Segment.uz
70.7K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
71 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Наврўз байрамида ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олади

Президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан:

▪️ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 5 кун (18-22 март кунлари);

▪️ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар – 4 кун (19-22 март кунлари) кетма-кет дам олади.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимларнинг дам олиш кунлари қуйидагича кўчирилади:

11 март — шанба кунидан 20 март — душанба кунига;
25 март — шанба кунидан 22 март — чоршанба кунига.

▪️ Шунинг ҳисобига беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган 11 ва 25 март кунлари ишга чиқишларига тўғри келади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 20 март — душанба ва 22 март — чоршанба кунлари қўшимча дам олиш кунлари бўлади.

❗️Иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 23 март, пайшанбадан бошлаб одатдаги иш куни ҳисобланади.

Маълумот учун, 8 март (чоршанба) — Хотин-қизлар куни ҳам Меҳнат кодексининг 131-моддасига асосан дам олиш (ишланмайдиган) куни ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва соҳаларда ҳамда ҳудудларда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳукумат қарори билан турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ўтказилган ҳарбий хизматчига уй-жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси тўлашнинг амалдаги 12 ойлик муддати турар жойни расман топшириш муддатига қадар узайтирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади

▪️Жумладан:

ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
“Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади

IT парк резидентларига хорижий буюртмаларни жалб қилишга қўшимча шарт-шароитлар яратилиши белгиланди.

Мисол учун, 80 фоиз буюртмалар АҚШ компанияларига тўғри келмоқда. Лекин, Европа, Канада, Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам жуда катта бозор борлиги қайд этилди.

Шу боис, паркда хорижий компаниялар учун “Рақамли молия технологиялари маркази” ташкил этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Фармонига асосан 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси Салом Исматович Самадов Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди.

С.Самадов тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
“Сўз эркинлиги” каби муҳим қадриятнинг ўз шахсий манфаатлари йўлида қуролга айлантиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ва бунга йўл қўйилмайдиБош прокуратура

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ОАВ ва Интернет тармоғи орқали туҳмат ва ҳақорат қилиш, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотлар тарқатиш ҳолатлари кўпайиб бормоқда.

Шунингдек, ҳозирги кунда телеграм каналлар ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорлик юзасидан бир гуруҳ фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнларида улар адвокат билан таъминланган ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ таъминланмоқда.

Бундан ташқари, ушбу ҳолатлар айрим шахслар томонидан жараённи ҳуқуқий макон доирасидан чиқариб, ўз субъектив талқини орқали оммани чалғитувчи ахборотлар тарқатишга уринишлар бўлаётгани таъкидланган.

Telegram | Instagram | Facebook
25 февраль куни республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир-қор ёғади

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 25 февраль шимолда ёғингарчилилик кутилмайди. Сурхондарё вилоятида ёмғир, қолган вилоятларда аввалига ёмғир, кейинроқ қорга айланиб кетиш билан боғлиқ ёғин ҳодисалари кутилади. Тоғларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

26-27 февраль кунлари эса республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари -5 даражагача совийди.

Telegram | Instagram | Facebook
Полковник Шавкат Раҳмонов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига эса полковник Шуҳрат Алиев тайинланди. Бунгача у Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи эди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент қарорига кўра:

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

▪️ эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги Сарез кўлида кучли зилзилалар содир бўлаверса ва кўлдан сув тошса, Ўзбекистоннинг ҳам катта ҳудуди сув тошқинлари остида қолиши мумкинлиги ҳақида хавотирли хабарлар тарқалди.

❗️Мутахассислар бунга ҳеч қандай асос йўқлигини билдиришди. Батафсил видеода кўришингиз мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Давлат хизматчиларида стрессга бардошлиликни ошириш.

▪️ Кўриш

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарши олий ҳарбий авиация билим юртида тушлик вақти. Шавкат Мирзиёев билим юрт ошхонасида офицер ва курсантлар билан тушлик устида суҳбатлашди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қаршидаги супермаркетлардан бирига кириб, харидорлар билан суҳбатлашди

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмайди

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Депутатлар қайд этишганидек, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди.

Бироқ, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган эди.

Шунга мувофиқ, «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган қатъий норма ўрнатилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Пенсияларнинг ўртача миқдори 1,1 млн.сўмга етказилди ва ўтган йилга нисбaтан 16 фоизга ўсган

Ўтган йил давомида:

— пенсия ва нафақаларнинг энг кам миқдорлари 14 фоизга оширилиб минимал истеъмол харажатлари миқдоридан кам бўлмаслиги таъминланди;

— минимал истеъмол харажатлари миқдоридан (500 минг сўмдан) юқори миқдорлардаги пенсия ва нафақалар эса 12 фоизга оширилди;

— ногиронлик пенсия ва нафақаларининг энг кам миқдори эса 440 минг сўмдан 698 минг сўмгача яъни 1,6 бараварга оширилди.

Бундан ташқари тўловларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинди.

Шунингдек, 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки бараваригача оширилди. Пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақининг юқори чегараси 3 888 000 сўм этиб белгиланди.

Юқоридагилар натижасида ёшга доир пенсиянинг ўртача миқдори 2023 йил 1 февраль ҳолатига 1,1 млн. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16% ўсган.

Telegram | Instagram | Facebook
Тошкент шаҳрида жамоат транспортида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари жорий этилиши кутилмоқда. Бунда:

Бир марталик тўлов, агар нақд бўлса, 2000 сўм, электрон тўловда эса 1800 сўм бўлиши режалаштирилмоқда;

бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

автобусдан метрога
ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

шу билан бирга, жамоат транспортидан кунлик фаол фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар (6 минг сўм) жорий этилади.

ҳар бир автобус йўналишига икки нафардан назоратчи бириктирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Ўзбекистонда тажриба тариқасида дронлар йиғиш бўйича кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Олий ҳарбий авиация билим юртига ташрифи чоғида мутасаддиларга дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, ҳаво мудофаасини янги поғонага кўтариш, тажриба тариқасида учувчисиз қурилмалар йиғишни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қарши туманидаги янги қурилган мактабда яратилган шароитлар билан танишди

Telegram | Instagram | Facebook