Segment.uz
68.5K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️ Президент топшириғига биноан "Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Бунда, қўшимча 1 182 та маҳалла бўйича 4,3 млн. нафар фуқаро овоз берган лойиҳалар амалиётга татбиқ этилади.

Шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун бюджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.

Натижада, республикамиздаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😢5👏32🎉1🕊1
«Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади

Бугун Шавкат Мирзиёев "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Қарорда тизимга оид бир қатор вазифа ҳамда қоидалар белгиланди. Жумладан:

ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади;

ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизмини танқидий кўриб чиқиш, жумладан кенг жамоатчилик билан муҳокама қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍142🕊3💯2🥰1😱1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдум нима?

Референдум
— Ўзбекистон Республикасининг қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадларида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27😱3
Хусанов Нозим Бахтиёрович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47😢20👏1541
Саида Мирзиёева:

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва вояга етмаганларни зўравонликдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини имзолади.

Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда  иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.

Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас!

Telegram | Instagram | Facebook
👍74😱6🔥4🕊3😢21
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
22👍12😢5
Ёшлар масалаларига жиддий эътибор қаратмаётган туманлар маълум қилинди

Президент «шунча шароит яратилганига қарамасдан, айрим ҳокимлар ва вазирлар ёшлар масалалари билан жиддий шуғулланмаётгани, айниқса Термиз шаҳри, Чироқчи, Касби, Ургут, Шеробод, Ангор, Узун, Музработ, Амударё, Деҳқонобод, Олтинсой, Шароф Рашидов, Асака, Қамаши, Тахиатош ва Пешку туманларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш оқсаётгани» танқид қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏5
Ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди.

Бунда:

яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Президент эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланишини таъкидлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😢322
Ёшларни ишга қабул қилиш тизими тубдан қайта кўриб чиқилади

Ўтган йили 11 та давлат олийгоҳининг 11 мингдан зиёд битирувчиларидан 6,5 минг нафари ишга жойлашмаган. Ёки грантда ўқиган 3 минг талаба ҳам ишга кирмаган. Профессионал таълимда ҳам, ўтган йили коллеж ва техникумларни 143 минг нафар ёшлар битирган бўлса, шундан 30 минг нафари иш топа олмаган.

Шу муносабат билан бундан буён ҳар бир вазир тармоғидаги касбларга малака талабини ўзи белгилаши, бунда 70 фоиз касбларга ўрта махсус, 30 фоизига олий маълумот талаб этиладиган тизим бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, вазирликлар олийгоҳ ва коллеж-техникумларга буюртма бериш билан бирга уларнинг ўқув дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади.

Ҳар бир вазир ва вилоят ҳокими йил бошида ўзининг Ёшлар бандлиги дастурларини ишлаб чиқиб, аҳолига эълон қилиши ва йил якунида натижалари бўйича жамоатчиликка ҳисобот бериши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍53😢3👏2🥰1
“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағларини ишлатиш тизими ўзгаради

Бу жамғарма ёшларни кўпроқ касбга, тадбиркорликка ўргатиб, бандлигини таъминлашга хизмат қилиши керак бўлса-да, ҳокимлар атиги 10 фоиз маблағни бандликка йўналтирган, “Ёшлар дафтари” орқали кўрсатиладиган 25 та ёрдамнинг 5 тасидан фойдаланмоқда. Шу сабабли:

энди ёшларга касбга ўқиш, меҳнат қуроли, уруғ-кўчатга субсидия каби турдош хизматлардан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш имконияти яратилади;

уруғ ва кўчат учун 2,5 миллион сўм ўша ҳудуддаги уруғ-кўчат хўжаликларидан сотиб олиш учун тўғридан-тўғри берилади;

“Ёшлар дафтари” билан ишлашда ёшларни анимация, дизайн, логистика оператори, гид каби замонавий касбларга ўқитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бу тизим билан мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ҳам қамраб олинади;

бундан буён “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағининг камида 40 фоизи айнан касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилади;

жорий йилда замонавий касбларга ўқитиш учун 100 миллиард сўм ажратилади ва камида 25 минг нафар ёшлар ўқитилади. Эҳтиёжга қараб, бунга яна маблағ ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3943
206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилади

Тошкент шаҳрида
Анҳор ва Бўзсув, Нукусдаги Дўстлик, Урганчдаги Шовот, Фарғонадаги Марғилонсой каналлари бўйида ёшлар ижод кўчалари ташкил этиладиган бўлди. Бу ерда рассомлар, ҳайкалтарошлар, адиблар, созандалар ва уларнинг мухлислари учун шароит яратилади.

