Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди

Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида «Туркманэнерго» корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 1718 млн кВт-соатдан 2021 млн кВт-соатга оширилди.

@segmentuz
👍54😱43❤‍🔥11👏1💯1
Республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1 000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

@segmentuz
👍28👏4😱421❤‍🔥1💯1
Газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Ўзбекистон бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти. Бу ҳақда Сардор Умрзоқов раислигида бўлиб ўтаётган Республика штабининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

@segmentuz
👍30😱53❤‍🔥3🔥31🕊1💯1
Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга оид ишлар ҳисоботи билан танишди.

@segmentuz
👍31🔥5😱4💯2❤‍🔥11🕊1
❗️Сардор Умрзоқов: «Энерготаъминот бўйича вазиятни шу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди, айримлари орамизда ўтирибди»

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталофат ўтказиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

@segmentuz
👍82👏7🤩64🔥42❤‍🔥1😱1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитаси божхона органларида ҳалол, пок ва виждонан хизмат қилаётган ходимларига бағишлаб мусиқий клип тақдим этди.

@segmentuz
👍20😱8💯5❤‍🔥3👏32🔥21🕊1
⚡️Акциз солиғи бекор қилиниши муносабати билан АЁҚШларда АИ-80 бензин нархи 5500 сўмга тушиши кутилмоқда — Энергетика вазирлиги

@segmentuz
👍66😱9👏4🎉3❤‍🔥111🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун

@segmentuz
17👍10🕊4🎉3❤‍🔥1👏1🤩1
❗️Баъзи манбаларда тарқалаётган тиббиёт муассасалари ерлари билан боғлиқ масалалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жавоби қатъий: на вазирликда, на вазирда ер бериш ва ажратишга қонуний ваколат йўқСоғлиқни сақлаш вазирлиги

@segmentuz
👍2932❤‍🔥1🔥1👏1😱1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Динимизда пора берувчи ҳам, олувчи ва воситачи ҳам лаънатланган» — Муфтий коррупционерларни бошқаларнинг мулкини ейиш гуноҳидан огоҳлантирди

«Пора нима деб аталмасин, барибир поралигича қолаверади. Ҳозир ҳеч ким билмаяпти дея одамларни алдаб, танишларим орқали қонунни четлаб ўтяпман, деб ўйлашимиз мумкин. Қиёматда бундай бўлмайди. Аллоҳ таоло қўлимизга ҳамма нарса ёзилган китобимизни берганида «дод» деймиз, лекин ҳеч нарса қилолмаймиз», – дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.

@segmentuz
👍60❤‍🔥2🕊2💯211👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойга газ экспорт қилиш тўхтатилган, кўпроқ газ импорт қилиш учун музокаралар олиб борилмоқда

«Ўзтрансгаз» АЖ бошқарув раиси Беҳзод Норматовнинг маълум қилишича, табиий газ билан боғлиқ мавжуд ҳолатни яхшилаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилмоқда:

1️⃣ Газни Хитойга экспорт қилиш тўхтатилган. Бўш қолган ҳажм ички бозорга йўналтирилган;

2️⃣ Импорт ҳажмлари сақланиб турибди ҳамда импорт ҳажмини ошириш борасида музокаралар олиб борилмоқда;

3️⃣ Катта ҳажмда газ истеъмол қиладиган — «Максам Чирчиқ», «Фарғонаазот» заводлари тўлиқ тўхтатилди. Шунингдек, «Навоийазот» заводининг асосий ишлаб чиқариш қувватлари ҳам тўхтатилган. Бундан бўшаган ҳажмлар аҳолига йўналтирлган;

4️⃣ Метан «заправка»ларнинг фаолияти режа асосида тўхтатилмоқда. Негаки, «заправка»ларнинг жойлашган жойи аҳолига газ етказиб беришда ҳалақит қилгани боис, газ истеъмоли авжига чиққан паллада тўхтатилди. «Заправка»ларнинг иш режимини тўхтатиш жараёни ҳаво ҳарорати яхшиланиб боргани сайин қисқариб боради.

