Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️2023/24 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт йўналишида қуйидаги тоифага кирувчи шахслар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;

Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;

Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;

Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

@segmentuz
👍42🥰2😱1🤩1🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.

Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шу жумладан фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

@segmentuz
👍30
10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади

1 декабрдан бошлаб:

олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;

кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;

олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;

заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;

10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

@segmentuz
👍27😱7
Finance Inquirer нашри RGCA тадқиқоти натижалари ҳамда UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, аксарият ҳудудларда мактабгача таълим билан боғлиқ вазият тўхтаб қолган ёки салбий динамика зонасига ўтган, бир қатор мамлакатларда эса таъсирчан ўсиш кузатилмоқда. Энг ёрқин мисол Ўзбекистон бўлиб, бу ерда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсиш динамикаси кўриб чиқилаётган даврда 59 фоизни ташкил этди.

Мактабгача таълим вазирлиги

@segmentuz
👍58😱11👏4🤩2🎉1
❗️РАСМАН: Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити даврида Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом эттирилади. Таътил берилмайди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

@segmentuz
👍48😱84👏3🤩3
⚡️Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин

Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, “ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

@segmentuz
👍41👏4🔥1
Айрим шахсларнинг халқ таълими тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши мумкин

Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, муқаддам судланган шахсларнинг мактабларда, умуман, умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасига 23 ноябрга қадар таклиф юбориш мумкин.

@segmentuz
👍664
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍26🔥3🎉2👏1
❗️ОТМга ўқишга киришда кимларга имтиёз берилган?

▪️ Коллеж ёки техникумдаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

▪️ Эҳтиёжманд хотин-қизлар учун тавсияномага эга бўлганлар;

▪️ Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга абитуриентлар;

▪️ Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

▪️ Тавсияномага эга ҳарбий хизматчилар;

▪️ Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

▪️ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари

▪️ Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари;

▪️ Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга абитуриентлар;

▪️ Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тавсияномасини қўлга киритганлар;

▪️ Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари;

▪️ «Ниҳол» мукофоти совриндорлари;

▪️ Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

▪️ «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» республика танлови ғолиблари;

▪️ «Ҳамшира» республика танлови ғолиблари;

▪️ Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

▪️ Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган абитуриентлар;

▪️ Халқаро имтиҳон тизимлари сертификатларига эга абитуриентлар;

▪️ Профилактика инспекторлари;

▪️ «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаол аъзолари.

@segmentuz
👍29🥰4😱2
«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони таъсис этилди

Мазкур нишон Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишланади.

Нишон билан Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш каби шарафли вазифаларни амалга ошириб келаётган барча соҳа вакиллари мукофотланиши мумкин.

«Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

@segmentuz
👍56😱3
1 млн доллар эвазига хорижликларга Ўзбекистон фуқаролигини бериш тизими таклиф этилмоқда

Бу бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн доллар сармоя киритган чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахс ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбоби соддалаштирилган тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 23 ноябрга қадар давом этади.

@segmentuz
👍51😱29👏4🤩4
Шавкат Мирзиёев «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» рўйхатидан жой олди.

Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда маданий каби умумий 13 та йўналиш бўйича ўз таъсирига эга бўлган мусулмон шахсларни аниқлаб боради.

Ўз навбатида, ушбу рўйхатдан бир қатор давлат раҳбарлари — Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд, БАА Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ўрин олган.

Маълумот ўрнида, «500 нафар энг нуфузли мусулмонлар» журнали 2009 йилдан буён йилда бир марта нашр этиб келинади.

@segmentuz
👍73👏5🔥3😱211
2023 йил 1 январдан қуйидаги тартиблар бекор қилинади:

◾️ тадбиркорлик субъектининг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда кредиторларни ёзма равишда хабардор қилиш ва оммавий ахборот воситаларида бу ҳақида эълон бериш;

◾️ янги импорт автомобилларини сотиш фақат юридик шахслар –ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг расмий дилерлари томонидан
амалга оширилиши;

◾️ электр энергиясини электр таъминоти шартномасида белгиланган ҳажмлардан (ойлик шартномавий миқдордан) ортиқча истеъмол қилган юридик шахсларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиб қўйиш;

◾️ якка тартибдаги тадбиркор томонидан ёлланган ходимларни Ягона миллий меҳнат тизимида ҳисобга олиш орқали давлат солиқ хизмати органларида алоҳида ҳисобга қўйиш.

Президент фармони

@segmentuz
👍51
⚡️Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 декабрга қадар узайтирилди

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура мутахассисликларига тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини кўчираётган ва тиклаётган талабалар учун белгиланган контракт тўловларини тўлашнинг сўнгги муддати жорий йилнинг 10 декабрига қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Шунингдек, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар, хорижий (филиаллар) ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан ўқишини кўчириётган талабалар учун бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаш ва талабалар сафига қабул қилишнинг сўнгги муддати ҳам 10 декабрь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

@segmentuz
👍39
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍16
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍252🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Имом Бухорий" орденини топширди.

Самарқанд. 2022 йил 10 ноябрь

@segmentuz
👍322