Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра:
➖Фаррух Ахмеджонович Бобоев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;
➖Оятилло Зикриллаевич Рахматиллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб;
➖Нодир Хожиевич Муслитдинов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
Telegram | Instagram | Facebook

👍27❤5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
83 ёшли Инобат ая Жўраева Фарғона вилояти Данғара туманининг Қумқияли қишлоғида яшайди.
Республика ишчи гуруҳи аъзолари бу маҳаллада ҳам уйма-уй ўрганишлар олиб бораётганда, тасодифан Инобат ая билан учрашиб қолишди. Бир умр далада меҳнат қилган онахон масъулларга ҳеч бир масалада мурожаат қилгани йўқ. Салом-алик, “ҳорманг-бор бўлинг...”дан бошланган гурунгда гап айланиб, Инобат аядан “35 йил пилла боқибсиз, ҳеч санаторияга борганмисиз?”, деб сўралди.
▪️Давоми видеороликда

👍55❤5👏3🥰2😢2🤩2😍2💯2
1 апрелдан бошлаб:
➖ маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);
➖ импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);
➖ техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

👍26
1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади
▪️Жумладан:
➖ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;
➖IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

👍26❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган (“Yandex Go“ Ўзбекистон солиқ юрисдикциясига қайтарилиши масаласи ҳамда “Open Budget“ платформасида ташаббуслар учун овоз бериш механизмига ўзгартиришлар киритиш борасидаги) хабарларга муносабат билдирди
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍90😱7⚡4👏4😢4🔥3💯2🥰1🕊1
Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди
Бугун Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади.
Унга кўра, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилмоқда. Жумладан, умумий ҳолатда бирор шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш 30 млн сўмгача (100 баравар) жаримага сабаб бўлса, эндиликда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш 45 млн сўмгача (150 баравар) жарима билан жазоланиши мумкин.
Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди. Яъни педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.
Шунингдек, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда бу қилмиш учун фуқароларга 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима, мансабдор шахсларга эса 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима белгиланмоқда.
❗️Эътиборли жиҳати, илгари педагогнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун фақат жарима жазоси белгиланганди. Эндиликда ушбу қилмишни такроран содир этган мансабдор шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.

👍67❤4👏1🤩1
Саноат сиёсати тадқиқотлари маркази ташкил этилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди. Таъкидланишича, мамлакатдаги қулай бизнес муҳити самарасида сўнгги йилларда чет эл корхоналари 5 мингтадан 16 мингтага кўпайди. Ҳар бир туман ва шаҳарга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди.
Йил бошидан 764 миллион доллар хорижий инвестиция ўзлаштирилгани, 1,3 мингта йирик ва ўрта лойиҳалар ишга туширилгани қайд этилди. Экспорт 3 миллиард долларни ташкил қилган.
Президент бу натижалар етарли эмаслигини, дунёдаги ҳозирги мураккаб вазиятда икки карра кўпроқ ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади.
Шу боис президент ишга тушадиган лойиҳалар ижросини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида кунлик назорат қилиб, муаммоларни ҳал қилиб бориш зарурлигини таъкидлади. 304 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида шу йилнинг ўзида 10 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва 200 миллион долларлик экспорт қилиш имкониятлари мавжуд.
Юқори технологик ва қўшилган қийматли маҳсулотларни маҳаллийлаштиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш тизимини жорий қилиш, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида Саноат сиёсати тадқиқотлари марказини ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

👍238😱7❤4🔥3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Эл-юрт умиди“ жамғармаси иқтидорли ва истиқболли ёшлар учун 2023 йилга 500 ўринга (бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин) мўлжалланган стипендиялар дастурига очиқ танлов эълон қилади.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍38🕊3❤2
2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий унвони маошининг 150 баравари миқдорида бирйўла нафақа берилади.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оиласига давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида тўланади.
Тураржой билан биринчи навбатда таъминланади. Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи, ота-онасидан бирига ижара ҳақи ҳар ой қоплаб берилади.
Фарзандлари боғчадан тортиб университетгача бепул таълим олишлари мумкин.
Президент фармони

👍77❤5👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
32 тоифадаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божларнинг бекор қилиниши халқимизга нима беради?
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍10❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Президент фармони билан 1 апрелдан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори (7%га), 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍35😢24❤6❤🔥4👏1
Президент фармони:
2023 йил 1 майдан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади.
▪️ 2023 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 980 000 сўм;
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – ойига 330 000 сўм этиб белгиланди.

👍39😢23🕊3👏1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бефарқ_эмасман
“Олий маълумотли бўла туриб, кўп ташкилотларга ишга кира олмаганман. Ёш болам борлигини, аёл киши эканлигимни рўкач қилишган. Тушкунликка тушган пайтларим бўлди.
Бугун мен тизимда қилинган ислоҳотлар сабаб давлат хизматчисиман. Очиқ танлов орқали давлат хизматига кирдим. Энг муҳими, ушбу — барча учун тенглик нормасининг янгиланаётган Конституциямизга киритилиши мен каби хотин-қизлар, опа-сингилларим учун қувончли бўлди“.
Фарангиз Толипова, Юнусобод тумани “Оқтепа“ МФЙ хотин-қизлар фаоли

👍42😱19👏7🔥2😢2🕊2😍1
❕Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар
▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.
▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.
▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.
▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.
▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.
▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.
▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.
▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.
▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.
▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
▪️«Мозийга саёҳат» дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.
▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.
@segmentuz

👍26😢3❤1
1 апрелдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
➖ Пенсиялар ва нафақалар миқдори 7%га оширилади;
➖ Тошкент шаҳрида жамоат транспортидан фойдаланиш тарифлари ўзгаради;
➖ 25 йилдан ошиқ педагогик стажга эга бўлган педагоглар мажбурий аттестацияга жалб этилмайди;
➖ Пенсия олувчилар метродан бепул фойдаланади;
➖ Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бирйўла бериладиган нафақа миқдори ҳарбий хизматчи маошининг 150 баравари миқдорида белгиланади;
➖ Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракат тезлиги соатига 60 километргача туширилади;
➖ Янги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида йўлга қўйишга рухсат этилади;
➖ Лицей, техникум педагогларининг базавий тариф ставкалари мактаб ўқитувчилариникига тенглаштирилади;
➖ Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахсларга солиқ имтиёзлари берилади;
➖ Пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчилари томонидан тўланган даромад солиғини қайтариб бериш тартиби жорий этилади;
➖ Паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига субсидиялар беришда «my.vetgov.uz» сайтида рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

👍35❤3💯2🔥1🥰1😢1🤩1
Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 3 бараварга ошган
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, 2022 йилда юртимизга ташриф буюрган хорижий туристлар сони 2021 йилга нисбатан 3 бараварга ошди (5,2 миллион, соҳа экспорти – 1,6 миллиард доллар).
Ички туризм дастурлари доирасида 11,5 миллион, шундан 1,5 миллион эҳтиёжманд аҳоли, ёшлар ва кексалар саёҳатлари ташкил этилди.
Самарқандда янги туризм маркази барпо этилгани қўшимча 2 миллион сайёҳ жалб қилиш имконини берди.
Бу йили Ўзбекистонда Бутунжаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси йиғилишини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Самарқанд 2023 йилги Бутунжаҳон туризм пойтахти мақомини олгани ҳам бу борадаги ишларнинг юқори натижаларидан биридир.

👍38💯3😱1
Қамчиқ ва Жиззах довонлари, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ҳамда микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат этилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда айтилди. Маълум бўлишича, 10 апрелдан хавфсизлик чораларини кўриб, “Қамчиқ” довони орқали туристик микроавтобус (15 кишигача), Жиззах довони, Чимён ва Чорвоқда туристик автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйишга рухсат берилади.
Шунингдек, темир йўл ва автотранспорт соҳасида:
➖ 1 июнгача 34 та замонавий электричка сотиб олиш бўйича тендерлар якунланиб, йил охирига қадар камида 8 таси олиб келинади;
➖ 1 апрелдан туроператор, меҳмонхона ва ташувчиларга 10 ва ундан ортиқ ўриндиқли ҳамда ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ортиқ бўлмаган автотранспортни олиб киришда божхона имтиёзлари берилади;
➖ 2023 йилда сайёҳлик ташкилотларига ушбу автобусларни олиш учун 30 миллион доллар кредит ресурслари таклиф қилинади.

👍47❤🔥3❤2👏2