Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Йил якунига қадар барча вакант лавозимлар очиқ ягона электрон платформасига жойлаштирилади. Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун шу пайтгача талаб этилган 16 та ҳужжат сўралмайди. Барча жараёнлар электрон шаклга ўтказилади.

@segmentuz
👍70👏7🎉43🕊3😱2😍2🔥1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Очиқ танлов тизими ишга киришни осонлаштирмайди, бу тизим бюрократияни йўқотади, рақобатни эса кучайтиради — Отабек Хасанов, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

«Бўш лавозимга танловда иштирок этиш учун энди 16 та ҳужжат сўралмайди, барча жараёнлар электрон шаклда амалга оширилади. ...Энди сиз фақатгина қайсидир университетни битириб келганингиз учун ишга кирмайсиз ёки сизни қаердадир ишлаб келганингиз учун ишга олишмайди. ... 5 йил олдин 57 минг киши олий таълим муассасасини битирарди, бугун 170 мингга яқин битиряпти, бозорга олий маълумотли кўп кириб келяпти.

...Авваллари битта ўринга бир киши ҳужжат топширарди, чунки қолганлар билмасди бўш иш жойи борлигини, ҳозир эса битта вакант ўринни танловга берсак 30-40 киши топширяпти. Энди давлат хизматида ҳам танлаш имконияти бўлиши керак»

@segmentuz
👍57👏8😱7🤩41🥰1🎉1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барибир танлов асосида ишга қабул қиламиз. Шуни ҳамма билиши керак — Шавкат Мирзиёев

Ёш мутахассисларни танлаш дастури эълон қилиниб, унинг доирасида вазирлик ва ҳокимлик тизимида стажировка ўтаган қобилиятли битирувчи ёшлар давлат хизматига танлов асосида қабул қилинади.

@segmentuz
👏56👍30😱8💯5🎉3🕊32😍2
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Шавкат Мирзиёев:

Биз яқинлашиб келаётган янги – 2023 йил учун улкан дастур ва режаларни тузмоқдамиз. Конституциямизда белгилаб олаётган эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни, миллатлар ва динлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш, янги уй-жойлар барпо этиш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича катта-катта вазифалар бу дастурларда ўзининг аниқ ифодасини топмоқда.

@segmentuz
👍55😱7🔥3🎉21
❗️Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан Шавкат Мирзиёев афв тўғрисидаги ҳужжатни имзолади.

Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор тузалиш йўлига қайтган 400 га яқин маҳкум афв этилмоқда.

@segmentuz
👍30👏5😱51🔥1🕊1
Энергетика соҳасидаги айрим раҳбарларга интизомий жазо чораси қўлланилди

Камчиликларга йўл қўйганлиги учун, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раиси Дадажон Исакулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” филиали директори Анвар Музапов ва “Тошшаҳарнур” ДУК директори Умидбек Ражабовга ҳайфсан берилди.

@segmentuz
👍53👏10🔥6😱6🤩5💯32🕊21🥰1
⚡️2023 йил 1 мартга қадар давлат идоралари тасарруфидаги сиқилган газда ҳаракатланадиган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланди, улар бензинга ўтказилади.

❗️2 ой муддатга АИ-80 бензини импорти учун акциз солиғи ва уни чакана сотиш учун акциз солиғини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатиб турилади.

Биржа сотувларига қўйилаётган АИ-80 бензининг кунлик ҳажми оширилади.

@segmentuz
👍42👏7💯52🔥2🤩2
Табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади

Йиғилишда бир қатор қўшимча чоралар белгиланди:

барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилишни тақиқланади;

табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.

@segmentuz
👍58👏7🎉5🥰21🕊1
Бош вазир бошчилигида Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилди

Президент топшириғига асосан, Бош вазир бошчилигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энергия муаммоларини тезкор ўрганиш ва ҳал қилиб бориш бўйича Ҳукумат ишчи гуруҳи тузилади.

