Segment.uz
70.2K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.94K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштириш мақсадида 16та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритади.

@segmentuz
👍29😢9😱3🕊3❤‍🔥2👏2
❗️Вазирлик ва идоралардаги мажбурий бўлинмалар таркиби белгиланди

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.

Эндиликда:

▪️ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:

таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

Амалда: 10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);

раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда;

вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;

стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

@segmentuz
👍50😢7😱5👏2🕊2
Президент фармонига кўра:

Вазирлик ва идоралардаги стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқалар бўлинмалари фақатгина вазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорада ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ягона сиёсатни амалга оширади.

@segmentuz
👍29😱4🕊2
Президент фармонига кўра:

Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда.

@segmentuz
👍50😢23👏4🕊2😱1
Президент фармонига кўра:

юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, қўмиталар, департаментлар) фаолияти тугатилиб, уларнинг функциялари тегишли вазирлик
ва идораларга ўтказилади.

@segmentuz
👍68😢9😱8🕊4
Шухрат Назаров Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қосим Мардонов Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.

@segmentuz
👍29❤‍🔥1
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати

@segmentuz
👍26😱6🤩1
Вазирлик ва идоралар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони

@segmentuz
👍37😱20😢7👏3
«Суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ». Энергетика вазирлиги Россия билан имзолаган “йўл харитаси” бўйича ахборот берди

«Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Газпром» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “Йўл харитаси”га мувофиқ томонлар ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўладиган техник чора-тадбирларни ва ўрганишни келишиб олинди.

Ишчи гуруҳ техник жиҳатдан барча ишларни якунлагандан сўнг, табиий газни етказиб бериш бўйича асосий шартларни муҳокама қилинади.

❗️ Шуни алоҳида таъкидаш лозимки, олиб борилган музокаралар ҳамда “Йўл харитаси”да Ўзбекистоннинг мавжуд газ транспорти тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаган ҳолда ички бозорга табиий газ зарур миқдорларда етказиб бериш мақсад қилинган. Бунда газ транспорт тизими кимгадир берилиши ёки суверенитетимизга қандайдир таҳдид умуман йўқ.

Келгусида ушбу йўналишдаги барча ишлар Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилиб, натижалари юзасидан доимий равишда жамоатчиликка маълум қилиб борилади».

@segmentuz
👍56❤‍🔥2😱2🕊2
❗️2022 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга тушди

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда айтилди. Таъкидланишича, ҳоким ёрдамчилари 1 миллион аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлгани қайд этилди.

Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субъекти ташкил қилинди, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилди, 11 мингта корхона қуввати тикланди.

@segmentuz
👍56😱20😢15🤩13👏8🕊6🔥4❤‍🔥1
Оилавий тадбиркорликни янада рағбатлантириш мақсадида молиявий кўмак кўлами кенгайтирилади:

тадбиркорлар фаолиятини кенгайтириш учун кредит миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилади;

деҳқон хўжаликларига гаровсиз кредит миқдори 50 миллион сўмгача оширилади (амалда 33 миллион сўм);

аввал оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит олиб, яхши натижа кўрсатган тадбиркорлар ушбу дастурлар доирасида яна имтиёзли кредитлар олиши мумкин бўлади (ҳозир фақат бир марта олиш мумкин);

кредитларнинг бир қисмини пластик картага олишга рухсат берилади.

2023 йилда оилавий тадбиркорлик дастурига 12 триллион сўм берилади (2022 йилда – қарийб 10 триллион сўм). Президент яқинда имзолаган қарорга кўра, оилавий тадбиркорликка қўшимча 300 миллион доллар ажратилади.

@segmentuz
👍65😱4🥰2❤‍🔥1
Сурхондарёнинг 13 та туманида ҳокимлар ўзгарди

Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида 25 январь куни ҳокимлар ўзгариши амалга оширилди.

Унга кўра, 2 та ротация, 11 та республика даражасидаги ташкилотлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган кадрлар лавозимга тайинланди.

@segmentuz
👍68😱13❤‍🔥2😢2🕊2
UzAuto Motors қиммат моделлари учун контрактацияни тиклади

ҚҚС пасайгани ҳисобига Malibu 10 млн сўмга арзонлашган:
🔹Malibu
LTZ/АТ 2,0 Turbo Premier – 395 311 840 сўм (етказиб бериш муддати: 31.03.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Tracker 2,1–2,6 млн сўмга қимматлашган:
🔹
Tracker Turbo 1.2 LS AT – 211 454 880 сўм (31.08.2023)
🔹Tracker Turbo 1.2 LTZ AT – 231 196 000 сўм (30.06.2023)
🔹Tracker Premier 2023 AT – 251 142 080 сўм (31.07.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Tahoe ва Traverse 5 фоизга қимматлашган:
🔹
Tahoe Premier – 1 109 274 880 сўм (31.07.2023)
🔹Traverse Premier – 734 530 720 сўм (30.06.2023)

@segmentuz
😢46👍33😱13🔥9🕊9👏5
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди.

Ўзбекистон Президенти Бишкек шаҳрига етиб келиш билан иккита қисқа фольклор-мусиқий намойиш ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, давлат ташрифининг расмий тадбирларини ўтказиш 27 январга мўлжалланган.

@segmentuz
👍25🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Россия билан газ импорти масаласида тузилган йўл харитаси бўйича изоҳ берди:

«Бу Россиядан табиий газни импорт қилиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи йўл харитаси ҳисобланади. Яъни техник шартларни ўрганамиз, кейин техник имкониятлардан келиб чиқиб, тижорий нархлар бўйича келишсак, Россиядан газ импорт қилиш кўзда тутилади.

Газ қувурга киргандан кейин ҳамма истеъмолчиларга — аҳолига ҳам, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам тарқатамиз. Кеча журналистларга тушунтириш бердик, асосий мазмунини ҳам кўрсатдик, у ерда умуман газ транспорт тизимини хусусийлаштириш ёки бошқарувга бериш деган гап йўқ».

@segmentuz
👍57🕊54😱3🎉2❤‍🔥11🔥1🥰1