Segment.uz
70.2K subscribers
5.37K photos
1.29K videos
70 files
5.93K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев

Президент энергетика тармоғини молиялаштиришга ёндашувни ўзгартириш зарурлигини кўрсатиб ўтди

@segmentuz
👍28🔥2😱2👏1🤩1🕊1💯1
Якубов Нодирбек Гулмурадович Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍665😱3🤩3🕊1💯1
Россиядан Ўзбекистонга ўқишини кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди

Ташқи ишлар вазирлиги хулосаси билан, Украина билан чегарадош бўлган Россия ҳудудларидаги олий таълим муассасаларидан ўқишини Ўзбекистонга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилган талабалар рўйхати тасдиқланди.

Ушбу рўйхатга киритилган талабалар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасасининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашишлари керак.

@segmentuz
👍54👏10😱2🤩2🔥1
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов бошчилигида ўтказилган йиғилишда бир ҳафта мобайнида пойтахтнинг барча туманларидаги маҳаллаларда аҳолининг табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш, содир бўлаётган узилишларни қисқа вақт ичида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди.

Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта ўрталаридан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарила бошлашини маълум қилган эди.

@segmentuz
👍53😱9😢3🕊32🔥1💯1
Андижон, Хоразм, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги боғча, мактаб, профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, олий таълим муассасаларида қишки таътил 23 январга қадар узайтирилди.

Қолган ҳудудларда ҳам таътил муддати узайтирилиши мумкин.

@segmentuz
👍68👏10🤩4🥰2😱2🕊1😍1💯1
❗️Ўзбекистон давлат хизматчиларини Сингапурда ўқитиш йўлга қўйилади

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Сингапур Миллий университети тизимидаги Ли Куан Ю Давлат сиёсати мактаби, шунингдек, Сингапур Давлат хизмати коллежи билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Дастлабки келишувга кўра, 2023 йил мобайнида 200 нафарга яқин давлат хизматчилари Сингапурда давлат бошқаруви, давлат сиёсати, давлат хизмати, инсон ресурсларини бошқариш ҳамда халқаро алоқалар ва глобал муаммолар йўналишларида малака оширади ва стажировкадан ўтади.

▪️ Маълумот учун: Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби дунёдаги энг юқори нуфузга эга бўлган давлат бошқаруви мактабларидан бири бўлиб, Осиё прагматизми ва Ғарб таълимининг энг илғор йўналишларини ўзида уйғунлаштирган.

2004 йилда ташкил этилганидан буён бутун дунё бўйлаб 3 500 дан ортиқ лидер битирувчиларни тайёрлаб берган.

@segmentuz
👍102😱6🔥5💯42🕊2🥰1🎉1
❗️Тошкентда ўқиш 23 январдан бошланади

Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари — мактаблар, лицей ва коллежлар ҳамда олий таълим даргоҳларида ўқиш шу йилнинг 23 январидан бошланади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда бошқа масъул ташкилотлар томонидан таълим объектларидаги ҳарорат белгиланган меъёрда бўлиши назоратга олиниши маълум қилинди.

@segmentuz
👍52😱19🤩43😢3❤‍🔥1🔥1🎉1
Бугун, 17 январь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сингапурга давлат ташрифи доирасида олий даражадаги тадбирлар – ушбу мамлакат Президенти Ҳалима Яқуб ва Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокаралар бўлиб ўтди.

Шунингдек, бугун, куннинг иккинчи ярмида давлатимиз раҳбари Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактабига ташриф буюради ва Сингапурнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.

@segmentuz
👍462😢2🤩1🕊1😍1💯1
Сингапурда янги турдаги орхидеяга «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» номи берилди

Ўзбекистон Президенти шарафига Сингапурнинг миллий рамзи бўлган орхидея гулининг янги навига ном бериш маросими бўлиб ўтди.

Бундай тадбирлар анъанавий равишда ушбу мамлакатнинг олий мартабали меҳмонлари ва таниқли арбобларга юксак ҳурмат ва эҳтиром белгиси сифатида ўтказилади.

Анъанага кўра, Президент Шавкат Мирзиёев гулнинг ёнига янги турдаги орхидеянинг номи — «Шавкат Мирзиёев орхидеяси» деб ёзилган тахтачани жойлаштирди.

@segmentuz
👍4752👏2🔥1🥰1🕊1💯1
Сингапур билан яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналиши

Президент Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида Сингапур Бош вазири Ли Сянь Лун билан музокараларда яқин истиқболдаги ҳамкорликнинг бешта асосий йўналишини кўрсатиб ўтди.

1️⃣ Инсон капиталини ривожлантириш ва давлат бошқаруви учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш. Ли Куан Ю номидаги Давлат сиёсати мактаби иштирокида бошқарув, шаҳарсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, рақамли трансформация, инновациялар, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда давлат хизматчиларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурини амалга оширишга келишиб олинди. Шунингдек, Давлат бошқаруви академияси негизида Сингапурнинг етакчи экспертларини жалб қилган ҳолда давлат хизматчиларини интенсив қайта тайёрлаш дастури ишга туширилади.

2️⃣ Сингапурни Ўзбекистондаги хусусийлаштириш жараёнларига жалб қилиш. Музокараларда Сингапурнинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси, замонавий технологиялари ва бошқарув усулларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг йирик корхоналарини хусусийлаштириш дорасидаги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Давлат корхоналарини трансформация қилиш ва таркибий ўзгартириш, кейинчалик уларни IPOга чиқариш ва ташқи инвестицияларни жалб қилиш учун қўшма Инвестиция жамғармасини тузиш таклиф қилинди.

3️⃣ Илғор “яшил” технологиялар ва рақамли ечимларни жалб қилиш. Сингапурнинг рақамлаштириш соҳасидаги ютуқларини жорий қилиш, шунингдек, ушбу мамлакатнинг “яшил” ривожланиш бўйича инновациялари ва технологияларини қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди.

4️⃣ Шаҳар инфратузилмаси ва коммуникацияларни такомиллаштириш. Шаҳарларни режалаштириш ва қурилиш, кўкаламзорлаштириш, коммунал хўжалик соҳаларида ҳамкорлик бўйича тадбирлар келишиб олинди. Ўзбекистонда инфратузилма ва тармоқ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича қўшма Лойиҳалаштириш ва инжиринг марказини ташкил этиш бўйича келишув бу борадаги биринчи қадам бўлди.

5️⃣ Инвестициялар ва ўзаро савдони кенгайтириш, Сингапурнинг етакчи компаниялари билан қўшма лойиҳаларни илгари суриш.

@segmentuz
👍57🕊4🥰2🤩2🔥1👏1