Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистон намунали давлатга айланмоқда — «TDA Report»

АҚШ Меҳнат вазирлиги
ўзининг ҳисоботида («TDA Report») 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритди.

Бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган самарали давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланди.

«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда», – деди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марсиа Еугенио.

Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати»дан чиқарилишини эълон қилди. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.

@segmentuz
👍55🥰2
Шавкатжон Рахимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍19👏5😱4
1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади;

▪️ IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади;

▪️ Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

▪️ Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади;

▪️ Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади;

▪️ «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади;

▪️ Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️ Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади.

@segmentuz
👍52🥰2👏1
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табригидан:

— Барчамизга аёнки, муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир. Шу боис, биз кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

@segmentuz
👍38🤩7🎉3👏2
❗️Тошкентда Кичик ҳалқа ичида тезлик 60 км.га, марказий кўчаларда эса соатига 50 км.гача туширилади. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

Шаҳар кенгаши доимий комиссияси шундай хулосага келган.

Доимий комиссия киритган масала Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқилади.

@segmentuz
👍243😱3🔥1
Ўзбекистон Global Innovation Index'да илк маротаба инновацион ривожланиш бўйича Марказий Осиёнинг етакчисига айланди. Жаҳон рейтингида мамлакат 4 поғона юқорилаб, 132 давлат орасида 82-ўринни эгаллади.

Шунингдек, Ўзбекистон бошқа нуфузли халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам сезиларли даражада яхшилади:

“Ҳукумат самарадорлиги” кўрсаткичида 22 поғонага кўтарилди;

Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсаткичида 19 поғонага ўсди;

“Тартибга солиш сифати” йўналишида 33 поғонага ўсди;

“Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланди;

“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида 13 поғонага кўтарилди;

“Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсаткичи бўйича 12 поғона юқорилади.

@segmentuz
👍28🔥1
⚡️ Ҳаж ва умра квоталари оширилади

Шавкат Мирзиёев
Саудия Арабистони ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мусулмон оламининг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан фуқароларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

❗️ Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

@segmentuz
👍56👏2🔥1🤩1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди.

@segmentuz
👍37👏4🔥3😱2
Президент “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунни имзолади

Қонунга кўра, электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартнома шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.

Электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар қоғозда расмийлаштирилган ва ўз қўли билан имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.

Электрон тижоратда сотувчилар қуйидагилардан иборат:

▪️Электрон савдо майдончасида товарларни чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
▪️Электрон савдо майдончасида товарларни чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар.

Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобрақамларига “эскроу” хизматини жорий этиши мумкин.

@segmentuz
👍331🔥1👏1
❗️ Фуқаролардан келиб тушган кўплаб таклифлар асосида Конституцияда “Адвокатура” номи билан аталувчи янги боб (ХХII - I боб) шакллантирилди. Мазкур янги бобда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи адвокатура тизимини кучайтиришга хизмат қилувчи бир қатор модда ва нормалар ўрин олган.

Хусусан, 116-моддага киритилиши таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қуйидаги шакл ва мазмунда:

"Жисмоний ва юридик шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият кўрсатади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.

Адвокатура фаолияти қонунийлик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш принципларига асосланади.

Адвокатура фаолиятини ташкил этиш ва унинг тартиби қонун билан белгиланади".

@segmentuz
👍51🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ МЕРИТНИНГ ГЕНЕРАЛ УЗОҚОВ ФИЛИАЛИ ОЧИЛДИ

Биласиз, Мерит мактабида
🔹 Тарбия дарслари
🔹 Инглиз ва араб тиллари (чуқур)
🔹 Математика ва IT (чуқур)
🔹 Робототехника ва машинасозлик
🔹 От миниш, Камондан ўқ узиш, самбо, тхеквондо, гимнастика машғулотлари ўтилади.

📌 Мактабда 1-9-синфларга қабул давом этяпти. Янги ўқувчилар 3 кун бепул мактабга қатнаб кўришлари мумкин. Мактаб ўқувчилари қаторида дарсларга кириб, таомланиб, тўгаракларда қатнашадилар..

📌 Мактаб ҳақида маълумот
📥 @merit_aloqa_bot
📲 99 988 99 99

Instagram | Facebook | Telegram
👍21💯2❤‍🔥11🔥1🤩1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍24🔥1🤩1🕊1💯1
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍44🕊2🔥1🥰1👏1💯1
Шавкат Мирзиёев Венгрия томонининг таклифига биноан 3-4 октябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида Венгрия президенти Каталина Новак ва бош вазири Виктор Орбан билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Музокаралар якунида қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

@segmentuz
👍64🔥2🥰1👏1💯1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@segmentuz
👍63👏4💯2🔥1🤩1
Венгрия томонининг таклифига биноан, Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ Будапешт шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новак билан учрашув ва Бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар режалаштирилган.

Президентимиз Венгриянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказади.

@segmentuz
👍47🥰7🔥2🕊21😱1💯1