Segment.uz
67.9K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
67 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Тошкентда ЮНЕСКОнинг Кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим беришга бағишланган Бутунжаҳон конференцияси бўлиб ўтмоқда.

Конференция очилишида Шавкат Мирзиёев ҳамда ЮНЕСКО Бош котиби Одрэ Азуле нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбарининг нутқидаги айрим маълумотлар:

юртимизда 3 миллионга яқин мактабгача ёшдаги болалар бор;

яқин ўтмишда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 27 фоизга тушиб қолган эди;

сўнгги йилларда боғчаларда таълим ва тарбия оладиган болалар сонини 600 мингдан 2 миллионга етказилиб, қамров кўлами 70 фоизга чиқди;

2025 йилда бу кўрсаткични 80 фоизга етказиш режалаштирилган.

@segmentuz
👍40🎉2
Президент фармони билан Турсинхан Худайбергенов Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари буйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

У маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини бажарувчиси лавозимидаги фаолиятини давом эттиради.

@segmentuz
👍71🔥4😱4🎉2🤩21
Акбар Ташкулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди.

Бунга қадар у Тошкент давлат юридик университети ректори эди.

@segmentuz
👏55👍35😱6❤‍🔥11🎉1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлисида нутқ сўзлади.

Унда Ўзбекистон президенти хорижий инвесторларни амалий ҳамкорлик лойиҳаларида фаол иштирок этишга чақирди.

@segmentuz
👍34🎉21🤩1💯1
⚡️ Доктарантура ва магистратурага топшираётган талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш тестига (CEFR) рўйхатдан ўтиш 3 кунга узайтирилди.

Талабгорлар my.gov.uz сайти орқали 19 ноябрга қадар рўйхатдан ўтиш мумкин.

Тест синовлари 26 ва 27 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

@segmentuz
👍341😱1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бу келишувларга ҳозир эришмасак, кейин жуда қийин бўлади... Ўзбеклар биздан 30 йил ўтиб кетган. Биз эса қичқиришдан бошқа нарсани билмаймиз» — Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегаралари тўғрисидаги шартнома ҳақида гапирди.

@segmentuz
👍86😱8🔥5👏54🕊4🎉2
Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 21-22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

@segmentuz
👍46😱7🔥5👏21🥰1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚙 Yangi Chevrolet Tracker - barchasi siz istagandek!

💥Betakror dizayn va zamonaviy komfortni birgalikda his etib manzilingizga xavfsiz yetib olishni istasangiz - yangi Chevrolet Tracker avtomobilini tanlang!

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube | Web
👍13😱9❤‍🔥5🥰2🤩21👏1🎉1💯1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍21👏1😱1💯1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍18🥰31🤩1
Айрим озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божхона имтиёзи муддати узайтирилди

Президент “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Унга кўра импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари учун "ноль" қийматдаги бож ставкаларини қўллаш муддати 2023 йил 1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилди.

Божхона божининг “ноль” ставкалари гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек буғдой уни (ёки жавдар уни)га амал қилади.

@segmentuz
👍321🥰1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан жорий йилнинг 21-22 ноябрь кунлари ушбу мамлакатга ташриф буюради. Тадбирлар дастури билан видеода танишинг.

@segmentuz
👍22🤩21🕊1😍1💯1
Сенат Қирғизистон билан чегарага оид қонунларни маъқуллади

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ўттиз бешинчи ялпи мажлисида сенаторлар Қирғизистон билан чегара ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборига оид иккита қонунни кўриб чиқди ҳамда маъқуллади.

Энди мазкур қонунлар имзолаш учун Президентга юборилади.

@segmentuz
👍19🔥322👏1🎉1💯1
😱Ўзбекистондаги энг арзон автокредитлар рўйхати👇

🤩Ҳатто 0% лиси ҳам бор!
👍68😱14🔥8👏6🎉4🤩4💯21