Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 🇹🇷 Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этишда меҳнат қилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчиларини турк халқи олқишлар билан кузатмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Магистратура қишки қабулида ўқишга кирган хотин-қизларнинг контракт пуллари ҳам давлат томонидан тўлаб берилади

▪️ Президент фармони ва ҳукумат қарорига кўра, давлат ОТМнинг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловлари қайтариш шартисиз қоплаб берилиши белгиланган.

Бу тартиб, шунингдек магистратура қишки қабулида тўлов шартнома асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизларга ҳам бирдек амал қилади.

Шу боис, магистратурага тавсия этилганлар ушбу имтиёздан фойдаланиш мақсадида ОТМ раҳбариятига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб белгиланган муддатга қадар ариза бермаганларга, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга ҳамда нодавлат ОТМнинг магистратураси учун татбиқ этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
Буюк Британияда 61 та компания 4 кунлик иш ҳафтасини ўз фаолиятида синовдан ўтказди. The Guardian ёзишича, экспериментда иштирок этган ходимлар аҳволи яхшиланган, иш унумдорлиги ҳам ошган ёки камида илгаридек қолган.

Компанияларнинг 56 таси экспериментни давом эттиришни, шу жумладан, 18 таси 4 кунлик иш ҳафтасига тўлиқ ўтишга қарор қилган.

Пилот лойиҳада қатнашган 2900 нафар ходимнинг 5 кунлик иш ҳафтасидек маошлари сақлаб қолинган. Уларнинг 39%и стресслари камайганини, 40%и яхшироқ ухлаганини ҳамда 54%и уй ва иш мажбуриятларини мувозанатга келтиришга муваффақ бўлганини айтган.

Эксперимент натижалари парламентга тақдим этилиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисларини онлайн тарзда кўриб борасизми?
Anonymous Poll
27%
Ҳа
53%
Йўқ
19%
Ўзимга қизиқ бўлган айримларини кўраман
❗️Ўқув марказларида IT соҳасини ўрганиш учун ҳам таълим кредити берилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№79, 27.02.2023й) билан, нодавлат таълим ташкилотларининг ўқув курсларида ёшларнинг ахборот технологиялари соҳасида таҳсил олиши учун таълим кредити ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

▪️Қарорга кўра, таълим кредити:

— базавий ҳисоблаш миқдорининг 65 бараваригача (бугунги кунда 19 млн 500 минг сўм) миқдорда;
— Марказий банкнинг асосий ставкасида (бугунги кунда 15%);
бир йиллик имтиёзли давр билан 4 йил муддатга;
— ҳар йили 5 минг нафаргача ёшларга берилади.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га кирган оила фарзандлари учун гаров ва кафиллик талаб этилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди кешбэк олиш учун Face ID тизимидан ўтиш керак бўлади

Солиқ қўмитаси янги тизим тартибини маълум қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

▪️ Президентнинг шу йил 16 февралдаги қарори билан “Яшил энергия” компанияси ташкил этилиб, унга дастлабки 10 миллион доллар йўналтирилди.

Навоий ва Самарқанд вилоятларида қуёш электр станциялари ишга туширилди. Бу йил 18 та шундай станциялар барпо этилмоқда. Бу орқали хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди.

Дастурга кўра, жорий йилда тадбиркорлар, ижтимоий соҳа ва аҳоли хонадонларида 1 минг 700 Мегаватт қувватли қуёш панеллари ўрнатиш кўзда тутилган.

Ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида 220 Мегаватт, тадбиркорлар томонидан 1 минг 300 Мегаватт ва янги қурилаётган кўп қаватли уйлар томида 15 Мегаватт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилиши айтилди. Бу борада Андижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Навоий ва Самарқандда фаол иш бошлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

IT-парк резидентларига қўшимча имтиёз берилади;

Тадбиркорлар солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин;

Уч босқичли спорт мусобақалари ўтказилади;

Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқув курслари бошланади;

Яшил энергия учун имкониятлар кенгаяди;

Солиқ тўловчиларга солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади;

Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади;

Бензин нархи ошади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️UzAutoMotors янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархларини эълон қилди:

Malibu XL 1LT – 334 822 000 сўм
(375 000 640 сўм ҚҚС билан)

Malibu XL 2LT – 348 215 000 сўм
(390 000 800 сўм ҚҚС билан)

Malibu XL LTZ – 374 108 000 сўм (419 000 960 сўм ҚҚС билан)

Telegram | Instagram | Facebook
АИ-80 русумли автобензин нархи ошмайди

Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган АИ-80 русумли автобензин учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати эртага, 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан бугун имзоланган қарорга мувофиқ, истеъмолчиларнинг нефть маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ҳужжатга кўра:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;

2023 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча аҳоли пунктларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади;

тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида 2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;

32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади;

2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн сўм йўналтирилади ва бошқалар.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш ва пенсионерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерга ҳисобланган, лекин ўз вақтида олинмаган пенсияни тўлаш муддати 12 ойдан 24 ойга узайтирилади Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида 2023 йилда:

“Янги Ўзбекистон” массивлари ва 161 та бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан янги уй-жойлар қуришнинг йиллик ҳажмлари 1,6 бараварга оширилиб, 90 мингга етказилади.

Бунда, уй-жой ҳамда ижтимоий ва савдо объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда автотранспорт воситаларининг тураргоҳлари, шу жумладан, кўп қаватли ва ерости автотураргоҳлар мажбурий равишда барпо этиладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023 йилда 32 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқарога бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан маблағлар йўналтирилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 триллион сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 триллион сўм йўналтирилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:

5-9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар бериш амалиёти йўлга қўйилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Профессионал таълим муассасаси педагогларининг иш ҳақи оширилади Президент фармони

▪️ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

профессионал таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим муассасаси педагогларининг базавий тариф ставкаларига;

профессионал таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга бўлган, малака тоифасига эга бўлмаган олий маълумотли ҳамда олий маълумотга эга бўлмаган ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкалари тегишинча умумий ўрта таълим муассасаси биринчи ва иккинчи малака тоифали ўқитувчиси, олий маълумотли ўқитувчиси ҳамда ўрта махсус маълумотли ўқитувчисининг базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️2023 йилда 30 та оилавий поликлиника, 110 та оилавий шифокор пункти ва 520 тагача ихчам маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook