⚡️ Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади — Шавкат Мирзиёев
➖ Давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар кўп. Бюрократия деган бало оёғимиздан боғлаган.
@segmentuz

👍55👏6😱4❤🔥2🥰2💯2⚡1
⚡️ Ўзбекистонда давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35%гача қисқартирилади — Шавкат Мирзиёев
➖ “Албатта, ким ишлайди, дейишингиз мумкин. Топилади ишлайдиганлар. Давлат ташкилотлари ва штатлар қисқартирилиши ортидан тежаб қолинган маблағлар ижтимоий соҳаларга йўналтирилади, давлат хизматчилари маошлари оширилади. Шунга яраша масъулияти ҳам оширилади”, — деди Президент.

👍43😱12❤2
⚡️ Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади — Президент
▪️ Давлат раҳбари маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқлади. Хусусан:
➖ вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради;
➖ вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади;
➖ вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради;
➖ қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади;
➖ маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади.

👍19👏18🥰2🕊2⚡1🔥1
⚡️ Президент: кўп вазирлар ўзгаради
«Ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.
Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади», — Шавкат Мирзиёев.

👍44🕊2⚡1🔥1💯1
⚡️«Бундан буён давлат лавозимларига фақат танлов асосида ишга қабул қилинади», — Шавкат Мирзиёев
Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан
@segmentuz
Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан
@segmentuz
👍29🥰3😱2🤩2🕊2
⚡️«Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади», — Президент
«Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги янги Қонунни қабул қилдик. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.
Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз.
Келаси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади.
Янги йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади», — Шавкат Мирзиёев.

👍22🕊3💯3🔥1🥰1
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида Республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.
@segmentuz
@segmentuz
👍31👏5❤1🥰1🕊1💯1
«Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз» — Президент
@segmentuz
@segmentuz
👍34👏5🕊3⚡2🥰2
«Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.
Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман», — Шавкат Мирзиёев.

👍37🕊4💯3⚡1
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.
Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак», — Шавкат Мирзиёев.

👍37❤4👏3🕊2💯2🥰1
«Келаси йили 70 та янги мактаб қурилади, 460 таси кенгайтирилади. Хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланади, келаси беш йилда уларнинг сонини мингтага етказамиз», — Президент Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍22👏2🕊2🥰1💯1
⚡️Келаси ўқув йилидан барча вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилади — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍44👏10🕊3🥰2💯2
«Мактаб битирувчиларининг 50 фоизи меҳнат бозорига ҳеч қандай касбга эга бўлмасдан кириб келаётгани ҳаммамизни ўйлантириши керак.
Шу боис, 700 дан ортиқ касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар имкониятидан самарали фойдаланиш зарур.
Бу мақсадда 2023 йилдан бошлаб янги дастур амалга оширилади.
Ҳар бир вилоятда 1 тадан техникумда Европа касбий таълим стандартлари жорий этилади.
Келаси беш йилда барча коллеж ва техникумлар ушбу тизим билан қамраб олинади», — Шавкат Мирзиёев.

👍43👏3💯2🕊1
⚡️2023 йилда имтиёзли таълим кредитлари учун ажратиладиган маблағлар 2 баробар кўпайтирилади — Президент
@segmentuz
@segmentuz
👍38🔥3💯3🤩2⚡1😱1
Кейинги беш йилда болаларнинг мактабгача таълим қамрови 80 фоизга етказилади. Боғчалар сонини кўпайтириш, улардаги таълим ва тарбия сифатини тубдан яхшилаш бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади. Боғча қамровини кенгайтириш бўйича хусусий секторга қўшимча шароитлар яратилади — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍29😱3🕊3💯3⚡2👏1
⚡️«Туғруқ комплексларида ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади», — Шавкат Мирзиёев
«Келаси икки йилда ҳар бир оилавий поликлиника ва шифокор пунктига энг керакли ускуна ва жиҳозлар етказиб берилади, экспресс лабораториялар тўлиқ янгиланади.
Кейинги йили қўшимча 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалари, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилади.
Шу билан бирга, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади.
Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади», — Президент.

👍30🕊2💯2🥰1
“Наврўз байрамигача жамоат транспорти учун 2 мингта автобус олиб келамиз. Шунақа қилмасак бўлмайди, одамлар қийналаяпти” — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍30💯5⚡2🔥2🥰1
«Маҳалла бюджети» тизими жорий этилади
«2023 йилда аҳоли томонидан таклиф берилган сув, электр, йўл, мактаб каби лойиҳалар учун қарийб 3 баробар кўп, яъни 8 триллион сўм йўналтирилади.
Ҳар бир маҳалла ўзининг кутубхонаси, спорт майдончасига эга бўлиши зарур.
Маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун, “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади.
Бунинг учун, 1 январдан бошлаб, мол-мулк ва ер солиқларининг бир қисми маҳалланинг ўзида қолади», — Шавкат Мирзиёев.

👍41👏3🕊3⚡2💯2
⚡️Ўзбекистонда янги уй-жойлар қуриш ҳажмлари 1,5 баробарга оширилади — Президент мурожаатномаси
@segmentuz
@segmentuz
👍21⚡4👏4💯3🕊2❤1