Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Экологик партия ўзига янги раис сайлади

Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойкулович номзоди кўриб чиқилиб, очиқ овоз бериш йўли билан сайланди.

А.Хамзаев томонидан 17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.

@segmentuz
Қозоғистон Президенти Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 21-22 декабрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами қабул қилиниши кутилмоқда.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан тўғри жонли эфирда намойиш этилади.

@segmentuz
Электромобиллар ва гибрид автомобиллар 2030 йил 1 январгача божхона божидан озод этилади — Президент қарори

Президент қарорига кўра, электр энергияси манбаларида ҳаракатланувчи транспортлар ҳамда ички ёнув двигатели ва ташқи электр манбаи орқали зарядланувчи электр мотори ёрдамида ҳаракатланувчи транспортларни саноат усулида ишлаб чиқаришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

2030 йил 1 январгача:

республикада ишлаб чиқарилган электромобиллар ва гибрид автомобиллар утилизация йиғимидан озод этилади;

хориждан олиб келинадиган электромобилларнинг ва гибрид автомобилларнинг бутловчи қисмлари, хомашё ва материаллар, ускуналар ва технологик жиҳозларни, шу жумладан сервис хизмати кўрсатиш учун эҳтиёт қисмлари божхона божидан озод этилади;

республикада ишлаб чиқарилган ва ички бозорда сотилган, электромобиль ва гибрид автомобилларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган БҲМнинг 1200 бараваридан ошмайдиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин 10 фоиз пунктидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун кредит муддатининг дастлабки 36 ойи давомида компенсация тўланади.

Электромобиллар ва гибрид автомобилларда йўловчиларни ташиш хизматларини кўрсатувчилар 2030 йил 1 январгача лицензия варақалари берилганлиги учун давлат божини тўлашдан озод этилади.

2023 йил 31 январгача Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошида Электромобиллар ва уларнинг инфратузилмаси бўйича илмий тадқиқот лабораторияси ташкил этилади.

@segmentuz
2022/2023 ўқув йили учун ОТМларда магистратура қишки қабули 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) давом этади. Талабгорлар magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.

@segmentuz
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси бошланади

Айни вақтда Мурожаатнома бошланишидан олдинги жараёнлар тўғридан тўғри эфирда намойиш этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мурожаатномани МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда президентнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан тўғри жонли эфирда кўриш мумкин.

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланиш арафасида

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

▪️ Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;

▪️ Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилинг.

@segmentuz
⚡️ Ўзбекистоннинг йиллик ялпи ички маҳсулоти 2022 йилда 80 млрд доллардан ошди — Президент

@segmentuz
«Тараққиёт — фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
«Биз, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдорини минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқдик.

Мисол учун, 2017 йилда кам таъминланган 500 минг оила ижтимоий ёрдам олган бўлса, бугунга келиб 2 миллиондан ортиқ оилаларга кўмак берилмоқда.

Ажратилаётган маблағлар эса, 7 баравар кўпайтирилиб, йилига 11 триллион сўмга етди.

Биз иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорини, аҳоли жон бошига даромадларни ошириш сиёсатини изчил давом эттирамиз.

Ҳар бир рақам ортида машаққатли меҳнат ётибди», — деди Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев: «Таълим сифатини ошириш — Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!»

@segmentuz
❗️Қўл бошқарувидан тизимли бошқарувга ўтиш вақти келди — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
⚡️ Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади — Шавкат Мирзиёев

Давлат аппаратида такрорланиш кўп, кераксиз штатлар кўп. Бюрократия деган бало оёғимиздан боғлаган.

@segmentuz