Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланиш арафасида

@segmentuz
👍30💯2🔥1😱1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

▪️ Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;

▪️ Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилинг.

@segmentuz
👍26😱1🤩1
⚡️ Ўзбекистоннинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 80 млрд доллардан ошди — Президент

@segmentuz
👍23👏2
«Тараққиёт — фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍27
«Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик.

Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍39👏2
Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍25
Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!

@segmentuz
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.

@segmentuz
👍74👏75😱53🔥3🕊2
Шавкат Мирзиёев: «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!»

@segmentuz
💯27🔥7👍2
❗️Қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍29👏2🎉2
⚡️ Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади — Шавкат Мирзиёев

Давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар кўп. Бюрократия деган бало оёғимиздан боғлаган.

@segmentuz
👍55👏6😱4❤‍🔥2🥰2💯21
⚡️ Ўзбекистонда давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 30-35%гача қисқартирилади — Шавкат Мирзиёев

“Албатта, ким ишлайди, дейишингиз мумкин. Топилади ишлайдиганлар. Давлат ташкилотлари ва штатлар қисқартирилиши ортидан тежаб қолинган маблағлар ижтимоий соҳаларга йўналтирилади, давлат хизматчилари маошлари оширилади. Шунга яраша масъулияти ҳам оширилади”, — деди Президент.

@segmentuz
👍43😱122
⚡️ Қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади — Президент

▪️ Давлат раҳбари маъмурий ислоҳотларнинг яна бир қатор жиҳатларини очиқлади. Хусусан:

вазир ўз тизимига ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли ишлатиш бўйича биринчи бўлиб ўзи жавоб беради;

вазирларнинг сиёсий масъулияти оширилиб, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётига оид муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар бевосита вазирлар иштирокида коллегиал ҳал этилади;

вазир ҳар йил бошида жамоатчилик олдида соҳадаги режаси ва йил якуни билан эса унинг натижаси бўйича ҳисобот беради;

қайси вазир ўз ишини эплай олмаса, истеъфога чиқади;

маъмурий ислоҳотларнинг иккинчи босқичи сифатида келгуси йилда ҳудудлардаги бошқарув тизими ҳам ислоҳ қилинади.

@segmentuz
👍19👏18🥰2🕊21🔥1
⚡️ Президент: кўп вазирлар ўзгаради

«Ҳар бир вазирлик
тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади», — Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍44🕊21🔥1💯1
⚡️«Бундан буён давлат лавозимларига фақат танлов асосида ишга қабул қилинади», — Шавкат Мирзиёев

Президентнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасидан

@segmentuz
👍29🥰3😱2🤩2🕊2
⚡️«Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади», — Президент

«Бу йил “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги янги Қонунни қабул қилдик. Бундан буён давлат лавозимларига фақат конкурс асосида ишга қабул қилинади.

Барча раҳбарлар фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаб борилади. Ҳар йили 500 нафар мутахассисни энг нуфузли хорижий олийгоҳ ва марказларда ўқитиб келамиз.

Келаси икки йилда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлигига республика идораларида юқори лавозимларда ишлаган, билимли ва тажрибали кадрлар қўйилади.

Янги йилдан бошлаб ҳар бир ҳоким ўз туманига 40-50 миллион доллар хусусий инвестицияларни олиб келиши керак бўлади», — Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍22🕊3💯3🔥1🥰1
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида Республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.

@segmentuz
👍31👏51🥰1🕊1💯1
«Биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратамиз» — Президент

@segmentuz
👍34👏5🕊32🥰2
«Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.

Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман», — Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍37🕊4💯31
«Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.

Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишни мажбур қилиш керак», — Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
👍374👏3🕊2💯2🥰1