Ишчи гуруҳ:

республика ҳудудида энергия тақчиллиги муносабати билан юзага келган вазиятни қисқа муддатларда чуқур таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тезкор чоралар кўриб бориш;

электр энергияси ва газни биринчи навбатда аҳолига етказиб бериш заруриятини эътиборга олган ҳолда, мавжуд энергия ресурсларини мувозанатли тақсимлаб бориш ва ушбу жараённи қатъий назорат қилиш;

электр энергияси ва газ тақчиллиги шароитида муқобил энергия маҳсулотлари билан аҳолини ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз таъминлаш ишларини жадаллаштириш;

ижтимоий объектлар, жумладан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш юзасидан зарур маблағлар ажратиб бориш ва уларнинг мақсадли ишлатилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

энергия тақчиллиги ва унинг оқибатида юзага келадиган салбий оқибатлар, айниқса иқтисодиётга таъсирини камайтириш мақсадида, комплекс чора-тадбирлар кўриш юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун киритиш вазифаси юклатилади.

@segmentuz
👍62👏4😱3🕊3😍3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Асосий қонунига 30 йил тўлди. Конституция куни муборак бўлсин, азиз ватандошлар!

@segmentuz
👍334🕊3🥰2👏21❤‍🔥1🤩1💯1
❗️Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича “100 нафар илғор етакчи” дастури ташкил этилади

Президентнинг “Истиқболли бошқарув кадрларини саралаб олиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

▪️ Лойиҳага мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб:

▫️ дастур доирасида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари танлов асосида саралаб олинади, улар базавий ҳисоблаш миқдори 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, махсус ўқув дастури асосида ўқитилади, маҳаллий ва хорижий стажировкага юборилади;

▫️ дастурда олий маълумотга ва тегишли соҳада камида беш йил иш тажрибасига эга, 25 ёшдан 40 ёшгача бўлган (40 ёш ҳам қўшилган ҳолда) Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши мумкин;

▫️ дастурни муваффақиятли якунлаган ғолиблар миллий кадрлар захирасига киритилади ҳамда раҳбарлик лавозимларига тавсия этиб борилади.

Лойиҳа муҳокамаси шу йилнинг 16 декабрига қадар давом этади.

@segmentuz
👍74💯43🥰3👏3😱3❤‍🔥1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича Президент хабардор қилинаяптими?

Ушбу саволга энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев жавоб қайтарди

“Энергетика соҳасидаги вазият бўйича ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда.

Президентимиз томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда.

Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва импорт ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган”, — деди Ш.Ходжаев.

@segmentuz
👍41🤩3🕊32❤‍🔥1🔥1👏1
Туркманистондан электр энергияси импортининг кунлик ҳажми оширилди

Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш ҳажмини ошириш мақсадида «Туркманэнерго» корпорациясидан импорт амалиётининг суткалик 1718 млн кВт-соатдан 2021 млн кВт-соатга оширилди.

@segmentuz
👍54😱43❤‍🔥11👏1💯1
Республика аҳолисининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида АИ-80 маркали бензиннинг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 850 тоннадан 1 000 тоннага, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 30 тоннадан 50 тоннага оширилмоқда.

@segmentuz
👍28👏4😱421❤‍🔥1💯1
Газ қувурларида босимнинг меъёрдан пастлиги сабабли Ўзбекистон бўйича жами 462 та маҳалладаги қарийб 62 мингта хонадонга табиий газ етиб бормаяпти. Бу ҳақда Сардор Умрзоқов раислигида бўлиб ўтаётган Республика штабининг навбатдаги йиғилишида маълум қилинди.

@segmentuz
👍30😱53❤‍🔥3🔥31🕊1💯1
Шавкат Мирзиёев коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга оид ишлар ҳисоботи билан танишди.

@segmentuz
👍31🔥5😱4💯2❤‍🔥11🕊1
❗️Сардор Умрзоқов: «Энерготаъминот бўйича вазиятни шу даражага олиб келганлар сувдан қуруқ чиқиб кетмайди, айримлари орамизда ўтирибди»

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов бошчилигида қишни беталофат ўтказиш бўйича навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

@segmentuz
👍82👏7🤩64🔥42❤‍🔥1😱1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши кураш куни муносабати билан Давлат божхона қўмитаси божхона органларида ҳалол, пок ва виждонан хизмат қилаётган ходимларига бағишлаб мусиқий клип тақдим этди.

@segmentuz
👍20😱8💯5❤‍🔥3👏32🔥21🕊1