Ҳар бир олийгоҳда коворкинг, театр студиялари ва рақс майдончалари бўлиши кераклиги таъкидланди. Олийгоҳ ректорлари футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, стол тенниси каби спорт турлари бўйича ўз клубларини ташкил этади. Бу клублар Талабалар спорт лигаларига бирлашиб, доимий турнирлар ўтказиб боради.

Қўшимча 300 минг ёшларнинг хусусий марказларда тил ўрганиш харажатларига 100 миллиард сўм субсидия ажратилади.

❗️ Юртимиздаги 206 та оромгоҳ йил давомида ишлайдиган тизимга ўтказилиб, ҳар йили 100 минг нафар ёшлар қамраб олади.

Туман марказидан узоқдаги маҳаллаларда спорт, маданият ва санъат йўналишларида тўгарак очган мураббийларга зарур жиҳоз учун 15 миллион сўмгача субсидия берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37❤‍🔥81😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маъмурий ислоҳотлар жараёнида давлат фуқаролик хизматчиларининг барча саволларига жавоб берилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан Бандлик ва Адлия вазирликлари билан ҳамкорликда маъмурий ислоҳотлар даврида юридик хизмат кўрсатиш ва ходимларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қулайлик яратилди.

Президентнинг ПФ-14-сонли Фармони билан амалга оширилаётган ислоҳотларга оид ҳар қандай саволларингизга тезкор жавоб бериш мақсадида 1136 "Call маркази" ҳамда @murojaat_argos_bot телеграм боти фаолияти йўлга қўйилган.

Мурожаатлар ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача (байрам кунларидан ташқари) соат 09:00 дан 18:00 гача қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3621🥰1😱1
Давлат раҳбарининг бугунги тадбирлар режаси эълон қилинди

Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Япония, Қатар, Покистон, Словакия ва Фаластиннинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилмоқда.

Жорий йилда Қатар ҳукумати Тошкентда ўз элчихонасини очганини таъкидлаш жоиз.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Президенти Хитой ва Туркия делегацияларини қабул қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37👏42🕊2
Марказий сайлов комиссияси томонидан референдумга оид саволларга жавоб берувчи "Call-markaz" ишга туширилди

Референдумни ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тезкор ва самарали кўриб чиқиш, фуқароларга реал вақт режимида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар бериш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида "Call-markaz" ишга тушурилди.

☎️ "Call-markaz" рақами: 1200

1200
қисқа рақамига қўнғироқ қилиш бепул.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23😱52🤩1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Президент Шавкат Мирзиёевга Туркияда "Togg" бренди остида ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль тақдимот қилинди.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған номидан юборилган машина калитини ушбу мамлакат саноат ва технологиялар вазири Мустафо Варанк топширди. Давлатимиз раҳбари электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1068
❗️ Президент фармони билан ипотека кредитлари ва субсидияларни ажратиш тартибига қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

субсидияга ажратилган маблағларни тезроқ ишлатиш учун, субсидия хабарномасининг амал қилиш муддати 12 ойдан 4 ойга туширилди. Бунда, фуқаро 4 ойда сертификатдан фойдалана олмаса, у субсидияга қайта ариза топшириши мумкин;

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига Халқпарвар комиссияларининг хулосасига асосан хато ажратилган субсидия сертификатларини тўғридан-тўғри бекор қилиш ва тўловларни тўхтатиш ҳуқуқи берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍69🤩43🕊3🥰1😍1
Файзиллоев Алишер Абдиллоевич Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Давлат солиқ қўмитаси Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍313🥰1😍1
Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

15-16 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудининг баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

❗️ 17 апрель куни ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даража илиқгача, кундузи 10-15 даража илиқгача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат 0-5 даража илиқгача, баъзи жойларда -1...-3 даража совуқгача бўлиши мумкин, кундуз кунлари 7-12 даража илиқгача пасаяди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😢5🕊32🥰2😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Референдум арафасида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан @Referendum2023uzBot ишга туширилди.

Бот орқали янги Конституция матни, ундаги моддаларнинг мазмун-моҳияти хусусида экспертлар ва жамоатчилик фикри билан танишиш мумкин.

Ботнинг базасида мураккаб ҳуқуқий терминологияни халқчил ва содда услубда тушунтирилган видео ва аудио контент, инфографикалар ҳам мавжуд.

Telegram | Instagram | Facebook
👍201
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Конституциясининг 52-моддаси:

“Давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсиши тўғрисида ғамхўрлик қилади”.

Telegram | Instagram | Facebook
👍69❤‍🔥4😱2🤩2💯21🕊1😍1