Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
«Келаси уч йилда барча давлат ташкилотларида қуёш панеллари ва иссиқ сув коллекторлари ўрнатилади.

Ушбу мақсадларда 2 миллиард доллар миқдорида инвестиция жалб қилинади.

Бунинг ҳисобига, уларнинг 60 фоиз электр ва газ истеъмоли “яшил энергия”га ўтказилади.

Аҳоли хонадонларида эса, қуёш панели ўрнатишга ажратиладиган субсидиялар ҳажми 2 баробарга кўпайтирилади», — Президент.

@segmentuz
👍94💯4🕊2
«Келаси йили мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади», — Президент

«Металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурларимиз, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса, йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради.

Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.

Шу билан бирга, фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарур.

Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади», — Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍25😱52💯2
⚡️ 2023 йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банклари акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади — Президент

@segmentuz
👍25🥰2🕊2💯21
Шавкат Мирзиёев:

«Миллати, тили ва динидан қатъи назар, Ўзбекистонни ўзининг Ватани деб биладиган, унинг равнақи учун ҳисса қўшиб келаётган ҳар бир фуқаро бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг эътибори ва ардоғида бўлади».

@segmentuz
👍50🤩5🕊42🥰2😱2🎉1
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси якунланди. У 2 соат 25 дақиқа давом этди.

@segmentuz
👍40🔥3🕊32🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон ва Хоразмда йўлга қўйилган бошланғич синф ўқувчилари учун бепул овқатланиш амалиёти келаси ўқув йилидан қолган вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам жорий этилади

@segmentuz
👍34💯21🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидаги биринчи йўналиш — ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш борасида илгари сурилган таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳақида интервью

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Ҳасанов ушбу йўналишдаги муҳим вазифаларга тўхталди.

@segmentuz
👍34👏4🕊3😍2🥰1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига хонадонларга бериладиган электр энергияси 50 фоизга кўпаяди

@segmentuz
👍28💯6🥰1🕊1
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Янги 2023 йил байрам тадбирлари 2022 йилнинг 25 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда ўтказилади.

Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болаларга «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилган.

@segmentuz
👍31💯3🔥1🎉1🕊1
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида энг кўп «Таълим» сўзини ишлатди

@segmentuz
👍6312💯8🕊5🤩3👏2
⚡️Нодирбек Абдусатторов шахматнинг рапид йўналишида Вугар Гашимов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган анъанавий халқаро турнирда чемпион бўлди.

@segmentuz
👏76👍27🕊2🥰1🤩1
⚡️ Ўзбекистонда абитуриентларга бир вақтнинг ўзида учтагача академик лицейларга ҳужжат топширишга рухсат берилди.

@segmentuz
👍50😱6🕊4🥰21
Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда 21 декабрь куни ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Ҳарорат кундузи 3-8° илиқ, шимолда 3° совуқ-2° илиқ бўлади — Ўзгидромет

@segmentuz
🔥5👍3😱2🕊2
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси

▪️ Мурожаатнома матни

@segmentuz
👍9🥰4👏4🔥3🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобуслар қоидабузарликларни қайд этиб боради

ИИВ ЙҲХХнинг «The Tashkent Post»га маълум қилишича, Тошкент шаҳридаги йўловчи ташувчи автобусларга айрим қоидабузарликларни қайд этиб борувчи видеорегистраторлар ўрнатиш бошланган.

Мазкур видеорегистраторлар орқали автобуслар тўхташ мумкин бўлмаган жойлар — бекатлардаги автомобилларни, шунингдек, йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини махсус тизимга жойлаштириб боради.

@segmentuz
👍27😱21🔥1👏1
Президент Мурожаатномасининг лингвистик таҳлили

Мурожаатнома 2 соат 25 дақиқа давом этди. Шавкат Мирзиёев ўз Мурожаатномасида 6502 та сўз ишлатган. Энг узун сўзлар 15 ҳарф бўлиб, ўртача битта сўз 7 ҳарфдан иборат эди.

Мурожаатноманинг асосий мавзулари“таълим”, “аҳоли”, “мактаб”, “халқ”, “инвестиция”, “тадбиркорлик”, “Конституция”, “аҳоли”, “маҳалла” ва "энергетика" бўлди. Жумладан, “таълим” сўзи 25 марта, “мактаб” сўзи 23 марта, “шахс” ва “халқ” сўзлари 22 марта, “Конституция” ва “инвестиция” сўзлари 20 марта, “тадбиркор” сўзи 19 марта ва “маҳалла” сўзи 18 марта ишлатилган.

Сўзларнинг йўналишлар бўйича тақсимланиш таҳлили шуни кўрсатдики, асосий эътибор таълим-тарбия соҳасига бағишланган бўлиб, ихчам ва самарали давлат бошқарувини ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, энергетика соҳасини такомиллаштириш ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган.

▪️ Мактабгача таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Илмий тадқиқотлар билан тасдиқланган мактабгача таълимга инвестициялар шахснинг IQ ва ижтимоий унумдорлигини ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатади. Хусусан, мактабгача таълим муассасаларига инвестиция қилинган 1 доллар давлатга 15-20 йил ичида 8 доллар билвосита фойда келтириши тахмин қилинмоқда.

@segmentuz
👍47🥰3🕊3🤩2🔥1
👍71😱9🔥85👏3💯32
Қайси банкни 2022 йилнинг энг яхши тижорат банки деб ҳисоблайсиз? (3-қисм)
Anonymous Poll
37%
TBC банк
35%
Анорбанк
4%
Пойтахтбанк
11%
Тенгебанк
3%
Гарантбанк
3%
Туркистон банк
3%
Ўзагроэкспортбанк
4%
Мадад Инвест Банк
👍41😱12🔥87🥰2
Фанлар_мажмуа_2023_2024_ўқув_йили_учун.pdf
445.3 KB
⚡️2023/2024 ўқув йили бакалавриат қабули учун тест топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди

@segmentuz
👍10🥰2💯21🕊1