Segment.uz
60.6K subscribers
5.04K photos
1.16K videos
51 files
4.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
❗️Тошкентда бир йил ичида 17 нафар вояга етмаган бола ЙТҲ сабаб ҳалок бўлди

2022 йилда пойтахтда 1200 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Ҳисобот даврида ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар сони 136 нафарни ташкил этган, 1463 нафари тан жароҳати олган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг 32,5 фоизини пиёдалар иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар ташкил этади. Болалар иштирокида 169 та ЙТҲ содир бўлган, бунинг оқибатида 56 нафар вояга етмаганлар тан жароҳати олган, 17 нафари вафот этган.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатларини сифат жиҳатидан янги – кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқувчи Декларацияга имзо чекдилар.

Ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросимида жами 25 та ҳужжат имзоланди. Шу жумладан:

Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқларини алмашиш тўғрисида баённома;

Қирғиз Республикасида автомобиль ва тижорат техникасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида битим;

Стратегик савдо-иқтисодий шериклик тўғрисида 2023-2025 йилларга мўлжалланган дастур;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;

Фуқароларнинг ўзаро бориб-келишлари тўғрисидаги битимга Баённома;

Чегараолди вилоятлар раҳбарлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги меморандумга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида Баённома.

@segmentuz
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларига ID-карта орқали чегарани кесиб ўтиш имконияти яратилди

Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон Ҳукуматлари ўртасида 2006 йил 3 октябрда имзоланган битимга ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, эндиликда Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади.

Натижада фуқароларнинг чегарадан кириш-чиқиши ҳақидаги маълумотлар электрон тарзда қайд этилади, паспортга штамп босишга ҳожат қолмайди.

Ушбу янги тартиб исталган турдаги транспорт орқали чегарани кесиб ўтишда амал қилади.

@segmentuz
2023 йил 31 январь куни соат 10.00 да Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

@segmentuz
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи қарийб 4 млн сўмга етди

Ўзбекистонда 2022 йилда ўртача иш ҳақи 2021 йилга нисбатан 21,1 фоизга ошиб, 3,8 млн сўмни ташкил этди.

Республика бўйича ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи Тошкент (6,3 млн) шаҳри ҳамда Навоий (5,1 млн) вилоятларига тўғри келди. Шунингдек, энг кам иш ҳақи Фарғона (2,9 млн сўм) вилоятида қайд этилди.

Ўзбекистонда энг юқори маошни банк, суғурта ва лизинг соҳалари ходимлари олади — 10,8 млн сўм. Энг паст кўрсаткич эса таълим (2,7 млн) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар (2,6 млн) соҳаларида қайд этилган.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ташрифининг самарали натижалари Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларидаги юксак даражанинг намунаси бўлди

@segmentuz
Акмал Бурхонов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори:

«Давлат идоралари ва ташкилотлари, шу жумладан, давлат улуши бўлган корхоналар ўзларининг пиар кампанияси учун сарфлаётган маблағлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий асоси ва манбасини жамоатчиликка очиқлаши зарур».

@segmentuz
2023 йил 1 февралдан:

Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” берилади.

Шунингдек:

ушбу ордер ҳақидаги маълумотни “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади;

адвокат сўрови шаклига қўйилган талаблар, шу жумладан, унга ордернинг кўчирма нусхасини илова қилиш, ордерни қайд этиш дафтарини юритиш талаблари бекор қилинади.

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

@segmentuz
⚡️ Метан “заправка”лар босқичма-босқич ишга тушишни бошлайди

Маълумотларга кўра, бугун — 30 январдан бошлаб айрим AГТКС (метан қўйиш шохобчалари) фаолияти қайта тикланган.

AГТКСлар ҳозирча маълум график асосида ишлаб туради, газ босими меъёрига келишига қараб (тахминан 2-3 кунда) республикадаги барча шохобчалар одатдаги режимда фаолият юритиши кутилмоқда.

@segmentuz
⚡️ Лолагул Қаллиханова озодликка чиқарилди

Бухорода бўлиб ўтаётган суд жараёнида журналист Лолагул Каллиханова оқлангани ва шу заҳоти суд залидан озодликка чиқарилиши маълум қилинди.

@segmentuz
⚡️Азамат Нуратдинов ва Ахмет Сметуллаев оқланди

Нукус воқеалари бўйича судда гумондорлар Азамат Нуратдинов ва Ахмет Сметуллаев оқланди ва шу заҳоти суд залидан озодликка чиқарилди.

@segmentuz
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Марказий сайлов комиссияси Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлис Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди.

@segmentuz
⚡️ Давлетмурат Тажимуратов 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди

У уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июл кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланганди.

Судда прокурор Тажимуратовга 18 йил беришни сўраганди.

@segmentuz
Президент қарори билан:

Комилжон Каримов
олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Шахлохон Турдикулова олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Сарвархон Бузрукхонов олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг ўринбосари лавозимига;

Олимжон Тўйчиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимига;

Маджит Каримов Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

🔹 Садоқат Сиддиқова бошқа ишга ўтиши муносабати билан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
Президент қарори билан:

Усман Шарифходжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Темуржон Комилов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Дилшод Кенжаев мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Узокбой Бегимкулов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари лавозимига;

Алишер Уббиев мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

🔹 Баходиржон Онорбоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан;

🔹 Нодир Муслитдинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан мактабгача таълим вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Иброхим Джураев бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан;

🔹 Вохобжон Ражапов бошқа ишга ўтиши муносабати билан халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz