Segment.uz
69.6K subscribers
5.36K photos
1.28K videos
69 files
5.91K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов фармойишига кўра, бу Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.

@segmentuz
👍161👏8🕊6💯6🔥5😱2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти ва меҳнат меъёрларига риоя қилиш бўйича видеоролик тақдим этилди

Ушбу тартиб — самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омиллардан бири. 

Қадрли давлат хизматчиси ушбу қаҳрамонлар ҳолати ва натижаларига қараб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз?

@segmentuz
👍90👏13😢11💯72😍21🥰1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу видеони фарзандингиз албатта кўрсин!

Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.

Шу сабаб, болангизга:

шубҳали шахслар билан гаплашмасликни;
уларнинг қўлидан совға олмасликни;
танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.

▫️ Мазкур видеороликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏7🕊21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилги “Ташаббусли бюджет”га старт берилди

“Очиқ бюджет” портали орқали бугун, 6 февралдан таклиф киритиш мумкин. Бу жараён 26 февралга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44👏3🕊31
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🕊5👏1
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-43, 03.02.2023) мувофиқ:

тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларига жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунга қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 1 апрелгача тўхтатилди.

Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолади.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39🕊1
Шавкат Мирзиёев ҳузурида электр энергияси ва табиий газ таъминоти юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍564😢1
Барча аҳоли пунктларида ҳаракат тезлиги 60 км/соатга туширилади

2023 йил 1 июндан бошлаб, нафақат шаҳарлар ва улардаги марказий кўчалар, балки умуман аҳоли яшайдиган ҳар қандай жойда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилиши кутилмоқда. Бу – давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46😢11👏21😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан эртага зилзиладан талофат кўрган Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборилади. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қидирув-қутқарув бўлинмалари жўнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍87👏62🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍23🕊2😍1
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍432👏2😱1
Президент фармони лойиҳаси:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган
янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади.

Бунда:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4 синфларида ўқувчилар илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитилади;

5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади;

10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍471
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😱7🕊1
2023 йил 1 апрелдан бошлаб мактабгача таълим қамровини кенгайтириш мақсадида:

янги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини кўп квартирали уйларнинг нотурар қаватларида ёки якка тартибда қурилган уй-жойларни сотиб олиш ва кейинчалик уларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш орқали ташкил этишга рухсат этиладиПрезидент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍45
2023 йил 1 сентябрга қадар:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида малакали хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Европа касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш тизими талабларига тўлиқ жавоб берадиган 1 тадан намунавий профессионал таълим муассасалари фаолияти йўлга қўйиладиПрезидент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍30
2023 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳрида босқичма-босқич давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍22🕊2
2023 йил 1 июлдан бошлаб:

табиий газни ёқилғи қуйиш шохобчаларига газ ҳажмининг онлайн ҳисобини юритиш тизими, сотилган газ миқдорининг аниқ ҳисобини юритишни таъминловчи ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотлар базасига интеграция қилинган дастур мавжуд бўлган ҳоллардагина етказиб бериш амалиёти йўлга қўйилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍474👏2
2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍338
Президент фармони лойиҳасига кўра:

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб транспорт воситасининг мулкдорига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни тақдим этган ҳолда давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказганлиги ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.

Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган томонидан ҳуқуқбузарликларни қайд этиш тизимига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда ушбу транспорт воситасида содир этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахсга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31
Президент фармони лойиҳасига кўра:

Сув ресурсларини бошқаришда “вазир-мироб-фермер” узлуксиз тизимини йўлга қўйиш ҳамда сувни тежайдиган рақамли технологияларни жорий қилиш ҳисобига:

сувни етказиб беришдаги табиий йўқотишлар салмоғи 10 фоизгача камайтирилиши;

сув солиғи бўйича тушумларнинг 25 фоизи туманларда суғориш хизматларини ривожлантириш, ариқ, зовур ва каналларни бетонлашга йўналтирилиши лозим.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44😢6