Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистонда 2023 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади?

▪️ Бюджет лойиҳасига кўра:
(Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Халқ таълими вазирлиги — 26,7 трлн (25,8 трлн)**;
2. Мактабгача таълим вазирлиги — 8 трлн (6,5 трлн);
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги — 6 трлн (4,1 трлн);
4. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 3,66 трлн (3 трлн);
5. Маданият вазирлиги — 746 млрд (728 млрд);
6. Спортни ривожлантириш вазирлиги — 1,219 трлн (қайта ташкил этилди);
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги — 1 трлн (843,3 млрд);
8. Уй-жон коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — 1,273 трлн (1,324 трлн);
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 657 млрд (615,8 млрд);
10. Сув хўжалиги вазирлиги — 3,382 трлн (3,440 трлн);
11. Энергетика вазирлиги — 70,5 млрд (55 млрд);
12. Транспорт вазирлиги — 5,195 трлн (5,877 трлн);
13. Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш давлат қўмитаси — 278,4 млрд (38,4 млрд);
14. Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси — 1,117 трлн (1,1 трлн);
15. Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси — 176,8 млрд (186,6 млрд);
16. Туризмни ва маданий мерос вазирлиги — 340 млрд (қайта ташкил этилди);
17. Саноат хавфсизлиги қўмитаси — 14,142 млрд (14,3 млрд);
18. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси — 203,6 млрд (136,8 млрд);
19. Ветеренария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — 665,6 млрд (246,8 млрд);
20. Монополияга қарши курашиш қўмитаси — 10 млрд (8,9 млрд);
21. Давлат активларини бошқариш агентлиги — 11 млрд (10,7 млрд);
22. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — 478 млрд (1,254 трлн);
23. Давлат статистика қўмитаси — 197,6 млрд (264,6 млрд);
24. Қурилиш вазирлиги — 232 млрд (358,9 млрд);
25. Ташқи ишлар вазирлиги — 765,4 млрд (577,1 млрд);
26. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — 931 млрд (415,8 млрд);
27. АТ ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги— 183,6 млрд (160 млрд);
28. Адлия вазирлиги — 214,8 млрд (164,9 млрд);
29. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги — 16,2 трлн (769,2 млрд)*;
30. Молия вазирлиги — 73,4 трлн (73,5 трлн)*;
31. Давлат солиқ қўмитаси — 1,5 трлн (1,5 трлн);
32. Ҳукумат — 1,949 трлн (1,6 трлн);
33. Президент Админстрацияси — 1,241 трлн (795,1 млрд);
34. Сенат — 92,8 млрд (148,2 млрд);
35. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси — 394,5 млрд (237,9 млрд);
36. Омбудсман — 16,4 млрд (8,3 млрд);
37. Бош прокуратура — 1,494 трлн (1,357 трлн);
38. Олий суд — 1,185 трлн (1 трлн);
39. Конституциявий суд — 8,8 млрд (12,2 млрд);
40. Судьялар олий кенгаши — 35 млрд (33,1 млрд);
41. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 23,6 млрд (20 млрд);
42. Марказий сайлов комиссияси — 16,5 млрд (11 млрд);
43. МТРК — 521,9 млрд (561,4 млрд);
44. ЎзА — 33,7 млрд (20,6 млрд);
45. “Ўзархив” — 13,6 млрд (10,4 млрд);
46. Маънавият ва маърифат маркази — 65,7 млрд (62,3 млрд);
47. Ўзгидромет — 166 млрд (180,7 млрд);
48. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ — 13,4 млрд (11,4 млрд);
49. Ёшлар ишлари агентлиги — 375 млрд (212,8 млрд);
50. Маҳалла ва нуронийлар вазирлиги — 87,6 млрд (57,4 млрд);
51. Касаба уюшмалари федерацияси — 150 млрд (ўтган йили олмаган);
52. ЎзФА — 364,8 млрд (328,2 млрд);
53. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 267 млрд (230 млрд);
54. Ҳисоб палатаси — 69 млрд (60,4 млрд);
55. Президент таълим муассасалари агентлиги — 665,2 млрд (430,5 млрд);
56. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — 276,3 млрд (90 млрд);
57. Кинематография агентлиги — 125,8 млрд (233 млрд);
58. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — 102,3 млрд (87,4 млрд);
59. Стратегик ислоҳотлар агентлиги — 35,8 млрд (7,5 млрд сўм);
60. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 92,8 млрд
61. Бошқа ташкилотлар — 36 трлн (29 трлн).

