❗️ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.
Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.
Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масалаласи ва Сўх туманидаги “Чашма” булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.
Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган.
❗️ Умуман айтганда, чегара чизиғини делимитация қилишни якунига етказиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди.
Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилади. 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлади.
@segmentuz

👍33👏2😱1🤩1🕊1
Оққўрғонда аҳолининг муаммолари манзилли ҳал қилинади
Аввал хабар берилганидек, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.
Туман аҳолиси билан мулоқот жараёнида асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволда бўлган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга қаратилмоқда.
Бугуннинг ўзида:
➖ “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 70 ёшли оғир ижтимоий аҳволдаги Владимир Вятчинин даволаниши учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасига ётқизилди;
➖ “Маданият” маҳалласидаги Адҳам Мамазоитов хонадонига 40 метр қувур тортилиб, табиий газ таъминотига улаб берилди;
➖ ҳудудда ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида амбулатор шароитдаги 36 нафар беморга дори-дармон етказилди;
➖ “Мустақиллик” маҳалласидаги эскирган симёғоч бетон устунларга алмаштирилди;
➖ “Ёшлик” маҳалласи Замаҳшарий кўчасидаги сув қувурлари таъмирланиш ишлари бошланди.
Келгуси йил дастурига киритиш орқали:
➖ “Сувти” маҳалласидаги яроқсиз кўприк таъмирланиши билан камида 400 нафар аҳолини ўйлантираётган муаммо ҳал қилинади;
➖ “Хонобод” маҳалласидаги 1960 йилда қурилган 450 ўринли 9-сонли мактабга (ҳозирда 820 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда) 320 ўринли қўшимча бино қурилади;
➖ “Маданият” маҳалласидаги 22, 27, 47, 50-сонли мактабларнинг спорт залларини реконструкция қилиш, маҳалланинг ички йўлларини таъмирланади;
➖ “Қўштамғали” маҳалласидаги 500 та яроқсиз симёғочлар бетон устунларга алмаштирилади.
Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

👍32👏4⚡2🥰1
Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келиши арафасида ФВВ аҳолидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишни сўраб қолади:
➖ носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;
➖ иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг ва дудбурон орқали ҳаво тортиш кучига алоҳида аҳамият қаратинг;
➖ хонани вақти-вақти билан шамоллатинг ва шамоллатиш каналларига алоҳида эътибор қаратинг;
➖ иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;
➖ ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;
➖ иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг;
➖ ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг.

👍23⚡1🥰1😱1🕊1💯1
❗️Болиев Жаҳонгир Абдахатович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍23👏5🔥2😱2
Жорий йилнинг ноябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
@segmentuz
@segmentuz
👍23👏2😱2🕊2💯2
Янгиланаётган Оққўрғон
Президент топшириғига мувофиқ, янги тажриба асосида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари билан ишлаш ва уни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилади.

👍29🤩2🔥1🥰1👏1😱1🎉1
ПҚ-323 Қарор таълим кредити.pdf
1.5 MB
Таълим кредити кимларга берилади?
Президент қарори (ПҚ-323-сонли) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва у билан тасдиқланган Низомга ўзгартиришлар киритилди.
▪️ Эндиликда, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари* бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.
* таълим ташкилотлари — Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ундан ортиқ ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари).

👍39⚡1🔥1🥰1🕊1
Қишлоқларда ётиб ишлаётган масъуллар. Аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янги тизими Оққўрғонда синовдан ўтказилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилмоқда. У тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон туманида синовдан ўтказилмоқда.
Янги тизимга кўра, президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.
▪️ Батафсил — Kun.uz

👍52👏3💯2🥰1😱1🎉1
❕Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар
▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.
▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.
▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.
▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.
▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.
▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.
▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.
▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.
▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.
▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.
▪️«Мозийга саёҳат» дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.
▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

👍28🤩1🕊1💯1
Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга жорий йилнинг 22 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маҳаллий қатнов чипталари учун 50% чегирмалар эълон қилинди.
Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки электрон сайтдан фойдаланиш мумкин.

👍27🎉3❤2🔥1🤩1🕊1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47⚡2🤩2🔥1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар
➖ Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;
➖ Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;
➖ Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;
➖ Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;
➖ Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;
➖ Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;
➖ Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;
➖ PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;
➖ Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;
➖ Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;
➖ Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;
➖ Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;
➖ Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;
➖ Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;
➖ Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

👍57❤3👏2⚡1🔥1🤩1💯1