Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Таълим кредити олиш учун talim-krediti.uz онлайн платформаси ишга туширилди

Платформа орқали барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларини онлайн йўллашлари мумкин.

▪️Мазкур сайт Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир:
Таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом

Таълим кредити кимларга берилади?

@segmentuz
👍43🔥2
Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади. Саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланмоқда.

Саммит арафасида Самарқандда янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Бугун Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

@segmentuz
👍66
Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар контракт пули тўлаб берилади

2022 йил 7 март куни имзоланган Президент фармони асосида, 2022/23-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланганди.

▪️Бу янгиликни жорий этиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари тўлиқ тўлаб берилади.

❗️Бунинг учун талабгорлар ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.

Шу асосда ректорлар (филиал директорлари) ҳар йили 15 октябргача тегишли буйруқни қабул қилади.

▪️Бу тартиб давлат олийгоҳлари билан бирга, қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;
Бош прокуратура Академияси;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби;
Банк-молия академияси.

❗️Шунингдек, бу тартиб нодавлат ОТМлар ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин-қизларга нисбатан татбиқ этилмайди.

@segmentuz
👍55😱4🤩3
Мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталари ва интернет-нашрларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

@segmentuz
👍42👏4
❗️Давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шакли эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий шаклини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

▪️Бунда давлат фуқаролик хизматчилари билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунаси лойиҳаси ҳам эълон қилинди.

Лойиҳага жорий йилнинг 25 сентябрига қадар таклифларни йўллаш мумкин.

@segmentuz
👍37👏3
Астронавт Орол денгизининг айни пайтдаги ҳолати акс этган суратини эълон қилди

«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги қисқариб бораётган Орол денгизи. Илгари катта шўр кўл бўлган, аммо қурғоқчилик ва суғориш учун сувнинг бурилиши туфайли у қисқарган. Энди у бир нечта кичикроқ кўлларга бўлинган ва баъзи жойларда у бутунлай қуриб қолган» — Саманта Кристофоретти, Европа космик агентлиги астронавти

@segmentuz
👍21😱13🔥6🤩1
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Сенат раиси ўринбосарлигига сайланди.

@segmentuz
👍41👏3
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автотранспортни бошқариш учун электрон ишончнома расмийлаштириш хизмати ишга туширилди. Энди ишончнома расмийлаштириш учун нотариал идора излаб юриш шарт эмас.

Ариза берувчи инвойс рақам орқали тўловни амалга оширгач, унга ваколатли орган томонидан QR-кодли ишончнома берилади. Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби белгиланган. Электрон ишончнома учун алоҳида тўлов тартиби (давлат божи БҲМ нинг 3 баравари — ҳозирда 900 минг сўм) этиб белгиланган. Бунда давлат божи:

1 ойгача бўлган муддатга — 10% (90 минг сўм);
6 ойгача бўлган муддатга — 50% (450 минг сўм);
3 йилгача бўлган муддатга — 100% (900 минг сўм миқдорида) ундирилади.

@segmentuz
👍29👏3🎉2