Segment.uz
67.4K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Одил Каландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.

@segmentuz
👍73🔥2🎉1
❗️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан:

ушбу ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

▫️Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

▫️Кейтеринг — ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

@segmentuz
👍41🔥4😱42
❗️Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган;

хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин;

эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади, бунда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундириш назарда тутилади.

@segmentuz
👍35🥰6
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

@segmentuz
👍28😱3
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда

«Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик», деди Президент.

@segmentuz
👍26🔥1
«...Бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», деди Президент Нукусдаги сессияда.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

@segmentuz
👍382
⚡️ Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍35😱6🥰3🎉1
Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзоди тавсия этилди.

У ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Бунга қадар А.Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍57👏9😱9
⚡️ Аманбай Тлеубаевич Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси лавозимига тасдиқланди.

@segmentuz
👍52😱11🥰1
❗️Қорақалпоғистонда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида:

ҳудуд учун фойда солиғи ставкасини 15 фоиздан 7,5 фоизга тушириш;

айланма солиқ ставкасини Нукус шаҳрида 4 фоиздан 2 фоизга, туманларда 2 фоиздан 1 фоизга, олис ҳудудларда эса 1 фоиздан 0,5 фоизга пасайтириш;

мол-мулк ва ер солиғи ставкаларини 2 бараварга камайтириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.

Бундан ташқари, жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун режадаги 650 миллиард сўмга қўшимча равишда 200 миллиард сўм ажратилади.

@segmentuz
👍223
❗️Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида:

Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;

15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;

2025 йилгача
қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш;

боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига келгуси беш йилда қўшимча 5 триллион сўм ажратиш бўйича топшириқлар берилди.

@segmentuz
👍32😱7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Барчада битта савол туғилиши табиий... Иш режими ўзгарадими?

Ушбу саволга Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири Алишер Эранов жавоб беради.

@segmentuz
👍22🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: «Бирлашсаккина олдимизга қўйган улкан-улкан марраларга албатта етамиз»

@segmentuz
👍38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес сессиясидан сўнг Нукус шаҳри Амударё маҳалласида нуронийлар ва маҳалла фаоллари билан учрашмоқда.

@segmentuz
👍301
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига номзоднинг таклифларини эшитиб, Қорақалпоғистон учун алоҳида солиқ имтиёзлари ва молиявий кўмак чораларини белгилаб берди

@segmentuz
👍19😱3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, фермер ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди

@segmentuz
👍212😱1
Шавкат Мирзиёев:

— Мана, юксак ишонч, катта умидлар билан янги Раис сайладик. Энди у адолат, садоқат, масъулият ва тартиб-интизомни ўз фаолиятига мезон қилиб олиши керак. Халқимиз бағрикенг. Ватан ягона! Бирлашсаккина олдимизга қўйган улкан-улкан марраларга албатта етамиз.

@segmentuz
👍104😱3🥰21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмасини яхшилаш бўйича топшириқлар берди

@segmentuz
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ҳимоя реестридаги қорақалпоғистонлик оилаларга — бир марталик моддий ёрдам, Қорақалпоғистонда боғча, мактаб ва тиббиёт муассасаларини қуришга — 5 триллион сўм

@segmentuz
👍34😱8🤩3