Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугундан "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2-мавсуми бошланди.

Ушбу мавсум доирасида фуқаролар томонидан илгари суриладиган лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон бўйлаб қарийб 1 триллион 62 млрд сўм маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда.

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан лойиҳани илгари суринг, овоз тўпланг ва ғолиб бўлинг!

Овоз бериш бўйича қўлланма видеода👆🏻

@segmentuz
👍17
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍17😱2
Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У шу кунгача Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган.

Унинг ўрнига эса Президент администрацияси шўъба мудири Ўткир Жуманов Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари бўлди.

@segmentuz
👍467👏3🎉3🔥2
Дунёдаги энг катта шамол фермаси Қорақалпоғистонда қурилади

Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси Қорақалпоғистонда қуввати 1,5 гигаватлик шамол фермасини қуради. Бу лойиҳа орқали 1,65 млн. хонадон электр энергияси билан таъминланади.

ACWA Power компанияси айни пайтда Бухорода ана шундай фермалардан 2 та кичигини қуришни бошлаб юборган.

@segmentuz
👍558👏5
Ер сотишнинг янги механизми кўплаб манфаатдор тарафларнинг қўлини ва нафсини қирқди

Ҳозир қайси ҳокимликка борсангиз ҳам, масъуллар ерни аукциондан оласиз деган гапни такрор ва такрор айтадилар. Бироқ аукционсиз "айланма йўллар" орқали ер олиш мумкинлигига ишонадиганлар доимий тарзда алданиб қолишларини сезмайдилар.

Қани ўша ерга қарор чиқариб берадиган ҳоким ёки ҳоким ўринбосари? Улар ҳозир йўқ, нима бўлганда ҳам фирибгарларнинг тузоғига тушишни истовчилар бор. "E-auksion" савдо платформаси турли мақсадлар учун ерларни сотиб олиш ёки ижарага олиш имконини берадиган майдон бўлди. Бошингизни оғритиб, қўлда пул билан кимларнингдир эшиги тагида юрманг, e-auksion.uz сайтига кириб онлайн аукцион ёки электрон танловда қатнашинг!

Бир кун келиб 208 та туман ва шаҳар ҳокимликлари эшигига ер ажрата олмаймиз, "E-auksion"га киринг деган ёзув осиб қўйилишига ишонаман. Келажагини ўйлаган раҳбарлар шундай йўл тутадилар!

Маълумот учун, биргина Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 277 млн сўм бўлган 3 сотих ер участкаси аукцион савдоларида 20 нафар талабгор ўртасида ўтган савдода 2,8 млрд сўмга сотилгани, очиқ аукционда сотишнинг афзаллигини кўрсатиб беради. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин.

@segmentuz
👍37😱4🔥2🎉2
⚡️ 1 сентябрдан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси янги тартибда тўланади

Президент фармонига кўра, Молия вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ижтимоий суғурта жамғармаси ташкил этилади.

▪️ Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ижтимоий суғуртаси бўйича минимал истеъмол харажатларидан келиб чиқиб ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўланади.

❗️Бунда, ходимнинг иш стажида 1 ойгача бўлган танаффуслар мавжуд бўлса ушбу танаффуслардан олдинги ва кейинги ойлар кетма-кет иш стажини ҳисоблашда қўлланилади.

@segmentuz
👍46😱3
❗️2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобилларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда расмийлаштириш имконияти яратилади — Президент қарори

@segmentuz
👍37😱5🤩5
Мактаб директори лавозимини эгаллаш масаласида

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мактаб директорларини сертификатлаш тизими жорий этилиб, директорликка номзодлар ушбу тизим орқали танланади ҳамда лавозимга тайинланади.

@segmentuz
👍101🤩65😱4🔥3🥰1
⚡️Абдувахитов Абдужабар Абдусаттарович Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍60😱29👏63
Одил Каландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

У бунгача Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимини эгаллаб келаётган эди.

@segmentuz
👍73🔥2🎉1
❗️Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмдаги бошланғич синф ўқувчиларини овқатлантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан:

ушбу ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.

Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.

▫️Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.

Кундалик таомноманинг рўйхати kundalik.com” платформаси орқали юритилади.

▫️Кейтеринг — ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.

@segmentuz
👍41🔥4😱42
❗️Президент фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:

мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш талаб этилмайди.

Охирги 2,5 йилда фуқаролик судларига шахсни турар жойдан рўйхатдан чиқариш бўйича 8 954 та даъво аризалари киритилган, шундан 7 311 таси (82 фоизи) қаноатлантирилган;

хусусий мулк объекти ва у жойлашган ҳудудга мулкдорнинг рухсатисиз кириш учун жиноий жавобгарликка тортишгача бўлган чоралар қўлланиши мумкин;

эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади;

фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади, бунда даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундириш назарда тутилади.

@segmentuz
👍35🥰6
❗️ Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

@segmentuz
👍28😱3
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида иштирок этмоқда

«Мен Президент сифатида 6 йил давомида бошқа ҳудудларга нисбатан энг кўп, яъни 9 марта мана шу саховатли заминга келиб, бу ердаги оқсоқоллар, тадбиркорлар, ёшлар вакиллари билан кўп-кўп мулоқотлар қилдим.

Биргина жорий йил февралдаги ташриф доирасида ҳудудни ҳар тарафлама ривожлантириш учун 1,5 триллион сўм маблағ ажратдик», деди Президент.

@segmentuz
👍26🔥1
«...Бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар “халқни рози қилиш” деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», деди Президент Нукусдаги сессияда.

Бугунги кунда ҳам аҳоли ўртасида ичимлик суви, ички йўллар, электр таъминоти, ишсизлик, нарх-наво каби муаммолар юзасидан билдирилаётган шикоятлар юқорилигича қолмоқда.

Аслида, 2 ой олдинги воқеалар негизида ҳам аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммоларга ечим топмасдан ётгани кўрсатиб ўтилди.

@segmentuz
👍382
⚡️ Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍35😱6🥰3🎉1
Оқсоқоллар кенгашининг қарорига мувофиқ Жўқорғи Кенгес Раиси лавозимига Аманбай Тлеубаевич Орынбаевнинг номзоди тавсия этилди.

У ҳозирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишламоқда.

Бунга қадар А.Орынбаев Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍57👏9😱9