Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь — Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 14 сентябрь куни имзоланган «Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунга кўра, 26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

Байрамингиз муборак бўлсин!

@segmentuz
👍62🕊83🎉3😍21🤩1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбарлик лавозимлари учун жами 970 нафар номзод Миллий кадрлар захирасига киритилган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари орасидан юқори натижаларга эришган 1 000 нафар шахсни Миллий кадрлар захирасига киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтгача давлат ва нодавлат секторларида фаолият юритаётган 611 нафар номзод рўйхати шакллантирилиб, уларнинг компетенциялари Ёш раҳбар кадрлар захирасига киритиш учун тест синовлари ва суҳбат орқали баҳоланмоқда.

Муносиб деб топилган номзодларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш мақсадида Агентлик томонидан Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида махсус тайёрлаш дастури ишлаб чиқилди.

2023 йил январь ойидан раҳбар лавозимига захира кадрлар вазирлик ва идораларда амалиёт ўташ (дублёрлик) учун юборилади

@segmentuz
👍77😱53👏2🤩2🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Унда айтилишича, охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжудлиги маълум қилинди.

@segmentuz
👍25👏2🕊2🔥1🥰1🤩1
Олий таълим муассасаларининг умумий рейтинги эълон қилинди

Унга кўра, энг юқори натижа қайд этган ОТМлар:

“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети;
Ўзбекистон миллий университети;
Тошкент молия институти;
Самарқанд давлат университети;
Навоий давлат кончилик институти.

Энг қуйи натижа қайд этган ОТМлар:
Термиз муҳандислик технология институти;
Ўзбек миллий мусиқа санъати институти;
Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти;
Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти;
Қарши давлат университетининг педагогика институти.

@segmentuz
👍60😱5🔥3🤩2👏1💯1
Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколатлар берилади

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида маълум қилинди.

▪️Агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:

волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;

волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;

волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;

волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Депутатлар агентликка янги ваколатлар бериш тўғрисидаги қонунни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилган.

@segmentuz
👍65👏5🤩4😱3🥰1🎉1💯1
Эркин Рустамов иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, банк-молия тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍6831👏1🎉1
Пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилади

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.

«Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик.

Шунга қарамай пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқаяпти экан.

Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли Президентимиз сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.

Бош прокуратура
бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни хеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак».

@segmentuz
👍67💯63🕊3🎉2🔥1👏1
❗️ Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан:

Асака тумани ҳокими М.Алихонов ва Фарғона тумани ҳокими Ш.Муминов (ер муносабатларини тартибга солишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этмагани, фаолиятида йўл қўйган бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари учун);

Пахтаобод тумани ҳокими Э.Усмонов, Нуробод тумани ҳокими Ш.Юлдашев (раҳбарлик этикаси қоидаларига риоя этмагани, хизмат ваколатидан четга чиқиб қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйгани учун);

“Ўзбекчорванасл” агентлиги директори Б.Атамурадов (Наманган вилоятига хизмат сафари пайтида меҳмонхонада содир этган номақбул хатти-ҳаракатлари ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун);

Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев (давлат хизматчиси этикасига номуносиб хатти-ҳаракатлари, раҳбарлик маданиятини сақламагани, ўтказилган қабулларда фуқароларга ҳурматсизликка йўл қўйгани ва фаолиятидаги бошқа камчиликлари учун) эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

@segmentuz
👍102😱9🤩4🔥3👏21💯1
Audio
«Фуқароларга нисбатан ҳурматсизлик, димоғдорлик, кибру ҳаво» — Сардор Умурзаков

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков раислигида танқидий руҳда ўтказилган йиғилишнинг аудиоси

@segmentuz
👍76🔥11💯6👏4😱41🎉1
Шавкат Зайниддинов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍54🔥2👏1🎉1
Отабек Носиров Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍49😱31🔥1🤩1💯1
Отабек Султанбеков Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлди.

У бунгача Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг шу масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

@segmentuz
👍41😱31🔥1👏1🕊1
Ботиров Баходир Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍37🔥4😱31👏1💯1
Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Унда айтилишича, авиация бозори эркинлашгани ҳисобига охирги уч йилда Ўзбекистонга парвозларни амалга ошираётган авиакомпаниялар сони 2 бараварга ўсган. Автомобилда халқаро юк ташишда маҳаллий корхоналарнинг улуши 62 фоизга етган. 300 километр темир йўл электрлаштирилган, 1,5 минг километр автомобиль йўли қурилган.

"Бу соҳа – иқтисодиётнинг қон-томири. Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз", – деди Шавкат Мирзиёев.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги таркибида транспорт соҳаси бўйича алоҳида гуруҳ тузиб, асосланган таклифлар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Энг асосийси халққа енгилликлар яратиш эканини алоҳида таъкидлади.

Президент автомобиль йўлларининг сифати ва салоҳиятига алоҳида тўхталди. Маълумки, бу соҳада лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда назорат функциялари битта ташкилотда жамланган. Бунинг оқибатида кўп йўлларда сифат йўқ. Шу боис йўл қурилишида илғор стандартларни жорий этиш, лаборатор ишларни кучайтириш, пудратчилар масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

@segmentuz
👍51😱3
Ўзбекистон намунали давлатга айланмоқда — «TDA Report»

АҚШ Меҳнат вазирлиги
ўзининг ҳисоботида («TDA Report») 2011 йилдан бери биринчи марта Ўзбекистонни болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларига барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритди.

Бу мажбурий ва болалар меҳнатига қарши курашиш борасида олиб борилаётган самарали давлат сиёсати, шунингдек, ушбу соҳада жиноий жавобгарликнинг халқаро стандартларга тўлиқ мос равишда кучайтирилгани туфайли эришилгани алоҳида таъкидланди.

«Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам қисқа вақт ичида таъсирчан тараққиётга эриша оладиган намунали давлатга айланмоқда», – деди АҚШ Меҳнат вазирлигининг Болалар ва мажбурий меҳнат бўйича бошқармаси раҳбари Марсиа Еугенио.

Бундан ташқари, Ўзбекистон эришган ютуқларни инобатга олган ҳолда, АҚШ Меҳнат вазирлиги мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтани «Болалар ва мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рўйхати»дан чиқарилишини эълон қилди. Ушбу қарор Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган пахта ва ундан тайёрланган маҳсулотларни АҚШга олиб киришга қўйилган расмий чекловларни бекор қилади ва шу орқали тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш учун янги имкониятлар очади.

@segmentuz
👍55🥰2
Шавкатжон Рахимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Бош прокурорнинг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍19👏5😱4
1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

▪️ «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри» юритилади;

▪️ IT-таълим хизматларини кўрсатиш бўйича стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 миллиард сўмгача грантлар ажратилади;

▪️ Кўп квартирали уй-жойларни зилзилабардошлик бўйича хатловдан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;

▪️ Мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш тақиқлаб (хатлаб) қўйилгани тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади;

▪️ Қорақалпоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш харажатларининг 70 фоизи қоплаб берилади;

▪️ «Нурли маскан» мактаблари негизида кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрловчи бир йиллик муддатли тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади;

▪️ Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади;

▪️ Болаларга мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича энг яхши лойиҳаларга танлов эълон қилинади.

@segmentuz
👍52🥰2👏1
Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табригидан:

— Барчамизга аёнки, муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир. Шу боис, биз кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз.

@segmentuz
👍38🤩7🎉3👏2