Изоҳ*: Молия вазирлиги харажатлари кесимида жуда кўплаб ижтимоий харажатлар, ташқи қарзларга хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатлар ўрин олган.
Изоҳ**: ўтган йилги харажатлар.

@segmentuz
👍93😱252🤩2💯2🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Мазкур ҳужжат билан Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспортолди молиялаштириш учун ажратиладиган ресурслардан берилган кредитларни ўз вақтида сўндириб келаётган тадбиркорлик субъектларига амалдаги кредитнинг сўндирилган қисмига мутаносиб равишда қўшимча кредитлар ажратиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, 2024 йил 1 январга қадар Европа, Туркия, Миср ва Марокаш давлатларига газлама ва трикотаж мато маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг 70 фоизгача миқдорида компенсация қилишга субсидиялар берилиши режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари, пахта, кунгабоқар, маккажўхори ва соя ёғидан ташқари барча ўсимлик ёғларини экспорт қилишга рухсат берилмоқда.

▪️ Фармон матни

@segmentuz
👍51🥰4437👏17🤩14🔥8
Қудратов Эркин Қулназарович Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Э.Қудратов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍38🕊42🔥1
⚡️2023 йил учун дам олиш кунлари белгиланди

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2023 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

2 январь – душанба;
30 июнь – жума
.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

3 январь – сешанба;
20 март – душанба;
22 март – чоршанба;
24 апрель – душанба;
1 июль – шанба;
2 сентябрь – шанба;
30 декабрь – шанба.

Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:

7 январь – шанба кунидан 3 январь – сешанба кунига;
11 март – шанба кунидан 20 март – душанба кунига;
25 март – шанба кунидан 22 март – чоршанба кунига;
29 апрель – шанба кунидан 24 апрель – душанба кунига.

@segmentuz
👍45👏4🎉1
❗️Илк марта якшанбага тўғри келган байрам — дам олиш куни душанба кунига кўчирилади

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ:

ишланмайдиган байрам куни ҳисобланувчи “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” 2023 йилда якшанба – дам олиш кунига тўғри келганлиги муносабати билан ушбу дам олиш куни 2023 йил 2 октябрь – душанба кунига кўчирилади.

Бунда ишлаб чиқариш-техник ва ташкилий шароитлар (мавжуд узлуксиз ишлаб чиқариш, аҳолига ҳар куни хизмат кўрсатиш, навбатчилик асосида ишлаш ва бошқалар) туфайли ишланмайдиган байрам кунлари тўхтатиб қўйиш мумкин бўлмаган ишларни бажаришда дам олиш кунлари кўчирилмайди.

@segmentuz
👍33
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

@segmentuz
👍51❤‍🔥3🥰3
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳарбий прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи билан танишди.

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида олис ҳудудлардаги мактаблар ҳарбий прокуратура идораларига бириктирилиб, прокурорлик соатлари ташкил этилади.

Бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини таъминлашда электрон платформалар имкониятларидан янада кенг фойдаланилади.

Ҳарбий прокуратура фаолиятини рақамлаштириш, инсон манфаатларини таъминлаш бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

@segmentuz
👍48😍21😱1🕊1
⚡️ Президент фармони:

Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@segmentuz
👍81😱6❤‍🔥22👏21🔥1🕊1
Президент фармонига мувофиқ:

Ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

@segmentuz
👍32🔥152🥰2
Президент фармонига мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

@segmentuz
👍36❤‍🔥1🔥1🥰1
Президент фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилади:

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар;

департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар;

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими.

@segmentuz
👍44🔥3😱2🕊21
Президент фармонига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими;

Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинади.

@segmentuz
👍25🔥5😱4🕊21👏1
Ҳукумат тузилмасидаги муҳим ўзгаришлар

Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.

@segmentuz
👍62🕊4❤‍🔥2🔥21🥰1💯1
Фармон:

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида:

2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизими шакллантирилади.

@segmentuz
👍262🥰1😱1
Президент фармонига кўра:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар Бош вазир котибияти ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларининг натижадорлиги асосида қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.

@segmentuz
👍20😱9👏3🔥1🥰1
Президент фармони:

Белгилансинки:

Вазирлик – тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Қўмита – тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Агентлик – асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Инспекция – асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.

@segmentuz
👍38🔥1🥰1👏1
Қаршибаев Муртаза Маматқулович Президент масалаҳатчиси - Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент Администрациясида шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍30🥰1👏1😱1
Хайдаров Тальатжон Солиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍13❤‍🔥1🥰1💯1