Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️ Ҳамма вилоят, шаҳар ва туманларда сайёҳлар борадиган жойларни кўпайтириш кераклиги қайд этилди.

"Ҳар бир ҳоким ўзига шундай саволни берсин: “менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади?” Қайси ҳоким шу саволга тўғри жавоб топиб, туризм дастурларини қилса, албатта ўзгариш бўлади", деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳар бир вилоят ҳокимига ички ва четдан турист жалб қилиш бўйича ўзининг “туристик ҳалқаси”ни ташкил этиш бўйича лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди. Энг яхши лойиҳаларга танлов асосида 20 миллион долларгача кредит ажратилади.

Марказий банкка 1 триллион сўмлик кредит ресурсларини ажратиш, йил якунига қадар яна қўшимча 100 миллион доллар хорижий кредит линиялари жалб қилиш топшириғи берилган бўлсада, бу маблағлар ҳали тадбиркорларга етиб бормагани танқид қилинди.

Агар 1 триллион сўм маблағлар тижорат банкларига жойлаштирилмаса, Марказий банк раҳбариятига нисбатан қатъий чоралар кўрилиши таъкидланди.

1 ноябргача туризм хизматлари учун 100 миллион долларлик кредит линиясини очиш, йил якунига қадар келгуси йил учун яна қўшимча 100 миллион доллар жалб қилиш топширилди.

@segmentuz
👍27💯21🥰1👏1
Президент йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш вазифасини топширди

Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга:

барча сув омборлари, ўрмон хўжалиги ерларини ўрганиб, уларда туристик зоналар ташкил этиш бўйича дастур ишлаб чиқиш;

божхона-чегара пунктларидан тезкор ўтказиш хизматини йўлга қўйиш, туристик ахборот марказларини ишга тушириш бўйича таклиф киритиш;

Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмнинг чўл ҳудудларида “сафари” туризмини ривожлантириш мақсадида йўл танламас транспортлар учун импорт тўловларини тушириш таклифини киритиш топширилди.

@segmentuz
👍49😱2💯2🤩1🕊1
Инфратузилма масалаларини ҳал этиш учун 200 миллиард сўм ажратилса, камида 3 миллион туристни жалб қилиш мумкин.

Шу муносабат билан мутасаддиларга:

вилоят ҳокимлари билан бирга бир ой муддатда туризм маҳаллаларида йўл, электр, сув ва интернет муаммосини ҳал этиш бўйича ҳукумат қарорини киритиш;

ушбу дастурни молиялаштиришга йилига 200 миллиард сўм ажратиш;

йил якунигача оилавий меҳмонхоналарни кўпайтириш учун оилавий тадбиркорлик дастурларига қўшимча 500 миллиард сўм йўналтириш;

келгуси йил 1 апрелга қадар Корея тажрибаси асосида 135 та туризм маҳалласини тадбиркорларга бошқарувга бериб, уларни тематик туризм қишлоқларига айлантириш топширилди.

@segmentuz
👍26🕊2🔥1👏1
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олинади

Президент мутасаддиларга:

водий вилоятларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Урганч шаҳарларига ҳар куни авиарейсларни йўлга қўйиш;

вилоят марказларидан Тошкент, Нукус, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларига авиа ва темир йўл қатновларини 2 баравар кўпайтириш;

камида 500 та эски типдаги вагонларни келгуси икки йилда реконструкция қилиш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш;

вилоятлар ҳудудидаги конгрес-холл, саройлар, меҳмонхоналар инфратузилмасидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

швейцариялик мутахассислар билан бирга Бухоро, Зомин ва Бўстонлиқ туризм коллежларида меҳмонхона бошқаруви, сервис ва бошқа йўналишларда янги ўқув дастурлари асосида ўқитишни бошлаш;

“Ипак йўли” туризм университетида меҳмонхона ва сервис соҳасида ўрта бўғин ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаб, йилига камида 1 минг нафар ёшларни ўқитиш бўйича топшириқлар берди.

❗️ "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раиси Ҳ.Ҳосилов 3 ойда ўз тизимида ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

@segmentuz
👍49🔥2💯2🥰1
Президент Туризм вазири А.Абдуҳакимов, молия вазири Т.Ишметов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев ва Божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновни қатъий огоҳлантирди: “Дьюти фри” ва “такс фри” тизимлари 2023 йил 1 январдан тўлиқ ишга тушиши шарт.

@segmentuz
👍60🔥1🥰1💯1
❗️ "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, 2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.

Шунингдек, отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 (ҳозир — 10) баробари миқдори доирасида амалга оширилади.

@segmentuz
👍80👏12🎉81🤩1💯1
Ислоҳотларнинг кейинги босқичи бўйича вазифалар кўрсатиб ўтилди

Бу бўйича Шавкат Мирзиёев йиғилиш ўтказди. Унда аҳолининг барча қатламларига ижобий таъсир қиладиган ислоҳотларни аниқлаб, “йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма берди. Бунда аҳолидан энг кўп мурожаат бўлаётган соҳаларга эътибор қаратиш, улар бўйича нимага эришилиши ва халқ нима манфаат кўришини аниқ кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.

