Segment.uz
69.5K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
«Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди»

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов:

Бизга савол билан мурожаат қилишяпти, мен бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келяпман, бошқа жойга яна танловдан ўтиб ишга жойлашаманми деб. Йўқ. Агар янги жойдаги тенг лавозимга давлат хизматчиси тавсия қилинаётган бўлса, бу ротация шаклида бўлади ва у танловдан ўтмайди. Шунинг учун, биз vacancy.argos.uz порталида вақтинчалик танловларни эълон қилишни 15-20 январга қадар тўхтатдик.

Тегишли ташкилотлар билан штатларни қайта кўриб чиққанимиздан сўнг, қаерда очиқ жой қолган бўлса, кейин танловларни эълон қиламиз. Одамларни икки марта овора қилмаслигимиз керак. Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 ой муддатда қайси вазирликда, қайси лавозимлар мажбурий бўлишини белгилаб беради. Қолганлари бўйича вазирликнинг ўзига ваколат берилмоқда.

Олдин янги вазир келса, кўпчиликни ишдан бўшатвориб, ўзининг жамоасини тузарди. Энди ундай бўлмайди. Қонунда давлат хизматчисига кафолатлар бериб қўйилган.

Ҳозирда ички танлов ва ташқи танлов эълон қиляпмиз. Танловдан ким ўтса, ўша ишга киради. Бу жараёнларнинг адолатли бўлишига эса, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа ташкилотлар жавоб беради. Янги структуранинг бўш қолган жойларига ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида бўлади.

@segmentuz
👍968👏8🤩7
14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади — Президент қарори

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

▪️ 2023 йил 1 мартгача
мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

@segmentuz
👍53😱1🕊1💯1
Сенатнинг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

@segmentuz
👍25🔥5🥰2😱2🕊21
Йил сарҳисоби: Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади

@segmentuz
👍58😱644🔥4👏2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан савдога чиқарилган.

Препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

ССВнинг лаборатор ўрганишларига кўра, бу сиропнинг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

Ҳолат юзасидан ДХХнинг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

@segmentuz
👍65😢74❤‍🔥2💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёда кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини маълум қилди.

@segmentuz
👍74😢48🔥11😱116🕊5
⚡️Адвокатлар ҚҚС тўламайди — қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ҳужжатга кўра, Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли билан адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.

Депутатлар адвокатларнинг ҚҚС тўловчиларига айланиши улар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдамни олиш имконияти пасайишига сабаб бўлишини таъкидлади.

Халқ вакиллари қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар адвокатлар фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, уни чиқариб ташлаш таклифини илгари суришди.

Қуйи палатада узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоблар ва бахс-мунозаралардан сўнг, депутатлар таклифи билан Солиқ кодексининг 70-боби чиқариб ташланмайдиган бўлди.

@segmentuz
👍30🥰2💯2😱1🤩1🕊1
Байрам кунлари истеъмолчилар электр ва газ бўйича қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, нефт-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилган.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр стансиялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, стансиялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган. Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

Энергетика вазирлигининг қўшимча қилишича, байрам кунлари истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди.

@segmentuz
👍52👏21🥰1🤩1🕊1
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

31 декабрь — шанба;
1 январь — якшанба;
2 январь — душанба;
3 январь — сешанба.

Бунда:

▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

@segmentuz
👍52😢7🕊6👏2🤩2💯1
❗️Хўжайлида аниқланган ҳеч бир муаммо ечимсиз қолдирилмайди

Президент ташаббуси билан вазирлик ва идоралар раҳбарларидан ташкил этилган республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида давом эттиряпти.

▪️ Қисқа муддатда аниқланган бир қатор муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топди:

953 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, касаллик аниқланган 80 нафар беморнинг 35 нафари Бухоро вилоятидаги шифохоналарга, 45 нафари Нукус шаҳри марказий шифохоналарига даволаниш учун юборилди;

мавжуд бўш иш ўринларини тўлдириш натижасида 127 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди;

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг субсидия маблағлари ҳисобидан 95 нафар фуқарога 665 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди;

тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга тижорат банклари томонидан 4,7 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди;

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, 169 та лойиҳага 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди;

«Ёшлар дафтари»даги 61 нафар ёшнинг муаммоларини ҳал этишга 121 млн. сўм моддий ёрдам ажратилди;

«Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд 28 та оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 29,1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди;

70 та эҳтиёжманд оилага 50 тонна кўмир етказилди;

26,6 км узунликдаги ички йўллар таъмирланди;

аҳоли хонадонларига 9,2 тонна суюлтирилган газ етказилди, 440 та газ тақсимлаш пункти, 320 та хонадондаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди;

«Жанажап», «Саманкўл», «Колап», «Кун нури» маҳаллаларида 124 дона темир бетон таянчлар, 2 та трансформатор ўрнатилди, 2,2 км электр тармоғи тортилди.

▪️Шунингдек, тумандаги яна бир қатор муаммоларни бартараф этишга қаратилган манзилли дастур белгилаб олинди.

@segmentuz
👍40👏3🔥2🕊2🤩1
Қисқартиришга тушган ходимлар 1 январдан ишдан бўшатиладими?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов:

Вазир ёки унинг муовини бўлса ҳам вазирликнинг тааллуқли функциясига мос келмайдиган лавозимда бўлса, қисқартирилади.

Ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш хати берилади. Ўйламанг, 1 январдан бўшатиб юборилади деб. Бизга 3-4 ой вақт берилган. Шу вақт ичида бўшатадиганини бўшатамиз ва ўзига тааллуқли ишга жойлаштирамиз. Лекин ёппасига 35 фоизини ишдан бўшатиш деган нарса йўқ.

Масалан,
Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Биз Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бир қисм функциясини ўзимизга оляпмиз. Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифаси инсонларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш.

Шу маънода камбағалликка қарши курашиш вазифаси бизнинг елкамизга юкланяпти. Ҳаммамиз бир давлат сиёсатини амалга ошириш вазифасига киришамиз. Ким қачон қайси вазифани эгаллаши эмас, ким нимага масъул бўлади, тааллуқли жавобгарлик нимада бўлади деган маънода штат структураси тузилади.

@segmentuz
👍117😢12😱98❤‍🔥6🔥3🥰3👏1💯1
Бугун, 29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.

@segmentuz
👍38🔥2🕊1
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

@segmentuz
👍13835🤩30🔥26👏21🥰10