Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида жорий йилнинг октябрь ойида ўтган асосий тадбир ва воқеалар
@segmentuz
@segmentuz
👍44🥰4
Шавкат Мирзиёев ҳузурида иқтисодиёт тармоқларига йўналтирилган имтиёзлар самарадорлиги таҳлили бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Айтилишича, 2021 йилда Ўзбекистонда 51 триллион сўмлик имтиёзлар жорий этилган. Натижада 170 мингта янги тадбиркорлик субъекти очилиб, 500 мингдан зиёд иш ўрни яратилган.
Охирги олти йилда биргина солиқ соҳасида 1,4 мингга яқин имтиёзлар тақдим этилган.
Лекин, жойларда имтиёзлардан самарасиз ёки мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Масалан, давлат бюджетидан 127 турдаги субсидиялар жорий этилган бўлса-да, амалда уларнинг 15 тасидан фойдаланилмаяпти.
Шундан келиб чиқиб, Бош вазир ўринбосари ва молия вазирига барча имтиёз ва субсидияларнинг натижадорлиги кўрсаткичларини белгилаб, улардан самарали фойдаланиш бўйича қатъий назорат тизимини жорий этиш топширилди.
Ҳисоб палатасида мониторинг бўлими ташкил этиб, имтиёзлар самарадорлигини доимий таҳлил қилиб бориш вазифаси қўйилди.
❗️ Солиқ ва божхона имтиёзларини хатловдан ўтказиб, самарасизларини бекор қилиш, хорижий ва маҳаллий инвесторлар учун берилган имтиёзларни бир хиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

👍37👏3⚡1🥰1🕊1💯1
Президент протоколи раҳбари лавозимини эгаллаб келган Улуғбек Курбанов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари — Президент протоколи раҳбари лавозимига тайинланди.
@segmentuz
@segmentuz
👍118👏13🎉6😱3⚡2❤🔥1🤩1🕊1
Шухрат Узаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурор ўринбосари – Ҳарбий прокурор лавозимидан озод этилди.
Унинг ўрнига Хоразм вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келган Ботир Кудратходжаев тайинланди.

👍27⚡1🕊1💯1
❗️Шўрчи ҳокимига ҳайфсан берилди, тумани ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими бошлиғи ишдан олинди
1 ноябрь куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида халқ таълими тизимидаги мавжуд муаммоларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА мухбири хабар бермоқда.
Жумладан, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оддий мактабни ихтисослаштирилган мактабга айлантириш чоғида масъуллар томонидан йўл қўйилган ўзбошимчалик ва ўз ишига совуққонлик жиддий танқид қилинди.
Ишлар тўғри ташкил қилинмаганлиги сабабли ўқувчилар 5-6 километр наридаги мактабга қатнашга мажбур бўлишган. Бу эса ота-оналарнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган.
Бу ўртада мактабнинг собиқ директори ташаббуси билан аҳолининг уйида болаларга дарс ўтиш бошланган.
«Бу нима деган гап?! Инсон қадри шуми? Тошкентда, ёзда салқин, қишда иссиқ кабинетларда ўтирган амалдорлар болалари қишлоқнинг лой йўлларида ҳар куни 10 километрлаб юришига, аҳоли уйларида ўқишига рози бўлишармиди? Яна уйларда таълим бераётган ўқитувчиларга маош ҳам берилмаяпти экан. Ўқитувчининг нима айби бор бу ерда?!», – дея эътироз билдирди Сардор Умурзаков.
Мазкур воқеа ортидан Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойбергановга эса ҳайфсан берилди, ўқувчиларни аҳоли уйларида ўқитишга бош қўшган туман ҳокими ўринбосари ва халқ таълими бўлими мудири лавозимидан озод этилди.

👍69👏8😱4⚡2🎉2🕊2💯2🔥1🤩1
❗️Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига асосан 1 ноябрь куни президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида Қорақалпоғистонда тендер танловларини ўтказиш давом этаётганлиги боис бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш ҳали тўлиқ йўлга қўйилмагани танқид қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминланади.

👍71🥰2👏2⚡1🔥1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда. Жумладан, иш кунини қисмларга бўлиш, сменали иш, мослашувчан иш графиги сингари турлар ходимларга қулайликлар туғдириш мақсадида киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун расман эълон қилинган кундан (28.10.2022 й.) эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.

