Segment.uz
70.5K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
70 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди.

Бу ерда 26 та кўп қаватли уй бор, 6 мингдан зиёд аҳоли яшайди.

Президент маҳалла вакилларидан ҳол-аҳвол сўради. Нуронийлар ўтган совуқ кунларда халқимизнинг ва давлат идоралари хизматчиларининг бирлиги билан қийинчилик ортда қолдирилганини айтишди. Энергетика ва коммунал хизматлар 24 соат давомида ишлаган, тезкор чоралар кўриб борилган. Хусусан, маҳалладаги трансформатор ҳам янгиланган.

Бу бизга сабоқ бўлиши керак. Энергетикада 3-4 карра кўпроқ захира яратишимиз зарур. Шунинг учун қайта тикланувчи энергетикани ривожлантиришга эътибор беряпмиз. У - муқобил, ишончли ва экологик тоза, - деди президент.

Telegram | Instagram | Facebook
👍34👏2😱1
❗️ Маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш учун Тошкент шаҳрига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилмоқда.

Шунингдек, “Очиқ бюджет” доирасида маҳаллалар инфратузилмасига 573 миллиард сўм ажратилади.

Президент маҳаллаларни ободонлаштириш, тармоқлар, йўллар, сув иншоотларини таъмирлаш ишларига яна қўшимча маблағ ажратилишини таъкидлади.

Шунинг учун шаҳардаги 584 та маҳалланинг ҳар бирига бюджетдан қўшимча 1 миллиард сўмдан, жами яна 584 миллиард сўм ажратишга қарор қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26🕊2
Тошкент шаҳрида тирбандликни қисқартириш ва одамларнинг узоғини яқин қилиш мақсадида:

1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;

25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;

йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;

20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;

Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31🕊2
Тошкент шаҳрида бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.

2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍308🤩2👏1😱1
Тадбиркор ва аҳоли ишлаб чиқарган электр энергияси давлат томонидан кафолатли сотиб олинади

Президент электр ишлаб чиқаришда давлат монополиясидан кетиб, рақобатли муҳит жорий қилиш зарурлигини таъкидлади.

Жумладан, панел ўрнатган тадбиркорлар ишлаб чиқарган электрни давлат кафолатли сотиб олади. Кейинги йилдан эса бошқа истеъмолчиларга ҳам сотиши мумкин бўлади.

Аҳоли ўз хонадонида панел ўрнатса, эҳтиёжидан ортиқ тармоққа сотган электр энергиясининг ҳар бир киловати 1 минг сўмдан сотиб олинади (ҳозирги тариф 295 сўм).

Ҳар ойда ҳисоб-китоб қилиб, маблағлар хонадон эгасининг пластик картасига ўтказиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47🤩2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Эзгулик маҳалласи аҳолиси билан одамлар ва маҳалла ҳаётидаги ўзгаришлар, бугунги ислоҳотлар ва бунёдкорлик ҳақида дилдан суҳбатлашди

Telegram | Instagram | Facebook
👍50🤩3😱1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун буюк шоир ва мутафаккир бобомиз Aлишер Навоий таваллудига 582 йил тўлди

Ҳазрат Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси наинки халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихи ривожида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз равнақида алоҳида ўрин эгаллайди.

Улуғ мутафаккир бобомиз Aлишер Навоийнинг беназир ижодиёти, асарлари, маърифий мероси, бебаҳо ҳикматлари ҳамон жаҳон аҳлини ҳайратда қолдирмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46🕊3🔥1
Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Ўзбекистон махсус борти Туркиянинг Газиантеп шаҳрига етиб борди.

Бортда 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув ва тиббиёт ходимлари гуруҳи билан бирга навбатдаги гуманитар ёрдам партияси ҳам етказилди.

Жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Мудофаа вазирлиги тиббий отрядининг 50 нафар ходими хизмат қиладиган бир гектар майдонга тўққизта алоҳида бўлинмадан иборат кўчма шифохона мажмуасини жойлаштириш режалаштирилган. Ушбу дала шифохонаси барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍114🔥5
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасига бориб, турк қардошларимизга яна бир бор ҳамдардлик билдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍64❤‍🔥8👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қардош Туркия давлатига кўмак қўлини чўзиш, уларни қийин вазиятда ёлғиз қўймаслик учун ташкил этилган махсус ёрдам пунктлари фаолиятидан

Telegram | Instagram | Facebook
👍40👏53😢3🕊3❤‍🔥2🥰2💯1
Президент қарорига кўра:

Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш ва ободонлаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига 584 млрд сўм миқдорида фоизсиз кредит ажратилади.

Шунингдек, шаҳар ҳокимлиги ушбу кредит маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига қўшимча 1 млрд сўмдан маблағ ажратади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍19😢18😱1
Бандихонда аҳоли муаммоларини ҳал этишнинг янги тизими йўл қўйилади

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини шу йилнинг 30 январь – 7 февраль кунлари Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида олиб борди.

17 та вазирлик ва идора раҳбарлари ва вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ўрганилди, мавжуд муаммолар жойида бартараф этилди.

▪️Натижада:

аҳоли муаммоларини ҳал этиш, ҳудудни ободонлаштириш, кам таъминланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш учун 1,8 млрд. сўм маблағ ажратилди;

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди;

ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида 44 нафар фуқарога 1,3 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди, 78 нафарига 276,0 млн. сўм миқдорида субсидия асосида уч турдаги (тикув машинаси, мотокультиватор, электр печ) маҳсулот етказиб берилди;

191 нафар фуқаро ва тадбиркорга 6,7 млрд. сўм кредит ажратилишида ёрдам кўрсатилди;

“Ёшлар дафтари”даги 78 нафар ёшнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун 234,4 млн. сўм маблағ ажратилди;

“Аёллар дафтари”даги 100 нафар хотин-қизларга 70,5 млн. сўм миқдорида ёрдам кўрсатилди;

204 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди, 585 нафар фуқаро ўзини ўзи банд қилиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди, 681 та эҳтиёжманд оилага қурилиш материаллари, чорва моллари олиб берилди;

10 та мактабга 22 та иситиш қозонлари ўрнатилди, 8 тасида иситиш тизими таъмирланди, 3 та умумтаълим мактабига қуёш панеллари ўрнатилди, 4 та таълим муассасасига электрон монитор, бадиий китоб ва спорт анжомлари топширилди;

86 км ички йўллар шағаллаштирилди, 6,3 км сув тармоғини қуриш бошланди, 228 та темир бетон, 6 та трансформатор ўрнатилди, 10,8 км оптик толали тармоқ тортилди, 158,4 тонна кўмир олиб келиниб, барча маҳаллаларга тарқатилди;

❗️Аниқланган 3 мингдан зиёд муаммонинг 1 мингга яқини жойида ҳал этилди, қолганлари бўйича ижро муддатлари ва масъуллар белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63🕊2
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

▪️ Кўриш

@segmentuz
👍293🔥2❤‍🔥1🥰1👏1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради

Қатор иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍62🔥6😱5🕊4
2023 йил 1 майдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари ва автомобилларга газ қуйиш станцияларида электрон ўлчаш ускуналари ва онлайн видео камераларини ўрнатиш ҳамда уларни солиқ органларининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш мажбурий ҳисобланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍127😱14👏116🥰5🕊4😢3🔥1🤩1