Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏6💯21🤩1🕊1
Шавкат Мирзиёев раислигида «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍334👏2🕊2
❗️1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади

Президент йиғилишида ипотека кредити ажратиш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.

Шунингдек, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54🔥3😱2🥰1👏1
Президент ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” дастури бошланади.

Шу мақсадда Қурилиш вазирлиги ҳузурида махсус уй-жой компанияси ташкил этилади. Унга Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу ҳудудда 2,5 минг оилага мўлжалланган, барча стандартларга жавоб берувчи қулай ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади.

Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигига бир ҳафта муддатда “Менинг биринчи уйим” шаҳарчасининг мастер режасини якунлаш, лойиҳани экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34❤‍🔥11
Курбанов Данияр Розумбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, шунингдек Ҳисоб палатасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22🕊2
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш мақсадида:

2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍406👏1
❗️ Сўнгги ойларда дунёда ҳам, минтақамизда ҳам сейсмик фаоллик кузатилаяпти. Шу боис, 1 майдан бошлаб:

қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади;

кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍5010👏1🕊1
Саида Мирзиёева Олий таълим, фан ва инновациялар вазири билан Қўқон педагогика институтида содир бўлган воқеа ҳамда талаба қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш чораларини муҳокама қилди

«Таълим тизими ҳар қандай зўравонликка қарши курашни бошлашимиз керак бўлган асосий платформалардан биридир», — дейди Саида Мирзиёева.

Telegram | Instagram | Facebook
👍82🥰6👏4😱4🕊422😢1🎉1
❗️Ҳукумат қарори: Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек, шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34😢13👏2🔥1
Бобоев Рахимжон Махамаджонович Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Р.Бобоев бугунга қадар Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😢102🕊1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари вилоят кенгашининг сессиясида иштирок этади. Шунингдек, ижод мактаби ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32❤‍🔥2
Очиқлик индекси бўйича энг яхши ва қониқарсиз ташкилотлар номи маълум қилиндиБаҳолаш комиссияси

2022 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди.

▪️Унга кўра, энг юқори натижалар:

Статистика агентлиги (89 балл);
Божхона қўмитаси (88 балл);
Тошкент вилояти ҳокимлиги (83 балл);
Хоразм вилояти ҳокимлиги (79 балл);
“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ (79 балл) томонидан қайд этилган.

▪️“Қизил” тоифада баҳоланган республика даражасидаги идоралардан энг паст кўрсаткични:

Кинематография агентлиги (40 балл),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (47 балл),
Ёшлар ишлари агентлиги (52 балл),
Ташқи ишлар ва Қишлоқ хўжалиги вазирликлари (54 балл) қайд этишган.

▪️Шунингдек, Самарқанд, Сирдарё ва Андижон вилоят ҳокимликлари 55 баллдан паст кўрсаткични қайд этиб, “қизил” тоифада баҳоланган.

Матбуот хизмати ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича эса Ички ишлар вазирлиги энг юқори баллни қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, очиқлик индекси 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида давлат ташкилотларининг нечоғлик очиқлик ва шаффофлик мезони талаблари асосида фаолият юритиши баҳоланади.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ, “қизил” тоифада бўлганларга қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чорасини қўллаш юзасидан таклиф киритиш кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍52😱52🔥2👏21🤩1🕊1💯1
Шавкат Мирзиёев Сирдарёда халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида иштирок этмоқда.

Унда президент Сирдарё аҳолиси фаровонлигини янада оширишга қаратилган 5 та янги ташаббусни илгари сурди.

Биринчидан, Илғор инновациялар ҳудудида биофармацевтика, қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, электротехника, тиббиёт, таълим соҳаларининг 20 та йўналишидаги лойиҳаларига алоҳида имтиёзлар режими жорий қилинади:

ер, мол-мулк, фойда ва айланма учун солиқлар ҳамда божхона божларидан 3 йилгача озод қилинади;

ер участкалари соддалашган тартибда ажратилади, ер ва биноларни сотиб олишда 5 йилгача бўлиб тўлашга рухсат берилади;

фоиз тўловларини қоплаб бериш ставкаси 2 баравар оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍241
Сирдарё вилоятининг 11 та туман ва шаҳри Хитой модели асосида саноатга ихтисослашади, ҳар бирида инновацион технопарклар ташкил қилинади. Уларда:

электротехника, биофармацевтика, кимё, қурилиш материаллари, ипак ва озиқ-овқат саноатида инновацион лойиҳалар амалга оширилади;

эркин иқтисодий зона мақоми берилади ва “божхона ҳудудида қайта ишлаш” режимининг соддалашган тизими жорий қилинади;

ишлаб чиқариш бинолари намунавий лойиҳалар асосида қурилиб, тадбиркорларга “саноат ипотекаси” орқали тайёр ҳолда берилади;

жорий йилда технопарк инфратузилмасига 200 миллиард сўм ажратилади.

Инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Сирдарёда Ўзбекистон-Хитой инвестиция жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғарма Хитойнинг нуфузли Ипак йўли фонди ва бошқа молиявий ташкилотлари билан бирга ташкил қилинади. Жамғармага 1 миллиард доллар сармоя олиб келинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29❤‍🔥22
“Ташаббусли бюджет”да ғолиб лойиҳалар эълон қилинди

Энг кўп овоз олган 1666 та лойиҳа маҳаллий бюджетлар ҳисобидан молиялаштириладиган бўлди. Жами ташаббусларга ўтган мавсумдан икки баробар кўп – 16 миллионта овоз тўпланди.

📃 Ғолиблар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱31
Акмал Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😢2🎉21
2024 йил 1 январдан бошлаб:

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида ўтказиладиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар Ёшларга оид тадбирларнинг йиллик календарь режаси асосида амалга оширилиши йўлга қўйилади — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍261😢1
▪️Президент қарори:

2024 йил 1 январга қадар спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича 24 та йўналишдаги ахборот тизимларини ўз ичига олган “ERP Sport” ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади ҳамда УзАСБО дастуридаги маълумотлар билан интеграция қилинади.

❗️Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан марказлашган тартибда маблағ олувчи барча ташкилотлар ушбу тизимга тўлиқ уланади ҳамда спорт соҳасидаги харажатлар тизимда шаффоф ва очиқ тарзда акс эттирилади

Telegram | Instagram | Facebook
👍121