Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍42🎉5🥰2😱1
Президент ҳузурида Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди

Агентлик бош директори ва унинг ўринбосарлари Президент томонидан тайинланади.

Бошланган ислоҳотларни амалга ошириш, уларни бир мантиқий чизиққа териш ҳамда самарали якунига етказиш мақсадида Президентнинг тегишли фармони билан Стратегик ривожланиш агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги ташкил этилди.

▪️Агентликнинг асосий вазифалари этиб, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда алоҳида соҳа ва тармоқларни ислоҳ қилиш таклифларини ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва назорат қилиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ислоҳотларни танқидий таҳлил қилган ҳолда уларнинг самарадорлигини баҳолаш, расмиятчилик, сансалорлик ва коррупциявий ҳолатларга шароит яратувчи тизимли муаммоларни аниқлаш, бартараф этиш чораларини кўриш ҳам агентлик вазифаларидан.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёевнинг шахсан раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши тузилди. Кенгашга бир қатор ваколатлар берилди.

@segmentuz
👍25🎉3
Президентнинг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:
▪️ мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
▪️ солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади;

2022 йил 1 июлдан мазкур фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ суммалари келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли объект мулкдорларига қайтарилади.

@segmentuz
👍25😱3👏1
❗️Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги:

бош директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Агентлик бош директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчисига тенглаштирилади, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари эса тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилади;

Агентлик ходимлари Агентлик бош директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

▪️Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади — Президент фармони

@segmentuz
👍22😱42
Норов Владимир Имамович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритган.

@segmentuz
👍38
Шухрат Абдушарифович Вафаев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍37😱7
Пойтахтда бир ҳафтада 10 минг ўринли қўшимча ётоқ жой яратилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида янги бунёд этилган «Ташкент индекс» савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудида бўш турган 10 минг ўринли тадбиркорлар биносини бир ҳафта муддатда давлат хусусий шериклик асосида талабалар учун турар жойга айлантириш таклифини берди.

@segmentuz
👍86🔥7👏2
Таълим кредити олиш учун talim-krediti.uz онлайн платформаси ишга туширилди

Платформа орқали барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ва қўшма таълим дастурлари бўйича бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар таълим кредити олиш учун аризаларини онлайн йўллашлари мумкин.

▪️Мазкур сайт Ўзбекистон Марказий банки томонидан ишлаб чиқилган.

Мавзуга доир:
Таълим кредитларини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом

Таълим кредити кимларга берилади?

@segmentuz
👍43🔥2
Самарқанд ШҲТ саммитига тайёр (фото)

15-16 сентябрь кунлари Самарқандда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбати саммити ўтказилади. Саммитда ШҲТга аъзо мамлакатлар раҳбарлари сўнгги уч йилда биринчи марта бир жойга тўпланмоқда.

Саммит арафасида Самарқандда янги муҳташам ва замонавий аэропорт, Халқаро туризм маркази қурилди. Марказ ҳудудида жами 10 та объект бунёд этилди – 8 та (2 та 5 юлдузли ва 6 та 4 юлдузли) меҳмонхона, Конгресс холл ҳамда Карвонсарой комплекси қурилди.

Бугун Самарқанд саммитни ўтказиш учун тайёр ҳолатда. Шаҳар кўчаларига ШҲТ ва унга аъзо мамлакатлар байроқлари, саммитга бағишланган афишалар ўрнатилган.

@segmentuz
👍66
Магистратурада ўқиётган хотин-қизлар контракт пули тўлаб берилади

2022 йил 7 март куни имзоланган Президент фармони асосида, 2022/23-ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланганди.

▪️Бу янгиликни жорий этиш тартибини белгиловчи ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, давлат ОТМларининг магистратура босқичига ўқишга қабул қилинган ва ўқиётган хотин-қизларга базавий тўлов-контракт (стипендиясиз) суммалари тўлиқ тўлаб берилади.

❗️Бунинг учун талабгорлар ўзлари таълим оладиган ОТМ ректори (филиал директори) номига 15 сентябрга қадар ариза билан мурожаат қилиши керак.

Шу асосда ректорлар (филиал директорлари) ҳар йили 15 октябргача тегишли буйруқни қабул қилади.

▪️Бу тартиб давлат олийгоҳлари билан бирга, қуйидагиларга нисбатан ҳам татбиқ этилади:

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси;
Бош прокуратура Академияси;
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби;
Банк-молия академияси.

❗️Шунингдек, бу тартиб нодавлат ОТМлар ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиалларида магистратура босқичида таҳсил олаётган талаба хотин-қизларга нисбатан татбиқ этилмайди.

@segmentuz
👍55😱4🤩3
Мамлакатимиз ва қатор етакчи хорижий давлатларнинг нуфузли газеталари ва интернет-нашрларида Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммити: ўзаро боғлиқликдаги дунёда мулоқот ва ҳамкорлик» сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

@segmentuz
👍42👏4