Устувор соҳаларни ислоҳ қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазирлик ва идораларнинг малакали мутахассислари ҳамда халқаро экспертлардан иборат Лойиҳа гуруҳларини шакллантириш вазифаси қўйилди.

@segmentuz
👍593🕊3😱2💯2🥰1
Ўктам Исмоилович Тўраев Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қурилиш вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Ўктам Тўраев 2019-2021 йилларда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида, унга қадар Бойсун туманида ҳоким лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍50🕊21😱1💯1
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍51🤩2💯2❤‍🔥1🔥1
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍17😱32🥰1💯1
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍26🎉2🕊2🥰1
Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташриф буюриб, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида иштирок этмоқда. Унда вилоят ҳокими лавозимига номзод Зойир Мирзаев ўз тақдимотида вилоятдаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берди.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:

▪️ жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

▪️ тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объектлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

▪️ йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.

@segmentuz
👍32🕊2🥰1🤩1
“Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури

Шавкат Мирзиёев
Тошкент вилоятидаги ҳар бир фуқарога бир марта янги қурилган хонадонни имтиёзли ипотекага олиш имкониятини бериш кераклигини таъкидлади. Шу муносабат билан келгуси йилдан “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастурини Тошкент вилоятидан бошлаш таклиф қилинди.

@segmentuz
👍63🎉41🥰1🤩1💯1
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги туризм соҳаси имкониятларидан етарлича фойдаланилмаётганини танқид қилди.

«Дам олиш кунлари Тошкент вилояти йўлларида катта тирбандликлар бўлади. Чунки ҳамма Бўстонлиққа чиқади. Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку. Кеча барча масъулларга топшириқ бердим, Тошкент вилоятида туризмни ривожлантириш бўйича фавқулодда ҳолат эълон қиламиз. Асосий юк Бўстонлиққа тушяпти, лекин бу ерда ҳам лойиҳалар охирига етказилмаган, ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

Шунча имкониятимиз бор, лекин фойдаланмаймиз. Одамларга шароит яратиб берилса, дам олишга чиқишни хоҳлайдиганлар жуда кўп. Худога шукр, халқимизда пул бор. Лекин уларга етарли шароит йўқ.

Паркент, Ангрен ва Оҳангарон тоғли ҳудудларида замонавий туризм кластерларини ташкил этиш ишларини бошлаш вақти келди», — деди давлат раҳбари.

@segmentuz
👍35🥰3👏2🔥1🕊1
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тавсия этилди ва маъқулланди.

Сессия якунида президент халқ вакиллари томонидан юксак ишонч билдирилган Зойир Мирзаев энди ўз фаолиятида адолат, садоқат, ҳалоллик, масъулият, фидойилик каби хислатларни намоён этиб, Тошкент вилояти аҳлига астойдил хизмат қилиши лозимлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, З.Мирзаев 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган эди.

@segmentuz
👍67😱7🎉5👏42🔥2💯1
Президентнинг “Хотин-қизлар бандлигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб:

касаначига зарур асбоб-ускуна харид қилиш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиладиган субсидия миқдори амалдаги БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача оширилади;

Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда камида 20 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни касаначилик асосида иш билан таъминлаган тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳудудларда ҳар йили бир маротаба ҳар бирининг қиймати 50 млн сўм бўлган лойиҳалар танловини ўтказади;

янги иш бошлаётган касаначилар фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш учун хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан лидер касаначиларни жалб этган ҳолда ўқув курслари ташкил этилади;

“Аёллар дафтари”га киритилган камида 5 нафар ишсиз хотин-қизларни касаначилик асосида ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидаги бино ва иншоотларни ижарага олишда ижара ҳақи 50 фоиз миқдорда ундирилади;

ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлари умумий сонининг камида 70 фоизи “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлган касаначиликни ташкил этган ва имтиёз берилган даврда уларнинг бандлигини сақлаб қолган тадбиркорлик субъектлари давлат мулкидаги бино ва иншоотлар учун ижара ҳақи тўловидан 2027 йил 1 октябрга қадар озод этилади.

@segmentuz
👍52🔥2🤩2🥰1
Президентнинг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

▪️Унга кўра:

2023 йил 1 январдан бошлаб дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия берилган фуқароларнинг уй-жойларни сотиб олиш, қуриш ёки реконструкция қилиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди;

2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз қурилган уйлардаги квартираларни (хоналарга бўлинган ва пардоз ишларига тайёр) бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга ҳамда улар бўйича дастлабки бадалнинг ва ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия тўлашга рухсат берилмоқда;

"Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖга тижорат банклари томонидан аҳолига берилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун 3 йил муддатга 12 фоиз ставкада ва фоиз тўловларини ҳар 6 ойда тўлаш шарти билан 300 млрд.сўмгача бюджет ссудасини ажратиш белгиланди.

@segmentuz
👍96💯6🥰4🕊4😱1