ПҚ-39 Қарор иловаси билан.pdf
4 MB
❗️Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-39, 31.01.2023й) қабул қилинди.
Унга кўра:
➖ 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади;
➖ кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
➖ деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн.сўмгача гаровсиз кредит берилади;
➖ ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн.сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн.сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;
➖ дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.
@segmentuz

👍47👏3
Тошкентда 35 та «газ-заправка» фаолияти қайта тикланди
АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босим кўтарилиб боришига мос равишда ўзгаради.

👍30❤🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий сектордаги аёлларга енгиллик – “декрет” пулининг бир қисми бюджетдан тўланяпти
2022 йил сентябргача фақат бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга “декрет” пули бюджетдан тўланарди. Хусусий секторни эса аёлларни ишга олмаслик ёки ишда сақлаб қолиш учун шу масала ўйлантирарди. Энди хусусий секторда банд аёллар учун ҳомиладорлик нафақасининг бир қисми (ойига қарийб 2 млн сўм) бюджетдан тўланмоқда.
Манба: Kun.uz

👍49👏5❤🔥2🥰2⚡1🎉1🤩1
👍25👏6
Битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади
Президент Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани” кутубхонасида наманганлик ёшлар билан мулоқот қилди. Унда ёшлар учун яратилган имкониятларни давом эттиришга қаратилган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақида сўз борди.
— Мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиш талабини қўйяпмиз. Мана бундай зиё масканлари, спорт мажмуалари қуриляпти. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, ҳаёт мактабига айланиши керак, - деди Ш.Мирзиёев.
Шу боис битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади. Бу борада Наманган вилояти тажрибаси яратилади.
Шу билан президент водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

👍60⚡4👏4🎉2❤1
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради
Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов фармойишига кўра, бу Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.

👍161👏8🕊6💯6🔥5😱2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти ва меҳнат меъёрларига риоя қилиш бўйича видеоролик тақдим этилди
▫️Ушбу тартиб — самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омиллардан бири.
❓Қадрли давлат хизматчиси ушбу қаҳрамонлар ҳолати ва натижаларига қараб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз?

👍90👏13😢11💯7❤2😍2⚡1🥰1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу видеони фарзандингиз албатта кўрсин!
Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.
Шу сабаб, болангизга:
❌ шубҳали шахслар билан гаплашмасликни;
❌ уларнинг қўлидан совға олмасликни;
❌ танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.
▫️ Мазкур видеороликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Telegram | Instagram | Facebook

👍55👏7🕊2⚡1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилги “Ташаббусли бюджет”га старт берилди
“Очиқ бюджет” портали орқали бугун, 6 февралдан таклиф киритиш мумкин. Бу жараён 26 февралга қадар давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
“Очиқ бюджет” портали орқали бугун, 6 февралдан таклиф киритиш мумкин. Бу жараён 26 февралга қадар давом этади.
Telegram | Instagram | Facebook
👍44👏3🕊3⚡1
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади
Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.
Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

👍37🕊5👏1
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади
Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-43, 03.02.2023) мувофиқ:
➖ тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.
➖Солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларига жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунга қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 1 апрелгача тўхтатилди.
➖Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.
➖Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолади.
➖Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилади.

👍39🕊1
Шавкат Мирзиёев ҳузурида электр энергияси ва табиий газ таъминоти юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook
Telegram | Instagram | Facebook
👍56⚡4😢1