@segmentuz
👍61😱8🎉3❤‍🔥22🔥2👏2
Газ ва электр муаммоси бўйича қонунбузилишга йўл қўйган айрим раҳбарлар қамоққа олинган

Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан мутаносиб таъминлаш масалалари бўйича Республика штабининг навбатдаги йиғилиши Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раҳбарлигида танқидий руҳда ўтказилмоқда.

Унда қонунбузилишга ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган соҳа раҳбарларидан айримларга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва қамоққа олингани маълум қилинди.

@segmentuz
👍70😱13❤‍🔥11👏1🎉1🤩1💯1
«Агар бошқа ҳудудлардаги масъуллар ҳам бундан тўғри хулоса чиқармаса ва қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйса, уларга ҳам, албатта, худди шундай жиноий иш қўзғатилади» — Сардор Умурзоқов

@segmentuz
👍100👏15💯7😱3🤩3❤‍🔥11🥰1🎉1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Халқаро рейтингларга кирган ОТМни тугатган ёш кадрларга 12 млн. сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади

Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, халқаро рейтингларга кирган хорижий ОТМларни тамомлаган ёш мутахассисларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қуйидаги миқдорида устама тўланади:

Рейтингда 1-100-ўрин: бакалавр — БҲМнинг 30 баробари (9 млн. сўм), магистратура — 40 баробари, (12 млн. сўм), илмий даража учун — 75 баробари (22,5 млн. сўм).

Рейтингда 101-300-ўрин: бакалавр — 20 баробари (6 млн. сўм), магистратура 30 баробари (9 млн. сўм), илмий даража учун — 60 баробари миқдорда (18 млн.сўм).

Рейтингда 301-500-ўрин: бакалавр — 15 баробари (4,5 млн. сўм), магистратура — 20 баробари (6 млн. сўм) ва илмий даража учун — 50 баробари миқдорида (15 млн. сўм) устама берилади.

▪️️Батафсил

@segmentuz
👍56😱4❤‍🔥3👏2🔥1🕊1💯1
❗️Ҳафта охирига келиб ҳарорат кечаси 0 даража совуқ, кундуз эса ҳаво 7-10 даража илиқ, баъзи жойларда 14 даражагача исийди — «Ўзгидромет»

@segmentuz
👍672🕊1💯1
❗️Асака ва Бешариқ туманларида аҳоли муаммолари ўз ечимини топмоқда

Андижон ва Фарғона вилоятларининг ушбу туманларида мавжуд 139 та маҳалла, 95 мингта хонадон, 867 та ижтимоий соҳа объектлари ҳолати ўрганилиб, 16 мингдан зиёд муаммо жойида ҳал этилди.

Шунингдек:

116 нафар “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган хотин-қизларга ўз тадбиркорлигини бошлаш ва ривожлантириш учун бепул ускуна ва жиҳозлар берилди;

79 нафар ёшларга контракт тўлови учун 158 млн. сўм маблағ ажратилди, 83 нафар ёшга 1 млн. сўмдан моддий ёрдам берилди;

233 фуқаронинг бандлиги таъминланди, 18 та оғир аҳволдаги оилаларнинг хонадонлари таъмирлаб берилди;

56 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга реабилитация воситалари етказиб берилди, 17 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳлари белгиланди, 84 нафар фуқарога амалиёт ва даволаниш учун йўлланмалар берилди;

26 та маҳаллада ички йўллар таъмирланди;

10 км.дан зиёд сим-кабеллар тармоғи тортилиб, 342 дона темир-бетон устунлар, 11 та янги трансформатор ўрнатилди;

9 та маҳаллада 3 та янги сув насоси, 2 та сув минораси ўрнатилди, 143 та хонадон сув тармоғига уланди;

17 мингдан зиёд газ баллони алмаштирилиб, 353 тонна суюлтирилган газ аҳоли хонадонларига етказилди.

@segmentuz
👍42👏5😱2🤩2🕊2