Segment.uz
59.3K subscribers
5.03K photos
1.16K videos
47 files
4.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
Фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади

Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

@segmentuz
«Оилали аёллар учун эрталаб ишга кечроқ келиш ва иш вақтидан вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак» — Алишер Қодиров

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан фарзанди боғчага бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди.

Ушбу ҳолат юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров муносабат билдирди.

«Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…

Ишлайдиган, оилали аёллар учун
эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.

Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади», — дея фикр билдирган депутат.

@segmentuz
Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ кунларида болаларнинг ишловчи ота-оналарига қандай имтиёзлар берилиши ҳақида маълумот берилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, фарзандлари таътилда бўлган вақтда ота-оналар учун уларнинг иш берувчиларига мослашувчан иш вақти режимида ёки масофадан туриб ишлаш режимида ишлашга рухсат бериш ва расмийлаштириш ҳамда йиллик меҳнат таътилини ушбу вақтда бериш тавсия этилади.

@segmentuz
❗️Эртага, 7 январь — барча ходимлар учун иш куни

Президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-270-сонли Фармонига кўра, эртага, 2023 йил 7 январь шанба куни 3 январдан кўчирилган иш куни ҳисобланади.

@segmentuz
⚡️ Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан:

коллежлар ва техникумларда 2022/2023-ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

@segmentuz
❗️Таътил кунларида мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун ҳақ тўланмайди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил берилади.

«Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги Низом талабларига мувофиқ мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмаслиги маълум қилинди.

▪️ Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларни амалга ошириш жараёнида таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

@segmentuz
ilm.argos.uz платформасидан барча давлат хизматчилари фойдаланиши мумкин — Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг касбий кўникмалари ва компетенцияларини ривожлантириш мақсадида ilm.argos.uz платформасидан фойдаланишда қулайлик тақдим этди.

▪️ Агентлик томонидан мазкур платформа барча фойдаланувчилар учун очиб қўйилди.

Мазкур платформада:

«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун мазмун-моҳияти;

давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидалари;

Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

ҳуқуқий саводхонлик ҳамда хорижий тилларни ўрганиш каби давлат фуқаролик хизматчиси учун зарур бўлган видеодарслар ва маъруза матнлари жойлаштирилган.

Платформадан фойдаланиш бепул.

@segmentuz
Азамат Шуҳратович Фазилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро аппарати бош консультанти лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида департамент директори лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
Тошкент шаҳрида ҳар қандай йиғилишлар ўтказиш тақиқланди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутилаётган аномал совуқ муносабати билан тегишли чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берди.

Унга кўра, 9 январдан 18 январгача пойтахтдаги ҳокимликларда, бошқармалар ва уларнинг туман бўлимларида ҳар қандай мажлислар (жумладан онлайн шаклида), тадбирлар, масъулларни асосий фаолиятидан чалғитувчи бошқа йиғилишларни ўтказиш тақиқланади.

Шунингдек, кўчада хизмат қилаётган йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва ободонлаштириш ходимларини иссиқ чой ва егулик, ихчам термос идишлари билан таъминланади.

@segmentuz
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилади

Маълум қилинишича, умумтаълим мактабларининг 1-синфлари учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак. Шунингдек, 2–4-синфлар учун дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан, 5–9-синфлар учун дарслар кунига 6 соатдан, 10–11-синфлар учун эса дарслар кунига 6 сотдан кўп бўлмаслиги белгиланди.

Бундан ташқари, бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

@segmentuz
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев судда кўрсатма берди 

Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини очиқ суд жараёнида кўриб чиқиш давом этмоқда. 

Бугун, 7 январь куни суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаевнинг кўрсатмалари эшитилди

Суд давомида судланувчилар унга илтимос билан юзланиб, мурожаатни президентга етказишни сўраган.

Аманбай Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъий назар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги шифохоналарга дизель генераторларини ўрнатиш бошланди

Ўзбекистонда кутилаётган аномал совуқ сабаб Тошкент шаҳридаги шифохоналарда электр таъминотида узилишлар кузатилмаслиги учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан харид қилинган дизель генераторларини пойтахтдаги шифохоналарга ўрнатиш бошланди.

@segmentuz
❗️Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3-4-курсларида ўқиётган шахслар давлат мактабгача таълим тизимида педагогик фаолиятни амалга ошириши мумкин.

Бунда уларга ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда пенсияни ҳисоблашда инобатга олинадиган иш ҳақи миқдори оширилди

Республикада 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори, яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди.

@segmentuz
Қаттиқ совуқда кўчада қандай исиниш мумкин?

Қишнинг аёзли кунларида музлаб қолмаслик ва зиён кўрмаслик бўйича тавсияларимизни беришда давом этамиз. Агар кўчага чиқишингизга тўғри келса, ушбуларни унутманг: ҳавога қараб кийиниш, бош кийимсиз юрмаслик, қулай оёқ кийимда бўлиш, албатта овқатланиб олиш, ўзингиз билан термосда иссиқ чой олиб юриш.

Тавсиялар билан инфографикада батафсил танишинг!

@segmentuz