❗️Баъзи манбаларда тарқалаётган тиббиёт муассасалари ерлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жавоби қатъий: на вазирликда, на вазирда ер бериш ва ажратишга қонуний ваколат йўқ — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
@segmentuz
@segmentuz
👍29❤3⚡2❤🔥1🔥1👏1😱1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Динимизда пора берувчи ҳам, олувчи ва воситачи ҳам лаънатланган» — Муфтий коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди
«Пора нима деб аталмасин, барибир поралигича қолаверади. Ҳозир ҳеч ким билмаяпти дея одамларни алдаб, танишларим орқали қонунни четлаб ўтяпман, деб ўйлашимиз мумкин. Қиёматда бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло қўлимизга ҳамма нарса ёзилган китобимизни берганида «дод» деймиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз», – дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.

👍60❤🔥2🕊2💯2❤1⚡1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойга газ экспорт қилиш тўхтатилган, кўпроқ газ импорт қилиш учун музокаралар олиб борилмоқда
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Беҳзод Норматовнинг маълум қилишича, табиий газ билан боғлиқ мавжуд ҳолатни яхшилаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилмоқда:
1️⃣ Газни Хитойга экспорт қилиш тўхтатилган. Бўш қолган ҳажм ички бозорга йўналтирилган;
2️⃣ Импорт ҳажмлари сақланиб турибди ҳамда импорт ҳажмини ошириш борасида музокаралар олиб борилмоқда;
3️⃣ Катта ҳажмда газ истеъмол қиладиган — «Максам Чирчиқ», «Фарғонаазот» заводлари тўлиқ тўхтатилди. Шунингдек, «Навоийазот» заводининг асосий ишлаб чиқариш қувватлари ҳам тўхтатилган. Бундан бўшаган ҳажмлар аҳолига йўналтирлган;
4️⃣ Метан «заправка»ларнинг фаолияти режа асосида тўхтатилмоқда. Негаки, «заправка»ларнинг жойлашган жойи аҳолига газ етказиб беришда ҳалақит қилгани боис, газ истеъмоли авжига чиққан паллада тўхтатилди. «Заправка»ларнинг иш режимини тўхтатиш жараёни ҳаво ҳарорати яхшиланиб боргани сайин қисқариб боради.

👍61😱8🎉3❤🔥2⚡2🔥2👏2
Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда ўтказилмоқда.
Унда қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

👍70😱13❤🔥1⚡1👏1🎉1🤩1💯1
«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноий иш қўзғатилади» — Сардор Умурзоқов
@segmentuz
@segmentuz
👍100👏15💯7😱3🤩3❤🔥1⚡1🥰1🎉1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади
Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади:
➖Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).
➖Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).
➖Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.
▪️️Батафсил

👍56😱4❤🔥3👏2🔥1🕊1💯1
❗️Ҳафта охирига келиб ҳарорат кечаси 0 даража совуқ, кундуз эса ҳаво 7-10 даража илиқ, баъзи жойларда 14 даражагача исийди — «Ўзгидромет»
@segmentuz
@segmentuz
👍67❤2🕊1💯1
❗️Асака ва Бешариқ туманларида аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда
Андижон ва Фарғона вилоятларининг ушбу туманларида мавжуд 139 та маҳалла, 95 мингта хонадон, 867 та ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ўрганилиб, 16 мингдан зиёд муаммо жойида ҳал этилди.
Шунингдек:
➖ 116 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини бошлаш ва ривожлантириш учун бепул ускуна ва жиҳозлар берилди;
➖ 79 нафар ёшларга контракт тўлови учун 158 млн. сўм маблағ ажратилди, 83 нафар ёшга 1 млн. сўмдан моддий ёрдам берилди;
➖ 233 фуқаронинг бандлиги таъминланди, 18 та оғир аҳволдаги оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди;
➖ 56 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари етказиб берилди, 17 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳлари белгиланди, 84 нафар фуқарога амалиёт ва даволаниш учун йўлланмалар берилди;
➖ 26 та маҳаллада ички йўллар таъмирланди;
➖ 10 км.дан зиёд сим-кабеллар тармоғи тортилиб, 342 дона темир-бетон устунлар, 11 та янги трансформатор ўрнатилди;
➖ 9 та маҳаллада 3 та янги сув насоси, 2 та сув минораси ўрнатилди, 143 та хонадон сув тармоғига уланди;
➖ 17 мингдан зиёд газ баллони алмаштирилиб, 353 тонна суюлтирилган газ аҳоли хонадонларига етказилди.

👍42👏5😱2🤩2🕊2
«Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча АЁҚШларда 13 декабрдан бошлаб АИ-80 маркали бензиннинг бир литри 5700 сўмдан сотилади — Манба
@segmentuz
@segmentuz
👍76👏13😱8😍6🔥1🎉1🕊1💯1
❗️2023 йил 1 апрелга қадар:
“Ўзнефтгазинспекция” ва “Ўзэнергоинспекция” томонидан, истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилмоқда — Президент қарори

👍44🔥1
❗️2023 йил 1 мартга қадар АИ-80 бензини учун истисно тариқасида, акциз солиғи «ноль» ставкада қўлланилади — Президент қарори
@segmentuz
@segmentuz
👍53⚡1🥰1🕊1
Президент фармони билан бир гуруҳ шахслар Биринчи ҳамда Иккинчи даражали Давлат мукофотлари билан тақдирланди
Биринчи даражали Давлат мукофотлари билан:
➖ фан ва техника соҳасида:
Санакулов Кувандик, Снитка Николай Павлович, Усманов Рустамжон, Эргашев Улугбек Абдурасулович, Мустакимов Отабек Маннабиевичга – “Технологик ва ишланиши мураккаб бўлган олтин таркибли маъданларни қайта ишлаш ва ўзлаштиришнинг комплекс технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш” бўйича илмий-амалий ишланмаси учун;
➖ адабиёт соҳасида:
Каримов Наим Фатиховичга – “Абдулла Қодирий замондошлари” асари учун;
➖ санъат ва меъморчилик соҳасида:
Аликулов Алишер Махмудовичга – Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий илмий-тадқиқот маркази ҳамда Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида жойлашган “Шон-шараф” музейида ишланган маҳобатли рангтасвир асарлари учун.
Иккинчи даражали Давлат мукофотлари:
➖ фан ва техника соҳасида:
Квинт Владимир Львовичга – “Амир Темурнинг стратегик етакчилиги: “Тузуклар”га изоҳлар” илмий монографияси учун;
➖ санъат ва меъморчилик соҳасида:
Миртаджиев Джалалитдин Турсуновичга (марҳум) – мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ва бир қатор хорижий мамлакатларда ишланган ҳайкалтарошлик асарлари учун;
Мухаммеддинов Нажимаддинга – “Гулла-яшна, Ўзбекистоним!” симфоник поэмаси, “Айжамал” балети ва “Гулойим” операсига ёзилган мусиқий композициялари учун берилди.

👍51⚡1🥰1🕊1
⚡️Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.
Таътил 14 календарь кун давом этади ва III чорак 2023 йилнинг 11 январидан бошланади.

👍38👏5❤2