Segment.uz
61.3K subscribers
5.06K photos
1.17K videos
52 files
4.99K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
1 январдан айрим давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилади

2023 йил 1 январидан бошлаб Ўзбекистондаги 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Хусусан, Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

5-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда — 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда — 30 фоиз.

Менинг туманим қайси тоифага киради?

@segmentuz
❗️Бугун, 13 январь куни аномал совуқ об-ҳаво туфайли йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади.

Шу сабабли йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар кузатилади — «Ўзтемирйўлйўловчи»

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан бугун Тошкент шаҳридаги бир қатор муассасаларга ташриф буюриши кутиляпти.

Давлат раҳбари кун давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси, Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлади.

Президент, шунингдек, ҳарбий хизматчиларга Давлат мукофотларини топшириш тантанали маросимида иштирок этади.

Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

@segmentuz
2023 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинди:

◾️ тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

◾️ янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан амалга оширилиши;

◾️ электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

◾️ якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Президент фармони

@segmentuz
❗️Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 13 январдаги ҳал қилув қарори билан “QURAMAX MEDIKAL” МЧЖга фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун берилган 2019 йил 10 декабрдаги П6580-сонли лицензия бекор қилиниши ва қўллаш учун яроқсиз дори воситалари муомаладан чиқарилиб, йўқ қилиниши белгиландиОлий суд

@segmentuz
Президент фармони билан:

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг ўринбосари — Каршиев Хамдам Аликуловичга;

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони — Саидов Айбек Азадовичга;

Шимолий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони — Шерматов Фарходжон Ортиковичга;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосарига — Мухтаров Фарух ШахобидиновичгаГенерал-майор” ҳарбий унвони берилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Хавфсизлик кенгаши аъзолари, Қуролли Кучларнинг қўмондонлик таркиби, ҳарбий-маъмурий секторлар раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон мудофааси ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.

Шунингдек, йиғилиш давомида дунёда рўй бераётган гибрид характердаги қуролли тўқнашувлар сабабли миллий армияни замонавий техникалар билан таъминлаш, жумладан, ҳарбий авиация ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини ривожлантириш долзарблиги таъкидланди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар бош ҳарбий клиник госпиталига ташриф буюрди

Госпитал жами 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, бу ерда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, соҳа фахрийлари бепул даволанади. Шунингдек, бошқа беморларга ҳам пуллик хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, Президент жарроҳлик бўлимлари учун мўлжалланган 8 қаватли янги бинони кўздан кечирди ҳамда бундай шифохоналарни ҳудудларда ҳам ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

@segmentuz
Тошкент давлат юридик университетида спорт ҳуқуқшуносларини тайёрлаш йўлга қўйилади

Спортчи ва тренерларнинг профессионал фаолияти давомида қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетида Юриспруденция (спорт ҳуқуқи) йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Шунингдек, Тошкент давлат юридик университетида Спорт ҳуқуқи ва халқаро спорт арбитражи факультети ташкил этилади.

@segmentuz
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан:

Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Юлдашев Эркин Туракулович;

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Таджиев Эркабай Аминовичга «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони топширилди.

@segmentuz
«Якшанба куни ҳаво ҳарорати бироз илиқлашади» — «Ўзгидромет»

15 январь, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Якшанба куни ҳаво бироз илиқлашади,
кечаси -12-17, кундузи -5-10 даража совуқ бўлади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Бунинг ҳисобига йўлларда яхмалак юзага келиши мумкин.

@segmentuz
Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Энахон Сиддиқова шу йилнинг 13 январь куни 68 ёшида вафот этди

«Дўстлик», «Эл-юрт ҳурмати» орденлари соҳиби Энахон Сиддиқова 1954 йил 28 августда Фарғона вилояти Олтиариқ туманида таваллуд топган.

Ҳозирги кунгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлими раҳбари вазифасида фаолият юритган.

Энахон Сиддиқованинг ўнлаб шеърий тўпламлари ва публицистик асарлари нашр этилган.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг кучимиз, шон-шуҳратимиз ва ғуруримиз – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидир.

Мусаффо осмон ҳар биримизга ёшликдан таниш бўлган оддий сўз эмас, балки энг олий қадрият бўлиб, уни ҳимоя қилиш — Ватан ҳимоячиларининг бурчидир. Улар эса ўттиз йилдан зиёд бу бурчни беками-кўст ва шараф билан бажариб келишмоқда.

Байрамингиз муборак, азиз Ватан ҳимоячилари!

@segmentuz
«Свет»дан қарзи борлар совуқда тармоқдан ажратилмайди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ республикада кузатилаётган аномал совуқ кунларда электр энергиясидан қарздорлиги мавжуд аҳоли хонадонлари электр таъминотидан узилмаслигини маълум қилди.

@segmentuz
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенционерларни лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби бекор қилинади

Мудофаа вазирлигининг тегишли қарори билан ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом бекор қилинади.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни олий ҳарбий таълим муассасаларининг илмий ходимлари ва ўқитувчилари лавозимига тайинлаш ҳам бекор қилинади.

@segmentuz
Самарқанд вилояти ҳокимига полковник ҳарбий унвони берилди

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг тегишли буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.

Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Айбек Саидов тантанали равишда топширди.

@segmentuz