👍46🕊2🥰1💯1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
👍29😱7🕊2💯2⚡1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати
@segmentuz
@segmentuz
👍45😱9🔥3👏3🥰2🕊1
❗️Ҳоким ёрдамчилари суҳбат асосида ОТМга қабул қилиниши мумкин
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори муҳокамага қўйилди.
▪️Унга кўра, олий маълумотга эга бўлмаган ҳоким ёрдамчилари давлат ОТМларининг иқтисодий таълим йўналишларига ҳокимнинг тавсияси билан давлат гранти асосида сиртқи таълим шаклига суҳбат асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Уларнинг ўқитиш харажатлари Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Қарор муҳокамаси 19 ноябрга қадар давом этиши белгиланган.

👍64😱25🤩5🔥2👏2💯2🕊1
⚡️2023/24 ўқув йилидан бошлаб жисмоний тарбия ва спорт йўналишида қуйидаги тоифага кирувчи шахслар касбий (ижодий) кириш имтиҳонларидан озод қилинади ва уларга максимал балл берилади:
➖ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи фахрий унвонига эга спортчилар;
➖ Халқаро тоифадаги Ўзбекистон спорт устаси ёки халқаро гроссмейстер спорт унвонига эга спортчилар;
➖ Ўзбекистон спорт устаси ёки Ўзбекистон гроссмейстери спорт унвонига эга спортчилар;
➖ Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича республика чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб (1-ўрин) бўлган спортчилар.

👍42🥰2😱1🤩1🕊1
Президент Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президентининг жорий йил 20-21 октябрь кунлари Туркманистонга амалга оширилган расмий ташрифи давомидаги олий даражали учрашув ва тадбирларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни, шу жумладан фаол парламентлараро мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш орқали амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.
Шу ҳафта охирида Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг кун тартибидаги масалалар ҳам кўриб чиқилди.

👍30
10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади
1 декабрдан бошлаб:
➖ олтин ва кумушга кечиктириб тўлаш учун барча банклар ва Экспортни рағбатлантириш агентлиги кафолатлари қабул қилинади;
➖ кафолат олиш имконияти якка тартибдаги заргарлар учун ҳам яратилади;
➖ олтин, кумуш ва заргарлик учун зарур бошқа хом ашёларни қайта ишлаш учун вақтинча олиб кириш ва олиб чиқишда лицензия талаби бекор қилинади;
➖ заргарлар ишлатадиган қимматбаҳо ва безак тошлари божхона тўловларидан озод қилинади;
➖ 10 минг долларгача бўлган заргарлик буюмларини четга олиб чиқишга рухсат берилади (ҳозир 5 минггача рухсат берилган).

👍27😱7
Finance Inquirer нашри RGCA тадқиқоти натижалари ҳамда UNICEF, Жаҳон банки ва OECD маълумотларига таяниб, болаларни мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш бўйича энг яхши динамикага эга бўлган дунёдаги пешқадам 10 та давлатни эълон қилди. Ўзбекистон жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Мақолада келтирилган маълумотларга кўра, аксарият ҳудудларда мактабгача таълим билан боғлиқ вазият тўхтаб қолган ёки салбий динамика зонасига ўтган, бир қатор мамлакатларда эса таъсирчан ўсиш кузатилмоқда. Энг ёрқин мисол Ўзбекистон бўлиб, бу ерда 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишнинг ўсиш динамикаси кўриб чиқилаётган даврда 59 фоизни ташкил этди.
Мактабгача таълим вазирлиги

👍58😱11👏4🤩2🎉1
❗️РАСМАН: Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити даврида Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом эттирилади. Таътил берилмайди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
@segmentuz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
@segmentuz
👍48😱8❤4👏3🤩3
⚡️Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин
Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, “ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис” уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраган.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга кабул килиш жараёнларини мувофиклаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.

👍41👏4🔥1
Айрим шахсларнинг халқ таълими тизимидаги раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши мумкин
Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, муқаддам судланган шахсларнинг мактабларда, умуман, умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимларига тайинланиши тақиқланиши кўзда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасига 23 ноябрга қадар таклиф юбориш мумкин.

👍66⚡4