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍89🤩4🥰3👏3🕊32❤‍🔥1🔥1💯1
❗️Эртадан барча ходимлар учун иш куни

Бугун кетма-кет 4 кунлик дам олишнинг охирги куни ҳисобланади.

Шунингдек, эртага — 25 апрелдан барча таълим муассасаларида, жумладан, олий, профессионал, умумтаълим ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам ўқув жараёнлари бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53🕊20😢17🔥65👏2😱1
Президент фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Бундан илгарироқ Бахтиёр Саидовнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👏37👍18😱86😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сизнинг овозингиз — муҳим овоз

30 апрель — Ўзбекистон Республикасининг референдумида иштирок этинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍13❤‍🔥22🔥2😢2
Дарахтларни асрашга қаратилган телеграм бот ишга туширилди

Табиат ресурлари вазирлиги томонидан дарахтларни асрашга қаратилган @ecogovuz_bot телеграм боти ишга туширилди. Бот орқали аҳоли дарахтларга зарар етказилганлиги тўғрисида электрон ариза юборишлари ва мурожаатнинг ўрганилиш ҳолати ҳақида маълумот олиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12
❗️Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш қуйидагича бўлади:

аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга;
табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга;
кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

▪️ Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42🕊21🔥1
Вазирлар Маҳкамаси таркибида Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилади

Президент “Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Белгиланишича, Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилиши муносабати билан қўшимча ажратилаётган штат бирликлари Президент администрациясининг 5 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан киритилади.

Ўзбекистон Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-269-сон фармонига ўзгартириш киритилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱10👏5😢31
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади;

Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади;

Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади;

Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади;

“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

Айримларга шифохонада бепул овқат берилади;

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

Банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍67😱96👏6
Ўзбекистонда истеъмолчиларга 1 трлн сўмдан ортиқ кешбэк тўлаб берилди

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, март ойида 2,2 млн нафарга яқин истеъмолчилар томонидан 118 млрд сўмдан ортиқ кешбэк йиғилган. Айни пайтда 1,6 млн нафарга яқин истеъмолчига 76,3 млрд сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, солиқ мобил иловаси орқали берилган жами кешбэклар 1 трлн 79 млрд сўмдан ошди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍52😱122👏21
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси - Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ Бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлатимиз раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Умуман, тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍302🤩1
Халқаро конгресс марказида иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг форум ялпи мажлисидаги нутқини "O`zbekiston 24" телеканалида ва қуйидаги ҳаволалар орқали жонли эфирда томоша қилинг:

▪️ YouTube

Telegram | Instagram | Facebook
👍14❤‍🔥1
Ўзбекистонда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди. Таъкидланишича, Инвесторлар ҳуқуқларини суд орқали кафолатли ҳимоя қилиш борасида катта қадамлар қўйилмоқда.

Бундан буён, тадбиркор ва инвесторлар судда ўз талабининг тўғрилигини исботлаши шарт эмас. Энди давлат идораси ўз қарорининг қонунийлигини исботлаб беришга мажбур бўлади. Юзага келган ҳар қандай ноаниқликлар эса инвесторлар фойдасига ҳал қилинади.

Қонунларда халқаро арбитраж судлари қарорларини мажбурий ижрога қаратиш механизмлари мустаҳкамлаб қўйилди.

"Жорий йилда ҳам тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича ислоҳотларимиз давом эттирилади. Жумладан, халқаро экспертлар кўмагида тарихимизда илк бор Халқаро тижорат суди фаолияти йўлга қўйилади", — деди Ш.Мирзиёев.

Telegram | Instagram | Facebook
👍135