Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
2023 йил 1 майдан бошлаб янги ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликлари ҳамда цемент, ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга табиий газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилиши тақиқланади.

2023 йилда 1 147 та иссиқхоналар ва 250 та қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналари, 5 407 та ижтимоий соҳа объектларининг локал иситиш тизимлари кўмир ёқилғисига ўтказилади.

Республикадаги барча ёқилғи (автобензин, суюлтирилган ва сиқилган газ) қуйиш шохобчаларининг маиший-техник эҳтиёжлари ва ҳудудини ёритиш учун электр энергияси таъминотининг камида 50 фоизи ушбу объектларда ўрнатиладиган қуёш панеллари орқали қопланиши талаб этилади.

Президент қарори

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида бўлади.

Сафар давомида маҳаллалар ҳаёти ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, янги лойиҳаларни ишга тушириш ҳамда вилоятни ривожлантиришнинг муҳим масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Сағиндиқ Турманов Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Бухорода кластерлар раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда бозор конъюнктурасидаги ўзгаришлар, кластерлар олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

— Барча ислоҳотларимиздан пировард мақсад - халқимизнинг даромадини ошириш. Камбағалликни йўқ қилиб, аҳолининг харид қобилиятини оширсак, тадбиркорларнинг иши ҳам ривожланади. Беш йил олдин Бухоро қандай эди, ҳозир қандай? Шу суръатда давом этса, яна беш йилдан кейин натижалар бундан-да яхши бўлади. Чунки шундай буюк, меҳнаткаш халқимиз бор, - деди президент.

Кластерлар фаолиятида муқобил энергиядан фойдаланишни кенгайтириш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, инновацион ечимларни жорий этиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
АҚШ президенти Жо Байден Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари!

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилигингиз ва шахсий интилишингиз учун, шу жумладан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Сизнинг мамлакатни сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш АҚШ учун устувор аҳамиятга эга.

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бормоқда ва эришилган ютуқларни 2023 йилда ҳам янада илгари суришимизга умид билдираман.

Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман.

Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда.

Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.

Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ҳурмат билан,

Жо Байден

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди ҳамда олтита янги корхонани ишга туширди. Уларда 3,5 мингта янги иш ўрни очилмоқда. Умуман, буларнинг натижасида вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилади.

Йиғилишда Бухорода энергия таъминотини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда Бухорода йиллик электр истеъмоли 4,3 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 миллион киловатт соат бўлиши кутилмоқда. Шу боис қўшимча қувватларни яратиш ва самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бухоронинг иқлими иссиқ. Бундан фойдаланиб, 740 та корхонада 22 Мегаваттли, ижтимоий объектлар ва кўп қавптли уйлар устида 11 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабалар ётоқхонадан онлайн жой олиши мумкин

Ўзбекистонда талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши мумкин. Бу ҳақда 2023 йилги давлат дастури лойиҳасида келтирилган.

Ушбу хизмат Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали кўрсатилади. Бунда:
ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестрини ишлаб чиқиш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни устувор равишда жойлаштириш;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Адолатли танлов қилиб беринг» — Президент кам таъминланганларга Умрага боришда ёрдам берилишини айтди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров Умрага боришга имконияти етмайдиган кам таъминланганлар учун давлат томонидан ёрдам берилишини сўраган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисининг таклифига биноан 20-21 февраль кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий кадрлар захирасига номзодларни танлаш тартиби қандай?

▪️ Давлат хизматчиларидан бу масалада кўплаб савол ва мурожаатлар келади. Ушбу репортажда захира тизими билан боғлиқ саволларга жавоб берилган.

Жумладан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ишга туширилган zaxira.argos.uz платформаcининг ишлаш тизими тушунтирилган.

Маълумот учун, салоҳиятли кадрлар захираси — давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олиш, миллий, республика, тармоқ ва ҳудудий даражаларда профессионал кадрларни тайёрлаш мақсадида шакллантирилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент қарори билан Илҳом Норқулов, Эркин Рустамов, Адиз Бобоев, Анвар Каримов, Дилшод Султанов, Гулнора Рахимова иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️ Президент қарори билан Нозим Холмуродов, Олимхон Рустамов, Хуррам Тешабоев, Ойбек Хамраев, Сарвар Хамидов, Бахриддин Абидов инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосарлари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Аҳадбек Ҳайдаров, Одилбек Исаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан молия вазири ўринбосарлари лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
Улуғбек Эгамов Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Лутфулло Умурзоқов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Миршод Махмудович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Фаррух Жахонгирович Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Мирзохид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook