Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Машарипова Президент гранти асосида ТАТУнинг Урганч филиалига ўқишга қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍1433❤‍🔥2👏2🎉2
❗️Ўзбекистон бўйлаб жала ёмғирлари кузатилиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» директори Шерзод Ҳабибуллаевнинг хабар беришича, бугун, 3 апрель соат 20:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда республика бўйича жала ёмғири кузатилиши кутиляпти.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26😱124
Янгиланаётган Конституцияда суриштирув, тергов ва суд жараёнида инсон ҳуқуқларига оид 9️⃣ та энг муҳим кафолатдан хабардормисиз?

1️⃣ Шахсни ушлаш чоғида унга тушунарли тилда унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши шарт.

2️⃣ Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

3️⃣ Айбдорликка оид барча шубҳалар гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак.

4️⃣ Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

5️⃣ Шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

6️⃣ Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

7️⃣ Ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл қўйилади.

8️⃣ Ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланишини чеклашга ҳамда уй-жойда тинтув ўтказишга фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади.

9️⃣ Ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍67👏3❤‍🔥2😱21🎉1
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабар асосида Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилди.

Аниқланишича, 3 апрель куни соат 19.20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 й.т.) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида, 9-қаватдан бирин кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган.

Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 103 (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябрь ойида ёнғин содир бўлганлиги сабабли 3 нафар фарзандлари билан бирга онасининг Сергели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга бирга истиқомат қилиб келган ҳамда ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.

Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра" зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда эканлиги аниқланган.

Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожеанинг барча эҳтимолий сабабларини синчковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.

Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади.

Бош прокуратура

Telegram | Instagram | Facebook
😢63👍46😱9👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституцияда мамлакатда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқли экани кафолатланмоқда

Аёлларни турли сабаблар билан, шу жумладан, ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли ишга қабул қилишдан бош тортиш, ишдан бўшатиш ва маошини камайтириш тақиқланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍119😱4😢32🎉2🤩2👏1🕊1
Кескин ёмғирли мавсум давом этадиЎзгидромет

Ўзгидромет 5-7 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудуддарида кескин кўринишда ёғинлар бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабари билан чиқди.

Огоҳлантириш хабарига кўра, 5-7 апрель кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида кучли ёғингарчиликлар кузатлиши мумкин.

Ёғинлар халқ тилида айтиладиган «полоса» кўринишда бўлиб, жуда ҳам яқин ҳудудларда турли тақсимотга эга.

Республиканинг 9 та вилояти тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфи сақланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱82🕊2💯21
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ташкил этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😢1
Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилди — Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢1
❗️Президент қарори билан Вазирлар Маҳкамасига Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бошқарув ва илмий педагогик ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда замонавий талабларга мос юқори малакали кадрлар билан тўлдириш вазифаси юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍173😱2
«Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиатларнинг қайси харажатларини қоплаб беради?

▫️ хорижий таълим, илмий ва бошқа муассасаларда стипендиатларнинг бакалавриат, магистратура ёки докторантурада ўқиши қиймати тўлови;

▫️ Стипендиатлар томонидан визалар олиш;

▫️Стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари;

▫️ бакалавриат, магистратура ёки докторантурада таълим олиш даврида Стипендиатларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари;

▫️ зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан, дарсликлар сотиб олиш, стипендиат таълим олаётган хорижий таълим муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш;

▫️ хорижда таълим олиш даврида стипендиатларни тиббий суғурталаш;

▫️ Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра, стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари.

❗️Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Жамғарма танловларига аризалар қабули давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍402❤‍🔥1🔥1😢1
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳри лойиҳаси концепциясига оид тақдимот билан танишди.

Бугунги тақдимотда унинг биринчи босқичи доирасидаги масалалар кўриб чиқилди.

Бу босқичда 60 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, давлат идоралари учун маъмурий бинолар, боғлар, ижтимоий ва иқтисодий объектлар барпо этилиши режалаштирилган. Буларни лойиҳалаштириш ва барча ишларни мувофиқлаштириш учун дирекция тузилди. Хорижий мегаполислардаги урбанизация ва қурилиш тажрибаси ўрганилди.

Шаҳарда инфратузилма, турмуш ва экология мутаносиб бўлади. “Тошкентнинг яшил белбоғи” лойиҳаси шу ердан бошланади. Пиёдалар ва велосипедчиларнинг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади. Шу мақсадда автомобиллар учун ер ости тураргоҳлари, 14 та замонавий тунел, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади.

Тақдимотдаги яна бир лойиҳа Тошкент ерусти метросининг остида савдо ва хизмат шохобчаларини жойлаштириш ҳақида бўлди. Жумладан, мазкур транспорт иншоотининг Яшнобод туманидаги қисмида 4 километр бўш жой бор. У ерда яшил ҳудудлар, автотураргоҳ, воркаут мадончалари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш мумкин. Бу борада Берлин шаҳри тажрибаси ўрганилган.

Ушбу ҳудудларни лотларга ажратган ҳолда ижарага бериш, хавфсизликни таъминлаб, аҳоли учун қўшимча қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍392😢2👏1😍1💯1
Хидайходжаев Жахонгир Исамутдинович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.

Шу вақтга қадар у Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43🕊6😢21👏1
16,4 фоиз ота-оналар фарзандларининг ўқитувчилари билан умуман мулоқот қилмайдиМакроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти

Институт мутахассислари фарзандлар тарбияси ва уларнинг касб танлашида ота-оналарнинг ролини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Сўровнома натижаларига биноан:

ёшларда тиббиёт йўналишидаги касбларга (15,5 фоиз) қизиқиш катталиги аниқланди. Кейинги ўринларни ўқитувчи (9,7 фоиз), IТ мутахассислиги (9,3 фоиз), иқтисодчи (соҳалар бўйича) (8,2 фоиз), тадбиркор (7,7 фоиз) каби касблар эгаллади.

▪️Респондентларнинг 2,5 фоизи фарзандлари келажакдаги касби ҳақида ҳали қарорга келмаганини таъкидлаган. Қизлар кутилганидек кўпроқ шифокор (16,3 фоиз) ва ўқитувчи (13,8 фоиз) касбларини танлаган бўлса, ўғил болалар биринчи ўринда IТ мутахассислиги (18,7 фоиз), кейин эса шифокор (13,7 фоиз), иқтисодчи (13,2 фоиз) ва тадбиркор (11,2 фоиз) касбларини афзал кўрган.

▪️ Фарзандининг касб тўғрисидаги қарори қандай бўлмасин, ота-оналарнинг 81,6 фоизи бу қарорни бажонудил қабул қилишини, 12,7 фоизи эса ушбу қарорни ўзгартириш кераклигини илтимос қилишини айтган.

Ота-оналарнинг 55,7 фоизи фарзандларига нисбатан талабчанлик қилиш, керак бўлганда ёрдам кўрсатиш, 36,2 фоизи назорат қилиш орқали тарбия бериш лозимлигини, 6,4 фоизи эса фарзандларига эркинлик бериш кераклигини қайд этган.

❗️Сўровда қатнашган ота-оналарнинг 20 фоиздан ортиғи фарзандларининг ўқитувчилари билан бир ойда бир марта мулоқот қилишини, 16,4 фоизи эса умуман мулоқот қилмаслигини билдирган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36👏5🕊3💯32😱21😢1🤩1
Шухрат Даулетияров Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у қурилиш соҳасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23👏6💯21🤩1🕊1
Шавкат Мирзиёев раислигида «Янги Ўзбекистон» массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍334👏2🕊2
❗️1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади

Президент йиғилишида ипотека кредити ажратиш бўйича масалалар муҳокама қилинмоқда.

Хусусан, 1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади.

Шунингдек, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54🔥3😱2🥰1👏1
Президент ташаббуси билан Тошкент вилоятида “Менинг биринчи уйим” дастури бошланади.

Шу мақсадда Қурилиш вазирлиги ҳузурида махсус уй-жой компанияси ташкил этилади. Унга Зангиота туманидан 36 гектар ер майдони ажратилиб, ушбу ҳудудни комплекс ривожлантириш лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу ҳудудда 2,5 минг оилага мўлжалланган, барча стандартларга жавоб берувчи қулай ва энергия тежамкор 58 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади.

Ушбу уйлардаги 2 ва 3 хонали хонадонлар учун ойлик тўлов миқдори амалдаги субсидияли ипотека тўловларидан арзон бўлади.

Қурилиш вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигига бир ҳафта муддатда “Менинг биринчи уйим” шаҳарчасининг мастер режасини якунлаш, лойиҳани экспертлар ва жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34❤‍🔥11
Курбанов Данияр Розумбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, шунингдек Ҳисоб палатасида бир қатор лавозимларда фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22🕊2
Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун қурилиш таннархини пасайтириш мақсадида:

2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш (бунинг ҳисобига уй-жой қуриш таннархи 5 фоизгача пасаяди);

пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍406👏1
❗️ Сўнгги ойларда дунёда ҳам, минтақамизда ҳам сейсмик фаоллик кузатилаяпти. Шу боис, 1 майдан бошлаб:

қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади;

кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍5010👏1🕊1